Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet47/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ


М.Файзиева,
Қарши давлат университети доценти, психология фанлари номзоди

Хаётда ҳар бир кишининг ўз устози йўлбошчиси бўлади. Биз эргашган, бизга ҳар жиҳатдан ибрат бўлган, ҳаётга йўлланма берган, бизни қўллаб- қувватлаган, ёрдам берган, илм йўлида йўналиш бера оладиган ва тиргак бўла оладиган шахс –устоздир.


Узоқ йиллар давомида нафақат илм йўлида, балки ҳаётнинг барча йўналишларида маслаҳатгўйинг ва ҳақиқий устозинг бўлиши қанчалар бахт. Инсон болалигида ўзига яқин дўстни топишга қанчалар қийналса, ҳақиқий устозни топиш бахти ҳам ҳаммага бирдек насиб этавермайди. Мен чин маънода ана шундай бахтга эга бўлган шогирд сифатида азиз устозим Шариф Рамазонович Баратовни эътироф этаман.
Шариф Рамазонович Баратов ўзининг самарали илмий фаолияти давомида меҳрибон устоз, талабчан раҳбар ва бошқа ижобий сифатлар эгаси сифатида нафақат республикамизда, балки хориж илми аҳли орасида ҳам ҳурматга сазовордирлар.
Мен устоз билан 2005 йилда номзодлик диссертациямни ҳимоя қилиш арафасида, тадқиқот ишимга расмий оппонент қилиб белгиланганларида ва шу муносабат билан БухДУга ташриф буюрганимда илк бор ҳамсуҳбат бўлганман.
Эсимда, ўшанда устознинг хузурларига кириш учун эшик олдида анча туриб қолганман (ваҳоланки ўша пайтда устознинг олдиларида хеч ким бўлмаган бўлса-да , ботина олмаганман) ва ниҳоят бир амаллаб ўзимни қўлга олиб, устознинг ҳузурларига кириб, мақсадимни айтганман. Шунда устоз, менга шунчалик яхши муносабатда бўлганларки, илмий соҳадаги суҳбатимиз якунланганидан сўнг у киши ҳақиқий ўзбекларга хос меҳмоннавозлик билан Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойларини албатта зиёрат қилишимни уқтириб, шогирдларидан бирига тайинладилар.
Устознинг бундай меҳр кўрсатишлари бугунги кунда ҳам давом этиб келаётганлиги мени ниҳоятда қувонтиради ва фаолиятимнинг ҳар бир қиррасида устозимнинг панд- насиҳатларига амал қилиб келмоқдаман.
Мен устозимнинг психология соҳасида самарали меҳнат қилиб , изланиб, олимликнинг барча заҳмати, қувончу ташвишларини бошдан кечирган инсон эканлигини алоҳида таъкидлайман. Устоз, сиз босиб ўтган йўл ибратли ҳаёт йўлидир. Бу йўлда чидам, ҳалоллик, холислик ва садоқат кўрсатган инсонгина саодатга, жамоатчилик, дўсту шогирдлар ва яқинларининг ардоғига сазовор бўлиш бахтига эга бўлади. Азиз устоз! Сизни ҳаётингиздаги улкан сана – таввалуд кунингиз билан самимий қутлайман. Сизга узоқ умр мустаҳкам соғлик, орзуларингиз ижобатини тилайман.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish