Аниқланган хатоликларни тўғрилаш юзасидан маслахатлар беринг ҳамда кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган хатоликлар ҳақида маълумотлар беринг.
Ҳолатлар бўйича хулосаларни 1-жадвалда акс эттиринг, шунингдек аудиторлик хулосасининг аналитик ва якуний қисмини тайёрлаш учун олинган натижавий маълумотларга изоҳ ёзинг.
Топшириқни бажариш учун шартлар: Маълумотларнинг якунини 1-жадвал кўринишида расмийлаштириш лозим.
Аудиторнинг ишчи ҳужжатларини таҳлил қилишда сифат назоратини ўтказиш керак бўлади. Чунки, хулосани объектив бериш учун етарли аудиторлик далил ҳужжатларини йиғиш лозим бўлади.
Ишчи ҳужжатлар аниқ шаклда, содда ва изоҳсиз тақдим қилиниши;
Ишчи ҳужжатлардаги маълумотлар ҳисоб ва ҳисоботнинг мазмунини ташкил қилиши ва аудиторлик хулосанинг аналитик қисмига хулоса беришга мувофиқлиги;
Аудиторлик хулоса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 14.02 №20-сонли буйруғи билан тасдиқланган 70-сонли Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларининг «Молиявий ҳисоботнинг аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулоса» (Иловада кўрсатилган талабларга) мувофиқ келишлиги лозим.
Аудиторлик хулосанинг кириш қисмини тузиш учун иловадаги маълумотлардан фойдаланилади.
Аудиторлик хулосанинг аналитик қисми ишчи ҳужжатлардаги маълумотларга мувофиқ иловадаги ҳолатларда танлаб олинган вариантларга асосан тузилади.1
Аудиторлик хулосанинг тури машғулотлардаги танлаб олинган вариантларнинг маълумотларини умумлаштириш асосида аниқланади.