6. Тарбиявий функцияси. Бухгалтерия ҳисоби чуқур назария, меъёрий-ҳуқуқий база, пухта услубий таъминот билан бирга ахлоқий жиҳатларига (бухгалтерлик этикаси) ҳам асосланади. Шу боис, халқаро амалиётда «профессионал бухгалтерларнинг ахлоқ кодекси» амал қилади. Бухгалтерлар ўз фаолиятида ушбу кодекс нормаларига риоя қилишлари лозим.
Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари
1. Ҳисоблаш
2. Иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб-китобни юритиш
3. Узлуксизлик
4. Хўжалик операцияларини, активлар ва пассивларни пул билан баҳолаш 5. Ишончлилик
6. Эхтиёткорлик
7. Мазмунининг шаклдан устунлиги
8. Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги
9. Молиявий ҳисоботдаги бетарафлик
10. Ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги
11. Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси
12. Тушунарлилик
13. Аҳамиятлилик
14. Жиддийлик
15. Ҳаққоний ва холис тақдим
16. Тугалланганлик
17. Изчиллик
18. Ўз вақтида тақдим этиш
Ахборотдан фойдаланувчиларнинг иккинчи гуруҳи ташқи фойдаланувчилар бўлиб, улар ўз навбатида учта кичик гуруҳга бўлиниши мумкин.
1. Бевосита молиявий манфаатдор.
2. Бевосита молиявий манфаатдор бўлмаган.
3. Молиявий манфаатсиз.
Бухгалтерия ҳисоби предмети
Хўжалик маблағлари (активлар), уларнинг манбалари (пассивлар) ва маблағларнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёни-даги доиравий айланиши ҳамда фаолият натижалари бухгагте-рия ҳисобининг предметидир.
Бухгалтерия ҳисобининг методи деб мазкур фан предметини ўрганиш учун қўлланиладиган усул (элемент)ларнинг илмий асосланган тизимига айтилади.
Бухгалтерия ҳисоби методини ташкил этувчи асосий усуллар (элементлар) қуйидагилардан иборат: ҳужжатлаштириш ва инвентаризация; баҳолаш ва калкуляция (маҳсулотлар, бажарилган иш ва хизматлар таннархини аниқлаш); счётлар тизими ва икки ёқлама ёзув; баланс ва ҳисобот.
Бухгалтерия баланси
Корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини баҳолаш ва уларга раҳбарлик қилиш ҳамда бошқариш учун корхона қандай маблағларга эга; уларнинг таркиби, жойланиши ва ишлатилиш даражаси. шунингдек, ушбу маблағлар манбалари тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлиш зарур. Бунинг учун бухгалтерия баланси тузилади. «Баланс» сўзи лотинча бўлиб, унинг айнан таржимаси «бис»- икки карра ва «ланс» тарози палласи, яъни тарози иккита палласининг тенглиги деган маънони, мувозанат тенглик рамзини билдиради. Тарози мувозанат рамзи сифатида бухгалтерларнинг халқаро гербида ҳам акс эттирилган.
Бухгалтерия баланси тарифи
Хўъжалик маблағларининг таркиби, жойланиши, ҳаракати ва уларнинг вужудга келиш манбаларидаги ҳамда мақсадли тайинланишидаги ўзгариш-ларни бир-бирига солиштириб, ма ълум бир санага қиймат ифодасида умумлаштирилган ҳолда акс эттириш усули бухгалтерия баланси дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |