Иқтисодий хаётда рўй бераётган ўзгаришларни ўз вақтида ва турли хисобга олиб бориш мураккаб жараён хисобланади. Иқтисодиётдаги мана шу ўзгаришларни акс этиришни соддалаштириш борасида хисобни туркумларга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда хисобнинг қуйидаги турлари мавжуд: 1) оператив тезкор хисоб; 2) статистик хисоб 3) бухгалтерия хисоби, Оператив тезкор хисоб ишлаб чиқаришнинг айрим бўлинмаларида содир бўлаётган хўжалик жараёнлари ва хўжалик муомалалари хақида зарур маълумотларни тезкор холатда етказиб беришга каратилган жорий кузатиш ва назорат қилиш усулидир. Статистик хисоб муайян шароитда халқ, хўжалигининг бутун миқёсида ҳамда айрим сохаларида ижтимоий ривожланиш конуниятларини миқдорий ифода ўрганади. Демак, статистик хисоб оммавий-ижтимоий ходисаларни ўрганиш ва назорат қилиш тизимидан иборатдир. Бухгалтерия хисоби — бу кундалик ва умумий маълумотлар олиш мақсадида корхоналар хўжалик фаолиятини узлуксиз равишда кузатиш ва назорат қилиш тизимидан иборатдир.
Бухгалтерия хисобининг статистик ва оператив хисобдан фарқли томонлари қуйидагилардир: - корхоналар маблағларининг жойланиши ва уларнинг ташкил топиш манбаларида бўладиган ўзгаришларга олиб келувчи ҳамма хўжалик жараёни ва муомалаларини ёппасига қайд қилади; - бу жараён ва ўзгаришлар икки ёқлама ёзиш усули билан мунтазам, узлуксиз ҳамда ўзаро боғланган равишда қайд қилинади; - ёзув фақат хужжатларгагина асосланади; - ҳамма хўжалик муомалалари бухгалтерия хисобида пул ифодасида акс эттирилади.

1.3. Бухгалтерия хисобининг мақсади ва функциялари Бухгалтерия хисобининг мақсади фойдаланувчиларни тўлиқ ва ишончли молиявий ҳамда бухгалтерия ахбороти билан ўз вақтида таъминлашдан иборат. Вставка бухгалтерия маълумотларидан фойдаланувчилар: