Бухгалтерия ҳисоби назарияси


  1.2. Ўзбекистон Республикаси ҳисоб тизимида бухгалтерия ҳисобини



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/154
Sana16.02.2023
Hajmi7,79 Mb.
#911643
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   154
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi Xolbekov 2019 [@iqtisodchi kutubxonasi]

 


47 
1.2. Ўзбекистон Республикаси ҳисоб тизимида бухгалтерия ҳисобини 
ташкил қилишнинг ўзига хос тамойиллари. 
Корхона, ташкилот ва муассасаларда бухгалтерия ҳисоби хўжалик 
фаолиятини кузатиш, бошқариш ва назорат қилиш мақсадида юритилади. 
Бунинг мазмунида ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш ётади. 
Ижтимоий ишлаб чиқариш ўз навбатида ишлаб чиқариш ва ноишлаб 
чиқариш соҳаларига бўлинади. Ишлаб чиқариш соҳасига моддий 
бойликларни ишлаб чиқарувчи ҳамда моддий бойликларни ишлаб 
чиқарувчилардан истеъмол-чиларга етказиб бериш билан банд бўлган 
тармоқлари киради. 
Ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш - корхонанинг 
жамғармаларидан, яъни ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган моддий 
ва пул маблағларидан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади. 
Мулкчиликнинг ҳар хил шаклларидаги корхоналарга зарур бўлган 
маблағлар маълум манбалар ҳисобидан шаклланади. Ишлаб чиқариш - 
тақсимот, айланиш ва истеъмол жараёнларига хизмат қилатуриб, корхоналар 
маблағлари узлуксиз доирада айланишни амалга оширади. Шунинг учун 
бухгалтерия ҳисоби бу ерда моддий бойликларни яратишга йўналтирилган 
доиравий айланиш жараёнидаги корхона маблағларининг ҳолатлари ва 
улардан фойдаланишни самарали бошқариш учун зарур бўлган ахборотни 
шакллантиради. Ноишлаб чиқариш соҳасини аҳолига хизматлар кўрсатувчи 
тармоқлари ташкил қилади. Буларга соғлиқни сақлаш, халқ таълими, санъат 
ҳамда давлат бошқармалари ва мудофаа муассасалари киради. Ноишлаб 
чиқариш соҳасида гарчи маҳсулот ишлаб чиқарилмаса ҳам, у ишлаб чиқариш 
соҳасига ўзининг натижалари орқали ижобий таъсир қилади. 
Ноишлаб чиқариш соҳаси ташкилотлари ва муассасаларининг хўжалик 
фаолиятлари, уларга давлат бюджетидан қисман ажратилган ҳамда ўзи 
ишлаб топган маблағлардан қай даражада самарали фойдаланилаётганини 
бошқаришдан иборат. Шундай қилиб, ноишлаб чиқариш соҳасида ишлаб 
чиқариш тармоғида яратилган ижтимоий маҳсулотнинг тақсимоти ва 
истеъмоли содир бўлади. Демак, бухгалтерия ҳисоби ноишлаб чиқариш 
соҳасига 
ажратилган 
маблағларнинг 
ҳолати, 
сарфланиши 
хақида 
ахборотларни шакллантиради. 
Моддий бойликларнинг ноишлаб чиқариш соҳасида истеъмол 
қилиниши, ноишлаб чиқаришнинг бир қисмидир. Ундан ташқари, ноишлаб 
чиқаришнинг истеъмолига шахсий истеъмол ва жамият аъзоларининг 
эҳтиёжларини қондириш ҳам киради. Шахсий истеъмолни бухгалтерия 
ҳисоби бевосита ўз ичига олмайди. Лекин шахсий истеъмол бухгалтерия 
ҳисобида мутлақо акс эттирилмайди, деб ўйлаш хатодир. Ҳақиқатда, 
бухгалтерия ҳисоби уни акс эттиради, лекин уни тавсифлаш учун зарур 
бўлган барча кўрсаткичларга эга эмас. 


48 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish