I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ
1-ВАЗИЯТ Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь-февраль ойларида у 150 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад – 300 000 сўмни (150 000 х 2) ташкил қилади.
Жисмоний шахснинг 344 480 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (300 000 х 0%) ташкил қилади.
Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.
Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 12 000 сўмга (150 000 х 8%) тенг.
Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 138 000 сўм (150 000 – 12 000) тўланади.
2-ВАЗИЯТ Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимга январь-февраль ойларида 720 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан жами даромад – 1 440 000 сўмни (720 000 х 2) ташкил қилади.
Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:
(1 440 000 – 344 480) х 7,5% = 82 164 сўмга тенг.
Январь ойида 41 082 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 41 082 сўмга (82 164 – 41 082) тенг.
Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 21 910,4 сўмни ((1 440 000 – 344 480) х 2%) ташкил этади.
Январь ойида ШЖБПҲга 10 955,2 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 10 955,2 сўмни (21 910,4 – 10 955,2) ташкил қилади.
Февраль ойи учун бюджетга 30 126,8 сўм (41 082 – 10 955,2) солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 57 600 сўмни (720 000 х 8%) ташкил этади.
ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 621 318 сўм (720 000 – 41 082 – 57 600) тўланади.
3-ВАЗИЯТ Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 1 050 000 сўмдан тўланган, йил бошидан жами даромад – 2 100 000 сўмни (1 050 000 х 2) ташкил қилади.
16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:
103 344 + (2 100 000 – 1 722 400) х 16,5% = 165 648 сўм.
Январь ойида 82 824 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 82 824 сўмга (165 648 – 82 824) тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 35 110,4 сўмни ((2 100 000 – 344 480) х 2%) ташкил этади.
Январь ойида ШЖБПҲга 17 555,2 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 17 555,2 сўмни (35 110,4 – 17 555,2) ташкил қилади.
Февраль ойи учун бюджетга 65 268,8 сўм (82 824 – 17 555,2) ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари 84 000 сўмни (1 050 000 х 8%) ташкил этади.
Ходим қўлига 883 176 сўм (1 050 000 – 82 824 – 84 000) иш ҳақи олади.
МУНДАРИЖА
Бухгалтерия тизими ва бухгалтерия хисобининг обектлари ва субектлари.
Бухгалтерия тушунчаси
Корхона ва хўжалик воситалари
Бухгалтерия ҳисобини ташкил килиш ва юрутиш.
Ходимларга туланадиган иш хаки ва солиқлар хисоблаш.
Жисмоний шахсларнинг ойлик иш ҳақини хисоб-китоб қилиш.1-2-3-вазиятлар.
Жисмоний шахсларга иш хаққи билан биргаликда рағбат пули қўшиб бериш.
Ходимларга қўшимча хақ ҳисоблаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |