Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016


ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ФИДОЙИ ТАРҒИБОТЧИСИ



Download 0,54 Mb.
bet5/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ФИДОЙИ ТАРҒИБОТЧИСИ


А.С.Бегматов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессори, фалсафа фанлари доктори

Шариф Рамазонович Баротов мамлакатимиздаги психология бўйича мутахасисларнинг ўрта авлодига мансуб. У Ўзбекистондаги психолог олимлар ва тадқиқотчи мутахасислар орасида энг пешқадамларидан ҳисобланади.


Шариф Рамазонович психология фанининг бир қатор соҳалари, жумладан, умумий психология, педагогик психологик, ижтимоий психология сингари соҳалари бўйича монографиялар, қўлланмалар ва мақолалар муаллифи .
Баротов Шариф Рамазонович психология фанининг фақат назарий масалалари билан шуғулланиб қолмай, амалий психология бўйича хам бир қатор кўзга кўринарли ишларни амалга оширди. Унинг “Таълимда психологик хизмат асослари “ номли монографияси ва қатор мақолалари фикримизнинг далили бўла олади.
Шариф Рамазонович мамлакатимизда психология фанининг ривожланишига фақат илмий рисола ва мақолалари билан эмас, психолог - мутахассислар ва психолог –олимлар тайёрлаш билан ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ш.Р. Баротовнинг илмий-ташкилотчилик фаолияти шунда ҳам намоён бўладики, 2011 йилда Ўрта Осиёда ягона ҳисобланадиган “Психология журнали” ни таъсис этиш ишларига раҳбарлик қилди ва журнал ташкил этилган кундан бошлаб, унга бош муҳаррирлик қилиб келмоқда.
Баротов Шариф Рамазоновичнинг келгуси ишларида улкан муваффақиятлар, оилавий бахт ва мустаҳкам соғлик тилаб қоламан.


ИСТЕЪДОДЛИ ОЛИМ, МОҲИР РАҲБАР


Д.Қ. Дурдиев,
БухДУ ўқув ишлари бўйича проректор, ф-м.ф.д., профессор

Бухоро давлат университети ўзининг 85 йиллик тарихи давомида кўплаб салоҳиятли олимларни ва тажрибали раҳбарларни тарбиялаган улуғ масканлардан биридир. Жумладан, университетимизда таҳсил олган собиқ талабалар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоблари, Халқ артистлари, профессор ва доцентларнинг борлиги билан бугун биз ғурурланамиз.


Ана шундай университетнинг собиқ талабаларидан бири, ҳозирда психология фанлари доктори, профессор, Халқаро психология фанлари академияси ҳақиқий аъзоси Ш.Р. Баротовдир.
Дарҳақиқат, Ш.Р. Баротов узоқ йиллардан бери университетда психология фанидан дарс бериб, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига ёш психолог кадрларни тайёрлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ш. Баротов университетнинг ташаббускор олимларидан бири саналади. Ш. Баротов университет раҳбарияти билан ҳамкорликда 5210200 – Психология, 5110900 – Педагогика-психология бакалавриат таълим йўналишлари, 5А210201 – Психология (фаолият турлари бўйича), 5А 110902 – Психология (таълим соҳаси бўйича) магистратура мутахассисликларини ташкил этишда жонбозлик кўрсатди.
У бугунги кунда мазкур таълим мутахассисликлари талабаларига маъруза ва амалий машғулотларни ўтишда ҳам ёш педагогларга ўрнак бўлмоқда. Ш. Баротов томонидан психология фанига бағишланиб чоп этилган дарслик ва ўнга яқин ўқув қўлланмалардан ҳозирда мамлакатимиз олий ўқув юртларининг талабалари кенг фойдаланишмоқда. Шунингдек, Ш.Р. Баротов ташаббуси билан Бухоро давлат университетида “Психология” илмий журналини чоп эттириш йўлга қўйилди.
Ш.Р. Баротов истеъдодли раҳбар сифатида университетда обрў-эътиборга сазовор бўлган. Мен ижтимоий-иқтисодий факулътет декани лавозимида бўлганимда Ш.Р. Баротов Психология кафедраси мудири сифатида фаолият олиб борди. Шариф Рамазонович раҳбарлик қилган жамоа ректорат ва деканат томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш билан ўрнак кўрсатди.
Бугунги кунда Ш.Р. Баротов Бухоро давлат университетининг Педагогика факулътети декани. Университетдаги (илмий, ўқув-методик, илмий-техник) кенгашлар ҳамда Бухоро университети илмий ахбороти журнали редколлегия аъзоси. Шариф Рамазонович қайси лавозимда фаолият кўрсатмасин, у ҳар бир берилган топшириқни ўз вақтида, тўлиқ бажариш кўникмасига эга раҳбар. Ҳурматли ҳамкасбимиз Шариф Рамазонович Баротовни университет маъмурияти номидан муборак 55 ёш билан чин қалбимиздан табриклаб, у кишига сиҳат-саломатлик ва эзгу ишларига омадлар тилаймиз.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish