“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


 МҲХС (IFRS) 7 “Молиявий инструментлар: маълумотларни очиб



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

 
7.3. МҲХС (IFRS) 7 “Молиявий инструментлар: маълумотларни очиб 
бериш” 
МҲХС (IFRS) 7 “Молиявий инструментлар: маълумотларни очиб бериш” 
номли стандартнинг мақсади бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
(а) 
тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати ва молиявий 
натижаларига молиявий инструментларнинг таъсири қанчалик катта 
еканлигини; ва 
(б) 
тадбиркорлик субъекти ҳисобот даври мобайнида ва охирида дучор 
бўлган ва молиявий инструментлардан юзага келадиган рискларнинг хусусияти 


238 
ва даражасини ҳамда тадбиркорлик субъекти ушбу рискларни қандай қилиб 
бошқаришини 
баҳолаши учун имкон берадиган маълумотлар тадбиркорлик субъектлари 
томонидан уларнинг молиявий ҳисоботларида очиб берилишини талаб етиш 
ҳисобланади. 
Ушбу МҲХСдаги тамойиллар БҲХС 32 “Молиявий инструментлар: 
тақдим етиш” ва МҲХС 9 “Молиявий инструментлар” даги молиявий активлар 
ва молиявий мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш ва тақдим етиш бўйича 
тамойилларни тўлдиради.
Ушбу МҲХС барча тадбиркорлик субъектлари томонидан қуйидагилардан 
ташқари барча турдаги молиявий инструментларга нисбатан қўлланилиши 
керак: 
(а) 
МҲХС 10 «Жамланган молиявий ҳисоботлар”, БҲХС 27 “Алоҳида 
молиявий ҳисоботлар” ёки БҲХС 28 “Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва 
қўшма корхоналардаги инвестициялар” га мувофиқ ҳисобга олинадиган шуъба 
тадбиркорлик субъектлари, қарам тадбиркорлик субъектлари ёки қўшма 
корхоналарга инвестициялар. Бироқ, айрим ҳолатларда, БҲХС 27 ёки БҲХС 28 
шуъба тадбиркорлик субъектлари, қарам тадбиркорлик субъектлари ёки қўшма 
корхоналарга инвестицияларнинг МҲХС 9 га мувофиқ ҳисобга олинишига 
рухсат беради; бундай ҳолатларда, тадбиркорлик субъектлари ушбу МҲХСнинг 
талабларини қўллаши керак ҳамда ҳаққоний қийматда баҳоланадиган бундай 
инвестицияларга нисбатан МҲХС 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” нинг 
талабларини қўллаши керак. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ушбу 
МҲХСни шуъба тадбиркорлик субъектлари, қарам тадбиркорлик субъектлари 
ёки қўшма корхоналарга инвестициялар билан боғлиқ барча деривативларга 
нисбатан, ушбу дериватив БҲХС 32 даги улушли инструментнинг таърифига 
мос келган ҳолатлардан ташқари ҳолатларда, қўллаши керак. 
(б) 
БҲХС 
19 
“Ҳодимларнинг 
даромадлари” 
қўлланиладиган 
ҳодимларнинг даромадлари бўйича иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ва 
мажбуриятлари. 
(в) 
МҲХС 4 “Суғурта шартномалари” да таърифланган суғурта 
шартномалари. Бироқ, ушбу Стандарт бундай суғурта шартномаларида 
сингдирилган деривативларга нисбатан қўлланилади, агар МҲХС 9 уларнинг 
алоҳида ҳисобга олинишини талаб еца. Бундан ташқари, емитент ушбу МҲХСни
молиявий кафолат шартномаларига нисбатан қўллаши керак, агар у ушбу 
шартномаларни тан олишда ва баҳолашда МҲХС 9 ни қўлласа. Бироқ, емитент
МҲХС 4 га мувофиқ бундай шартномаларни тан олиш ва баҳолаш учун МҲХС 4 
ни танлаганида (қарор қилганида), у бу шартномаларга нисбатан МҲХС 4 ни 
қўллаши керак. 
(г) 
МҲХС 2 “Акцияга-асосланган тўлов” қўлланиладиган акцияга 
асосланган тўловлар бўйича операциялардан юзага келадиган молиявий 
инструментлар, шартномалар ва мажбуриятлар. Бироқ МҲХС 9 нинг қўллаш 
доирасидаги шартномаларга нисбатан ушбу МҲХС қўлланилади. 
(д) 
улушли инструментлар сифатида таснифланиши талаб етиладиган 
инструментлар. 


239 
Ушбу МҲХС тан олинган ва тан олинмаган молиявий инструментларга 
нисбатан қўлланилади. Тан олинган молиявий инструментлар ўз ичига МҲХС 9 
нинг қўллаш доирасидаги молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни 
олади. Тан олинмаган молиявий инструментлар, МҲХС 9 нинг қўллаш 
доирасидан ташқарида бўлишидан қатъий назар, ушбу МҲХС нинг қўллаш 
доирасига кирадиган баъзи молиявий инструментлар (масалан, айрим кредит 
мажбуриятларини) олади. 
МҲХС 9 нинг қўллаш доирасидаги номолиявий моддаларни харид қилиш 
ёки сотиш бўйича шартномаларга нисбатан ушбу МҲХС қўлланилади. 
Ушбу МҲХСда молиявий инструментлар маълумотларни очиб бериш 
талаб етилганида, тадбиркорлик субъекти молиявий инструментларни очиб 
бериладиган маълумотнинг хусусиятига хос бўлган ва мазкур молиявий 
инструментларнинг хусусиятларини ҳисобга оладиган туркумларга гуруҳлаши 
керак. Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс 
еттириладиган моддаларнинг солиштирмасини шакллантириш учун йетарли 
бўлган маълумотларни таъминлаши керак. 
Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар унинг 
молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига молиявий инструментларнинг 
таъсири қанчалик катта еканлигини баҳолаш иконини берадиган маълумотларни 
очиб бериши керак. 
Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг тоифалари 
Молиявий инструментларнинг МҲХС 9 да белгиланган қуйидаги 
тоифаларининг ҳар бириси бўйича уларнинг баланс қийматлари молиявий ҳолат 
тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда очиб берилиши керак: 
(а) 
ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга 
олинадиган молиявий активлар. Бунда ушбу активларнинг қўйидаги турлари 
алоҳида кўрсатилиши керак: - дастлабки тан олишда бундай активлар сифатида 
белгиланган молиявий активлар, ва - МҲХС 9 га мувофиқ мажбурий равишда 
ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадиган молиявий активлар. 
(б) 
ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга 
олинадиган молиявий мажбуриятлар. Бунда ушбу мажбуриятларнинг қўйидаги 
турлари алоҳида кўрсатилиши керак: - дастлабки тан олишда бундай 
мажбуриятлар сифатида белгиланган молиявий мажбуриятлар, ва - МҲХС 9 га 
мувофиқ олди-сотди учун мўлжалланган молиявий мажбуриятлар таърифига 
мос келадиган молиявий мажбуриятлар. 
(е) 
амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган молиявий 
активлар. 
(ё) 
амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган молиявий 
мажбуриятлар. 
(ж) 
ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар бошқа умумлашган даромадда 
ҳисобга олинадиган молиявий активлар. 
Ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ва зарарда ҳисобга олинадиган 
молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар
Тадбиркорлик субъекти молиявий актив (ёки молиявий активларнинг 
гуруҳини) ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадиган сифатида белгилаганида 


240 
(улар бошқа ҳолатда амортизацияланган қийматда ҳисобга олинадиган 
бўлганида), қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) 
ҳисобот даври охирида молиявий актив. 
(б) 
ушбу максимал кредит рискни камайтирадиган ва ушбу молиявий 
активга (ёки молиявий активлар гуруҳига) боғлиқ бўлган ҳар қандай кредит 
деривативлари ёки шунга ўхшаш инструментларнинг суммаси. 
(в) 
молиявий актив бўйича кредит рискининг ўзгариши туфайли ушбу 
молиявий активнинг (ёки молиявий активлар гуруҳининг) ҳаққоний 
қийматидаги давр мобайнидаги ёки жамғарилган ўзгариш суммаси. Ушбу сумма 
қуйидагича аниқланади: 

бозор рискини юзага келтирадиган бозор шароитларининг 
ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳаққоний қийматнинг ўзгариши суммаси сифатида; 
ёки

тадбиркорлик субъектининг фикри бўйича кредит рискидаги 
ўзгаришлар туфайли ҳаққоний қийматнинг ўзгаришини тўғрироқ кўрсатадиган 
муқобил усулдан фойдаланган ҳолда. 
Бозор рискини юзага келтирадиган бозор шароитларидаги ўзгаришлар 
кузатиладиган (таянч асос бўладиган) фоиз ставкасининг ўзгариши ҳамда 
товарларнинг нархларидаги, валюта курсларидаги ёки нархлар ёҳуд курслар 
индексларидаги ўзгаришларни қамраб олади. 
(г) 
ҳар қандай боғлиқ бўлган кредит деривативининг ёки шунга ўхшаш 
инструментларнинг ҳаққоний қийматидаги молиявий активнинг ҳисобга 
олиниши белгиланганидан кейин жамғарилган ёки давр мобайнида содир бўлган 
ўзгариш суммаси. 
Тадбиркорлик субъекти МҲХС 9га мувофиқ молиявий мажбуриятни 
ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган 
молиявий мажбурият сифатида белгилаганида ва ушбу мажбурият бўйича 
кредит рискидаги ўзгаришлар таъсирини бошқа умумлашган даромадда акс 
еттириши талаб етилганида, у қуйидагиларни очиб бериши керак:
(а) 
молиявий мажбурият бўйича кредит риск туфайли молиявий 
мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги жамғарилган ўзгариш суммасини. 
(б) 
молиявий мажбуриятнинг баланс қиймати ва бу мажбуриятнинг 
сўндириш муддати охирида ушбу мажбурият шартномаси бўйича тадбиркорлик 
субъекти тўлаши керак бўлган сумма орасидаги фарқ. 
(в) 
жамғарилган фойда ёки зарарнинг давр мобайнида капитал ичидаги 
ҳар қандай бир моддадан бошқа моддага ўтказилиши ва бундай ўтказишнинг 
сабаби. 
(г) 
мажбурият давр мобайнида ҳисобдан чиқарилган бўлса, ҳисобдан 
чиқаришда ўзлаштирилган ва бошқа умумлашган даромадда акс еттирилган 
сумма (агар мавжуд бўлса). 
Тадбиркорлик субъекти МҲХС 9 га мувофиқ молиявий мажбуриятни 
ҳаққонй қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган 
молиявий мажбурият сифтиад белгилаганида ва ушбу мажбуриятнинг ҳаққоний 
қийматидаги ҳамма ўзгаришларни (шу жумладан, мажбуриятнинг кредит 
рискидаги ўзгаришларнинг таъсирини) фойда ёки зарарда акс еттириши талаб 


241 
етилганида, у қуйидагиларни очиб бериши керак:
(а) 
молиявий мажбурият бўйича кредит рискдаги ўзгаришлар туфайли 
молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги давр мобайнидаги ва 
жамғарилган ўзгаришлар сумаси; ва 
(б) 
молиявий мажбуриятнинг баланс қиймати ва бу мажбуриятнинг 
сўндириш муддати охирида ушбу мажбурият шартномаси бўйича тадбиркорлик 
субъекти тўлаши керак бўлган сумма орасидаги фарқ. 
Шунингдек, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим: 
(а) 
МҲХС 9 га риоя етиш учун қўлланилган усулларнинг батафсил 
баёни, шу жумладан ушбу усул нима учун тўғри еканлигининг тушунтирилиши. 
(б) 
тадбиркорлик субъектининг фикрича, молиявий ҳолат тўғрисидаги 
ҳисоботда ҳамда МҲХС 9га риоя етиш учун очиб берилган маълумотлар
молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги ушбу 
актив ёки мажбурият бўйича кредит рискининг ўзгаришларига боғлиқ бўлган 
ўзгаришларни тўғри кўрсатмаса, бундай фикрга нима учун келгани сабаблари ва 
унинг фикрича ўринли бўлган омиллар. 
(в) 
мажбурият бўйича кредит рискидаги ўзгаришлар таъсирини бошқа 
умумлашган 
даромадда 
кўрсатиш 
фойда 
ёки 
зарарда 
ҳисобдаги 
номувофиқликни яратиши ёки кўпайтиришини аниқлаш учун қўлланилган 
методология ёки методологияларнинг батафсил баёни. Тадбиркорлик субъекти 
мажбурият бўйича кердит рискидаги ўзгаришларни фойда ёки зарарда акс 
еттириши талаб етилганида, очиб бериладиган маълумотлар ўз ичига МҲХС 9 
да тавсифланган иқтисодий боғлиқликнинг батафсил баёнини олиши керак. 
Ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар бошқа умумлашган даромадда ҳисобга 
олинадиган молиявий активлар
Тадбиркорлик субъекти улушли инструментларга инвестицияларни 
ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар бошқа умумлашган даромадда ҳисобга 
олинадиган инструментлар сифатида, МҲХС 9да рухсат етилганидек, 
белгилаганида, у қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) қайси улушли инструментларга инвестициялар ҳаққоний қийматидаги 
ўзгаришлар бошқа умумлашган даромадда ҳисобга олинадиган инструментлар 
сифатида белгиланган. 
(б) инструментларни бундай тақдим етиш муқобилини танлашнинг 
сабаблари. 
(в) бундай ҳар бир инвестициянинг ҳисобот даври охиридаги ҳаққоний 
қиймати. 
(г) давр мобайнида тан олинган дивидендлар, бунда ҳисобот даври 
мобайнида ҳисобдан чиқарилган ҳамда ҳисобот даври охирида сақлаб турилган 
инвестицияларга тегишли бўлган дивидендларни алоҳида кўрсатган ҳолда. 
(д) жамғарилган фойда ёки зарарнинг давр мобайнида капитал ичидаги 
ҳар қандай бир моддадан бошқа моддага ўтказилиши ва бундай ўтказишнинг 
сабаби. 
Тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар бошқа 
умумлашган даромадда ҳисобга олинадиган улушли инструментларга 
инвестицияларни ҳисобот даври мобайнида ҳисобдан чиқарганида, у 


242 
қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) инвестицияларнинг чиқиб кетиши сабаблари. 
(б) инвестиция ҳисобдан чиқарилган санадаги унинг ҳаққоний қиймати. 
(в) инвестиция чиқиб кетишидаги жамғарилган фойда ёки зарар. 
Тадбиркорлик субъекти жорий ёки олдинги ҳисобот даврларида 
қандайдир молиявий активларни МҲХС 9 га мувофиқ қайта таснифлаганини 
очиб бериши керак. Бундай ҳар бир қайта таснифлаш бўйича тадбиркорлик 
субъекти қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) қайта таснифлаш санаси. 
(б) бизнес моделнинг ўзгариши тўғрисида батафсил тушунтириш ва бу 
ўзгаришнинг тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларига таъсирини 
тавсифлайдиган сифатий маълумотлар. 
(в) ҳар бир тоифага ва тоифадан қайта таснифланган модданинг суммаси. 
Қайта таснифлашдан кейин ҳисобдан чиқаришгача ҳар бир ҳисобот даври 
учун, тадбиркорлик субъекти МҲХС 9 га мувофиқ амортизацияланган қиймат 
бўйича баҳоланадиган активлар сифатида қайта таснифлаган активлар бўйича 
қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) қайта таснифлаш санасида аниқланган еффектив фоиз ставкаси; ва 
(б) тан олинган фоизли даромад ёки харажат. 
Тадбиркорлик субъекти молиявий активларни улар амортизацияланган 
қиймат бўйича баҳоланадиган активлар сифатида охирги йиллик ҳисобот 
санасидан кейин қайта таснифлаганида, у қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) молиявий активларнинг ҳисобот даври охиридаги ҳаққоний қиймати; 
ва 
(б) молиявий 
активлар қайта таснифланмаганида ҳисобот даври 
мобайнида фойда ёки зарарда тан олинган бўлган ҳаққоний қийматнинг 
ўзгаришидан фойда ва зарарлар. 
МҲХСдаги очиб берилиши талаб етиладиган бошқа маълумотларни 
тўлдиради ҳамда БҲХС 32 га мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилинадиган ва тан 
олинадиган барча молиявий инструментлар бўйича очиб берилиши талаб 
етилади. Ушбу маълумотларни очиб бериш соф асосда ҳисоблашишни кўзда 
тутадиган асосий келишув ёки шунга ўхшаш келишув доирасида бўлган ва тан 
олинган молиявий инструментларга ҳам, улар БҲХС га мувофиқ ўзаро ҳисоб-
китоб қилинишидан қатъий назар, тегишлидир.
Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар соф 
асосда ҳисоблашишни кўзда тутадиган келишувларнинг тадбиркорлик субъекти 
молиявий ҳолатига бўлган таъсирини ёки потенциал таъсирини баҳолашга 
имкон берадиган маълумотларни очиб бериши керак. Бу еса тадбиркорлик 
субъекти томонидан тан олинган ва молиявий активлар ва тан олинган молиявий 
мажбуриятлар билан боғлиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқларининг таъсирини 
ёки потенциал таъсирини қамраб олади.
Тадбиркорлик субъекти ҳисобот даврининг охирида молиявий активлар ва 
тан 
олинган 
молиявий 
мажбуриятлар 
бўйича 
қуйидаги 
миқдорий 
маълумотларни алоҳида очиб бериши керак: 
(а) ушбу тан олинган молиявий активлар ва тан олинган молиявий 


243 
мажбуриятларнинг ялпи баланс қийматини; 
(б) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс еттирилган соф 
суммаларни аниқлашда БҲХС 32 мезонларига мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб 
қилинган суммаларни; 
(в) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс еттирилган соф 
суммаларни; 
(г) соф асосда ҳисоблашишни кўзда тутадиган асосий келишув ёки шунга 
ўхшаш келишувларнинг доирасида бўлган, шу жумладан: 

БҲХС 32 даги ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мезонларнинг ҳаммасига ёки 
айримларига мос келмайдиган ва тан олинадиган молиявий инструментларга 
тегишли суммалар; ва 

молиявий активлар кўринишидаги гаровга тегишли бўлган суммалар 
(шу жумладан, пул маблағлари гарови); ва 
(д) юқоридаги (г) дан (в) даги суммаларни чегиргандан кейин қолган соф 
сумма. 
Ушбу бандда талаб етилган маълумотлар алоҳида молиявий активлар ва 
молиявий мажбуриятлар бўйича жадвал шаклида, бошқа шакл ўринлироқ 
бўлмаганида, келтирилиши керак. 
Тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) мажбуриятлар ёки шартли мажбуриятлар бўйича гаровга қўйилган 
молиявий активларнинг баланс суммасини, шу жумладан МҲХС 9 га мувофиқ 
қайта таснифланган суммаларни; ва 
(б) бундай гаровнинг шартлари ва муддатларини. 
Тадбиркорлик субъекти (молиявий ёки номолиявий активларни) 
гаровга олган бўлса ва унга гаров егаси тўловларни кечиктирмаганда ҳам ушбу 
гаровни сотишга ёки қайтадан гаровга қўйишига рухсат етилса, у қуйидагиларни 
очиб бериши керак:
(а) гаровнинг ҳаққоний қийматини; 
(б) ҳар қандай бундай гаров сотилганида ёки қайта гаровга қўйилганида 
унинг ҳаққоний қийматини ҳамда тадбиркорлик субъекти бу гаровни қайтариб 
бериш мажбуриятига ега еканлигини; ва 
(в) гаровдан фойдаланиш шартлари ва муддатларини. 
Кредит зарарлари туфайли молиявий активлар қадрсизланганида ва 
тадбиркорлик субъекти қадрсизланишни, активнинг баланс қийматини 
тўғридан-тўғри камайтирмасдан,алоҳида счетда акс еттирганида (масалан, 
алоҳида активнинг қадрсизланиши акс еттириш учун ишлатиладиган резерв 
счетида ёки активлар гуруҳинининг биргаликдаги қадрсизланишини акс 
еттириш учун ишлатиладиган резерв счетида), у молиявий активларнинг ҳар бир 
тоифаси бўйича ушбу счетдаги ҳисобот давридаги ўзгаришларнинг 
солиштирмасини очиб бериши керак.
Тадбиркорлик субъекти капитал ва мажбурият таркибий қисмларига ега 
бўлган инструментни чиқарганида ва инструмент бир нечта сингдирилган 
деривативларга ега бўлиб, бу деривативларнинг қийматлари бир бирига боғлиқ 
бўлганида (масалан, қайта сотиб олиниши мумкин конвертация қилинадиган 
қарз инструменти), у ушбу хусусиятларнинг мавжудлигини очиб бериши керак. 


244 
Ҳисобот даври охирида тан олинган 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish