8.2. Ҳисоботни тузишга тайёргарлик кўриш
Йиллик ва чораклик бухгалтерия ҳисоботларини Ўзбекистон
Республика-сидаги қонунга асосан ҳуқуқий шахс ҳисобланган корхоналар
(чет эл инвестициялари асосида ишловчи корхонадан ташқари)
мулкчиликнинг қайси шаклига асосланганлигидан қатъий назар тегишли
ташкилотларга топширишлари лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги”
Қонунининг 25-моддасига
19
кўра
молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим
этилади:
давлат солиқ хизмати органларига;
таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга;
давлат статистика органларига;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.
Молиявий ҳисобот электрон ҳужжат тарзида тақдим этилиши мумкин.
19
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида. 2016 йил 13 апрель. № ЎРҚ-404.
109
Молиявий ҳисобот йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади. Кичик
корхоналар ва микрофирмалар бухгалтерия балансидан ҳамда молиявий
натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан иборат фақат йиллик молиявий
ҳисоботни тақдим этади.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамаси
томонидан
бухгалтерия ҳисобининг айрим субъектлари учун молиявий ҳисоботни
тақдим этишнинг бошқа муддатлари белгиланиши мумкин.
Чет эл инвестициялари корхонасидан ташқари ҳамма корхоналар
чораклик ҳисоботларини келгуси чораклик ҳисобот ойининг 25 кунидан,
йиллик ҳисоботни эса кейинги ҳисобот йилининг 15 - февралидан
кечиктирмай топширишлари лозим.
Чет эл инвестициялари билан ишлайдиган корхоналар эса йиллик
ҳисоботни
келгуси
ҳисобот
йилининг
15-мартидан
кечиктирмай
топширишлари лозим.
Йиллик бухгалтерия ҳисоботига 15—20 варақдан кўп бўлмаган
тушунтириш хати илова қилинади. Бу тушунтириш хатида корхона фаолияти
сўнгги натижасига таъсир этган асосий омиллар, корхонанинг йиллик
ҳисоботи натижалари бўйича қабул қилган қарорлари ва соф фойда
тақсимланиши, бухгалтерия ҳужжатларини текшириш ҳақида аудитор
хулосаси кўрсатиб ўтилади.
Агар йил бошига бошланғич баланс ўзгартирилган бўлса, у ҳолда
тушунтириш хатида ўзгартириш сабаблари кўрсатиб ўтилади. Шу нингдек,
унда ҳисобот йилидагидан бошқача ҳисоб сиёсатини қўллашга доир қарор
қилинган бўлса, у ҳақида ҳам маълумот берилади.
Бухгалтерия
ҳисоботи
шаклларида
ҳамма
кўрсатиб
ўтилган
кўрсаткичлар акс эттирилади. У ёки бу модда (қатор) тўлдирилмаган ҳолда,
агар улар корхонада тегишли активлар, пассивлар, жараёнлар йўқ бўлмаган,
ишлатил- маган бўлса, тегишли қаторга чизиб қўйилади.
Бухгалтерия ҳисоботи шаклларининг устки қисми қуйидаги тартибда
тўлдирилади:
«Корхона» реквизити — корхонанинг тўлиқ номи ўрнатилган тартибда
рўйхатдан ўтказилиб, тасдиқланган ҳужжатлар асосида кўрсатилади ва унинг
коди корхона ҳамда ташкилотлар умумдавлат негизида гуруҳланишига
(классификатор) асосан кўрсатилади (ОКПО).
«Тармоқ (фаолият тури)» реквизити — тармоқ ва унинг коди умумдавлат
негизида хўжалик тармоқлар, гуруҳланишига асосан кўрсатилади (ОКОНХ).
«Давлат мулкини бошқарувчи ташкилот» реквизити — бунда давлат ёки
мунисипиал корхона таркибига кирувчи ташкилот номи (агар бор бўлса) ва
бухгалтерия ҳисоботи топширилаётган ташкилот кўрсатилади.
«Назорат суммаси»
реквизити
—
корхоналар
томони-
дан
тўлдирилмайди.
110
Чораклик ва йиллик ҳисоботларни тузишда инвесторлар, кредиторлар,
акциянерлар, солиқ инспекциялари, таъсисчилар, банклар, бошқарувчи
корхона ва давлат қизиқишини ҳисобга олиши, халқаро стандартлар ва
Ўзбекистон Республикаси Президентининг амалдаги кўрсатмаларига,
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик Кодекси, шунингдек, тармоқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари
масаласига тегишли кўрсатмалар, Президент фармонлари ва бошқа меъёрий
ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб беришига эътибор бериш лозим.
Корхона ҳамма ички бўлимлари фаолияти ҳисобот шакллари
кўрсаткичларида кўрсатилиши лозим.
Бухгалтерия ҳисоботини тузишда ҳисоб вақти бўлиб, ҳисобот даври
сўнгги календар куни ҳисобланади.
Ўзгартирилаётган, давлат мулкчилик шаклини жамоа шаклига
алмаштираётган корхона йиллик ҳисоботни амал қилаётган усулда (шаклда)
йил бошидан тугатиш (ўзгартириш) давригача бўлган даврга тузилади.
Янги тузилган корхона ҳисоботда маблағ ва улар манбаларини (сотиб
олиш, олиш қийматида) ўрнатилган тартибда улар рўйхатдан ўтган ойнинг 1-
кунидан, ҳисобот йилининг 31 декабрига 1-даврга тузадилар. Ҳисобот
йилининг 1- октабридан кейин тузилган корхона эса 31- декабргача бўлган
даврга ҳисобот тузишдан озод қилинган, аммо бу кўрсатилган тартиб
тугатилган (бошқатдан ташкил қилинган) корхоналар асосида тузилган
корхоналарга тегишли эмас.
Корхона баланс моддалари актив ва пассивлари яхшилаб ўтказилган
инвентаризацияга асосланган бўлиши лозим. Бунда йиллик ҳисоботни
тегишли
ташкилотларга
топширгунча
доимий
амалда
ишловчи
инвентаризация комиссияси инвентаризация натижасида бойликлар ҳақиқий
ҳолати билан бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг фарқини тартибга
солиши лозим. Шунингдек, текшириш актлари ёки ўзаро ҳисоб-китоблар
қолдиғини тасдиқлаш хатлари билан расмийлаштириладиган дебиторлик ва
кредиторлик қарзлари ҳам инвентаризация қилиниши лозим.
Ўтказилган инвентаризациялар сони ва натижалари, шунингдек, агар
ўтказилмаган бўлса, сабаблари йиллик ҳисоботга илова қилинадиган
тушунтириш хатида кўрсатиб ўтилиши керак.
Балансдаги молиявий, солиқ ташкилотлари, банк муассасалари билан
ҳисоб-китоб бўйича моддаларида акс эттириладиган суммалар, улар билан
келишилган бўлиши лозим. Шу ҳисоб-китоб бўйича балансда тартибга
солинмаган суммаларга йўл қўйилмайди.
Корхона балансида ҳисобот маълумотлари билан олдинги йил тегишли
даври маълумотларини ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни (агар улар рўй
берган бўлса) ҳисобга олган ҳолда солиштириш таъминланган бўлиши керак.
Бухгалтерия ҳисоботи ва балансида ҳеч қандай тузатишларга йўл
қўйилмаслиги керак. Хатолар тузатилган ҳолда, ҳисобот ва балансга имзо
чеккан шахс, тузатилган муддатни кўрсатиб, тегишли сўзларни ёзади.
111
Ҳисобот
маълумотларининг жорий йилда шунингдек, ўтган
йилдагиларида (улар тасдиқлангандан сўнг) хатоликлар аниқланса,
ҳисоботда тузатилади, тузатишлар ҳисобот даври маълумотларига ҳам
киритилади (чораклик, йил бошидан).
Do'stlaringiz bilan baham: |