Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1


Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот



Download 0,78 Mb.
bet10/24
Sana30.03.2022
Hajmi0,78 Mb.
#519809
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган маълумотлар
54 Минимум даражада, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги суммаларни акс эттирадиган, сатрларда кўрсатиладиган моддаларини ўз ичига олиши лозим:
(a) асосий воситалар;
(б) инвестицион мулк;
(в) номоддий активлар;
(г) молиявий активлар ((д), (з) ва (б) лар бўйича кўрсатилган суммалардан ташқари);
(д) улуш бўйича ҳисобга олиш усули бўйича ҳисобга олинган инвестициялар;
(е) биологик активлар;
(ж) товар-моддий захиралар;
(з) савдо бўйича ва бошқа дебиторлик қарзлари;
(и) нақд пуллар ва нақд пул эквивалентлари;
(й) МҲХС 5 «Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва давом эттирилмайдиган фаолият» га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган активлар ва сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариладиган моддаларнинг гуруҳларига киритилган активлар жами;
(к) савдо бўйича ва бошқа кредиторлик қарзлари;
(л) резервлар;
(м) молиявий мажбуриятлар ((к) ва (л) лар бўйича кўрсатилган суммалардан ташқари);
(н) БҲХС 12 «Фойда солиғи» да таърифланганидек, жорий солиқ бўйича мажбуриятлар ва активлар;
(o) БҲХС 12 да таърифланганидек, муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари ва муддати узайтирилган солиқ активлари;
(п) МҲХС 5 га мувофиқ сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариладиган моддаларнинг гуруҳларига киритилган мажбуриятлар;
(р) капитал таркибида акс эттирилган, назорат кучига эга бўлмаган улушлар; ва
(с) бош ташкилотнинг мулк эгаларига тегишли бўлган, чиқарилган капитал ва капиталдаги резервлар.
55 Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг сатрларида кўрсатиладиган қўшимча моддаларини, сарлавҳаларни ва жамиларни тақдим этиши лозим, қачонки бундай тақдим этиш тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатини тушунишда ўринли бўлса.
56 Агар тадбиркорлик субъекти ўзининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида жорий ва узоқ муддатли активларни ҳамда жорий ва узоқ муддатли мажбуриятларни алоҳида туркумлар сифатида акс эттирса, у муддати узайтирилган солиқ активларини (мажбуриятларини) жорий активлар (мажбуриятлар) сифатида таснифламаслиги лозим.
57 Мазкур Стандарт тадбиркорлик субъекти томонидан моддаларни акс эттириш тартибини ёки шаклини белгиламайди. 54-бандда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тақдим этилиши ўринли бўлган моҳияти ёки вазифаси жиҳатидан етарлича фарқланадиган моддаларнинг рўйхати келтирилган. Шу билан бирга:
(a) моддалар ҳисоботнинг алоҳида сатрларида кўрсатилади, қачонки модданинг ёки ўхшаш моддалар гуруҳининг ҳажми, хусусияти ёки вазифаси тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатини тушуниш учун ушбу моддаларнинг алоҳида тақдим этилишини талаб этса; ва
(б) тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатини тушунишда ўринли бўлган маълумотларни таъминлаш учун, фойдаланилган тавсифлар ва моддаларнинг ёки ўхшаш моддалар гуруҳининг тартиби тадбиркорлик субъекти ва унинг операцияларининг моҳиятидан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин. Масалан, молия ташкилотининг фаолиятини тушуниш учун ўринли бўлган маълумотларни таъминлаш мақсадида молия ташкилоти юқоридаги тавсифларни ўзгартириши мумкин.
58 Тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни баҳолаш асосида қўшимча моддаларни алоҳида тақдим этиш тўғрисида қарор қилади:
(a) активларнинг хусусияти ва ликвидлилиги;
(б) тадбиркорлик субъекти ичида активларнинг вазифаси; ва
(в) мажбуриятларнинг суммаси, хусусияти ва муддати.
59 Активларнинг турли гуруҳлари учун турли баҳолаш асосларини қўллаш шуни кўзда тутадики, улар хусусияти ёки вазифаси бўйича фарқланади ва шу туфайли, тадбиркорлик субъекти уларни алоҳида сатрларда кўрсатиладиган моддалар сифатида акс эттиради. Масалан, асосий воситаларнинг турли гуруҳлари БҲХС 16 га мувофиқ таннарх ёки қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисобга олиниши мумкин.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish