Корхоналарнинг ҳамма ишларини хисобга олиш миқдорий ифодалаш ва сифат жихатдан турли тавсифнома бериш учун зарурдир. Шу боисдан ҳам хисоб ёрдамида кузатиладиган объектлар сон кўрсаткичлари билан ифода этилади. Хисобда шу мақсад учун натура, мехнат ва пул ўлчовларидан фойдаланилади. Натура ўлчови хўжалик маблағлари ва уларнинг иш жараёнидаги ҳаракатларини натура холда ифодалаш учун хизмат қилади. Натура ўлчовларини қўллаш хисобга олинаётган объектнинг хусусиятларидан, яъни унинг физик ва истеъмол хоссасидан фарқ қилади. Масалан, хисоб объектлари: оғирлик бирлигида (грамм, килограмм, тонна); узунлик бирлигида (сантиметр, метр) ва бошқаларда ўлчанади. Мехнат ўлчови маълум бир махсулотни ишлаб чиқариш ёки бирон-бир ишни бажариш учун сарфланган иш вақтини аниқлаш учун хизмат қилади. Бу ўлчовга мисол қилиб киши кунни, киши соатини келтириш мумкин. Пул ўлчови автотранспорт корхонанинг хўжалик маблағларини ва уларнинг манбаларини, шунингдек, хўжалик жараёнларини хисобга олиш ва улар устидан назорат ўрнатиш мақсадида умумлашган маълумот олиш учун фойдаланилади. Пул ўлчови ёрдамида хисобнинг муҳим асоси — хўжалик фаолияти устидан пул билан назорат ўрнатилади. Бундан ташқари, пул ўлчови сифат кўрсаткичи — махсулот бирлигининг таннархини аниқлашга хизмат қилади. Ўзбекистан Республикасида пул ўлчовининг бирлиги сифатида сўм ва тийин бирликлари қўлланилади. - Корхоналарнинг ҳамма ишларини хисобга олиш миқдорий ифодалаш ва сифат жихатдан турли тавсифнома бериш учун зарурдир. Шу боисдан ҳам хисоб ёрдамида кузатиладиган объектлар сон кўрсаткичлари билан ифода этилади. Хисобда шу мақсад учун натура, мехнат ва пул ўлчовларидан фойдаланилади. Натура ўлчови хўжалик маблағлари ва уларнинг иш жараёнидаги ҳаракатларини натура холда ифодалаш учун хизмат қилади. Натура ўлчовларини қўллаш хисобга олинаётган объектнинг хусусиятларидан, яъни унинг физик ва истеъмол хоссасидан фарқ қилади. Масалан, хисоб объектлари: оғирлик бирлигида (грамм, килограмм, тонна); узунлик бирлигида (сантиметр, метр) ва бошқаларда ўлчанади. Мехнат ўлчови маълум бир махсулотни ишлаб чиқариш ёки бирон-бир ишни бажариш учун сарфланган иш вақтини аниқлаш учун хизмат қилади. Бу ўлчовга мисол қилиб киши кунни, киши соатини келтириш мумкин. Пул ўлчови автотранспорт корхонанинг хўжалик маблағларини ва уларнинг манбаларини, шунингдек, хўжалик жараёнларини хисобга олиш ва улар устидан назорат ўрнатиш мақсадида умумлашган маълумот олиш учун фойдаланилади. Пул ўлчови ёрдамида хисобнинг муҳим асоси — хўжалик фаолияти устидан пул билан назорат ўрнатилади. Бундан ташқари, пул ўлчови сифат кўрсаткичи — махсулот бирлигининг таннархини аниқлашга хизмат қилади. Ўзбекистан Республикасида пул ўлчовининг бирлиги сифатида сўм ва тийин бирликлари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |