Бухгалтерия ҳисоби назарияси


-расм. Ҳисоботнинг аҳамияти



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/154
Sana16.02.2023
Hajmi7,79 Mb.
#911643
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   154
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi Xolbekov 2019 [@iqtisodchi kutubxonasi]

8.1.-расм. Ҳисоботнинг аҳамияти 
Молиявий ҳисоботнинг тайёрлаш жараёнини халқаро амалиётда тўрта 
босқичга бўлиш қабул қилинган.
Биринчи босқичда барча хўжалик жараёнлари ёппасига ҳужжатлаш-
тирилади. 
Иккинчи босқичда, ҳисоб маълумотлари бухгалтерия ҳисоби счётларида 
(синтетик ва аналитик) ҳисоб регистрларида гуруҳланган ҳолда акс 
эттирилади. 
Учинчи босқичда ҳисобот шакллари ташкил топади. 
Тўртинчи босқичда корхона фаолияти ҳисобот маълумотлари асосида 
таҳлил қилинади ва фаолиятга баҳо берилади. Кўрсатилган тўрт босқич, 
ягона тизим деб қаралиши лозим. Бу бухгалтерия ҳисоби халқаро 
стандартининг талабидир. 
Бухгалтерия ва статистик ҳисобот аввалги хўжалик юритиш тизимида 
битта давлат ҳисоботи деб қаралар эди. Улар асосан юқори ташкилотларга, 
молия органига, банк муассасасига, статистик органларга топширилар эди. 
Бундай шароитда бухгалтерия ҳисоботи ва статистик ҳисобот ўртасидаги 
фарқ сезилмас эди. 
Аммо улар ўртасидаги энг муҳим фарқ кўрсаткичлар мазмунида ва 
тегишли ҳисобот шаклларини тузиш усулидадир. Статистик ҳисобот 
оператив (тезкор), статистик ва бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари 


108 
асосида тузилса, бухгалтерия ҳисоботи эса асосан ҳужжатлар билан 
тасдиқланадиган бухгалтерия ҳисоби ёзувлари асосида тузилади. 
Бухгалтерия ҳисоботида асосан умумий кўрсаткичлар акс эттирилади. 
Масалан, корхона маблағлари, баланс фойдаси ва ҳоказолар. 
Статистика ҳисоботи эса абсолют миқдорлар билан бирга нисбий ва ўрта 
миқдорлар ҳақида маълумот беради. Масалан, фоизларнинг ўсиш даражаси, 
ўртача даража у ёки бу кўрсаткичларнинг ўсиш ёки пасайиш динамикаси ва 
бошқалар. 
Бухгалтерия ҳисоботи хўжалик фаолияти ҳақидаги асосий таъминот 
манбайидир. У биринчидан, корхонанинг ўзига керакдир. Иккинчидан 
корхонада (акциянерлик жаъмиятларида) ишламайдиган шахсларга, яъни ўз 
маблағини улуш сифатида қўйган акциянерлар ва бошқа кредиторларга 
зарур. Учинчидан, ҳисобот давлатнинг банк, солиқ ва бошқа ташкилотларига 
керак. 
Бухгалтерия ҳисоботи аввалом бор корхона мулки таркиби ҳамда 
корхона молия натижаларини кўрсатиб беради. Ундан ташқари, бу ҳисоботда 
бошқа корхоналар билан бўладиган ҳисоб-китоблар, молия ташкилотлари ва 
банк муассасалари билан бўладиган ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Ҳисобот 
маълумотларини мана шундай тўлиқ берилиши шу билан белгиланадики, 
корхона мустақил иқтисодий объект деб қаралади. 
Статистика ҳисоботи ўз олдига харажатлар жараёни устидан умумий 
назоратни амалга оширишни қўяди. Статистика айрим олинган корхонага 
мустақил объект эмас, балки бутун хўжаликнинг бир қисми деб қарайди. 
Статистика ҳисоботи ҳудуд, тармоқ бўйича маълум бир кўрсаткичларнинг 
бажарилишини назорат қилиб, улар тўғрисида маълумот беради. Шунга 
қараб, статистика ҳисоботи шаклланиб боради. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish