махсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган махсулотнинг ишлаб чикариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аникланади:
асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу махсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари уртасидаги тафовут ва асосий фаолиятдан курилган бошка даромадларни кушиш ёки бошка зарарларни айириш оркали аникланади:
Ўзбекистон Республикасинииг купчилик корхоналари учун чорак, кичик корхоналар учун эса йил хисобот даври бўлганлигига қарамасдан, ёпиладигаи ўтказмалари хар ойда тайёрлаш мақсадга мувофикдир. Бу куйидаги мухим кўрсаткичлар; ялпи даромад, даромад ва харажатлар, таксимланмаган фойда ва бошкалар тўғрисида тезкор маълумотга эга бўлиши Счётларни ёпиш жараёни куйидагилардан иборат:
даромадлар счётларини ёпиш;
харажатлар счётларини ёпиш;
даромад ва харажат орасидаги фарқи аниқлаш ва фойда ёки зарарни хисобот даврининг таксимланмаган фойдаси (копланмаган зарари) счётига хисобдан чикариш;
Мисол. «Санам» кичик корхонаси хисобот даври мобайнида куйидаги даромадлар ва харажатларга эга: тайёр махсулот сотишдан даромад – 5 000 минг сум; асосий воситалар чикдрилишидаи даромад - 300 минг сум; ижобий курс фарклари - 40 минг сум; сотилган махсулот таннархи - 3 700 минг сум; маъмурий харажатлар - 740 минг сум; манфий курс фарклари - 180 минг сум. Счётларни ёпиш буйича қуйидаги ёпиладиган ўтказмалар тузилада:
даромадлар счётларининг ёпилиши:
Д-т 9010-«Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар» - 5 000 минг сўм К-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 5 000 минг сўм; Д-т 9310-«Асосий воситаларнинг чикиб кетишидан фойда» - 300 минг сўм К-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 300 минг сўм; Д-т 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» - 40 минг сўм Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 40 минг сўм;
харажатлар счётларининг ёпилиши:
Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 3 700 минг сўм К-т 9110-«Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи» - 3 700 минг сўм; Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 740 минг сўм К-т 9420-«Маъмурий харажатлар» - 740 минг сўм; Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 180 минг сўм К-т 9620-«Валюталар курслари фаркидан зарарлар» -180 минг сум. Сўнгра 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебети ва кредити орасидаги фарқини хисоблаймиз. Ушбу счётнинг дебет айланмалари кредит айланмаларидан кўп болҳан такдирда, фарқ копланмаган зарарни ташкил этади ва куйидаги ўтказма билан акс эттирилади: Д-т 8710-«Х,исобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)» К-т 9910-«Якуний молиявий натижа». Агар корхона хисобот даврида копланмаган зарарга эга бўлса баланс пассивидаги капитал бўлимида таксимланмаган фойда счётининг дебет колдиғи манфий сумма ёки кизил ранг билан акс эттирилади. Кредит айланмалари дебет айланмаларидан кўп бўлган холатда, фарқ хисобот даври буйича соф ёки таксимланмаган фойда суммасини курсатади. Берилган мисолда корхона 720 минг сум суммада фойда олган. Ушбу фойда қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади: Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа» - 720 минг сум К-т 8710-«Хисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)» - 720 минг сум. Тақсимланмаган фойдадан резерв капиталини шакллантиришда фойдаланиш мумкин. Резерв капиталини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси конунчилиги ёки таъсис хужжатлари билан кўзда тутилганда амалга оширилади. Одатда, у хисобот йилида фойда олинганлиги ёки олинмаганлигига қарамасдан белгиланган суммада дивидендлар тўланиши лозим бўлган имтиёзли акцияларга эга акциядорлик жамиятларида ташкил этилади. Резерв капиталининг шаклланиши куйидаги ўтказма билан акс эттирилади: Д-т 8710-«Хисобот даврининг таксимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)» К-т 8520-«Резерв капитали». Таксимланмаган фойда корхона таъсисчиларига дивидендлар тўлаш учун ишлатилади. Одатда, йил охирида таксимланмаган фойда суммаси аниклангандан кейин, ушбу фойданинг қайси қисми акциядорлар (мулкдорлар) ўртарида дивидендлар тўлаш йули билан тақсимланиши белгиланади. Дивидендлар микдори акциядорлар ёки таъсисчиларнинг умумий мажлисида тасдикданади ёки эълон қилинади. Дивидендлар эълон қилинган куни бухгалтерияда улар буйича хисоб-китоб амалга оширилади ва куйидаги утказма берилади: Д-т 8710-«Хисобот даврининг таксимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)» К-т 6610-«Туланадиган дивидендлар» Дивидендларни тўлаш, одатда, акциядорлик жамиятининг акцияларига эга бўлган акциядорларни руйхатга олиш учун бериладиган маълум бир вакт орасида амалга оширилади. Руйхатга олинган санадан кейин акциялар сотиб олган акциядорлар эълон қилинган дивидендларни олиш хукукига эга эмас. Дивидендларни тўлаш куйидаги ўтказма билан акс эттирилади: Д-т 6610-«Тўланадиган дивидендлар» К-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ёки 5110-«хисоб-китоб счёти». 14. ДАРС СОЛИҚЛАР XИСОБ-КИТОБИ ВА ХИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ Солиқлар ва уларнинг гурухланиши
Солиқ деганда Кодексда белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига (бундан буён матнда бюджет тизими деб юритилади) тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.
Йиғим деганда бюджет тизимига ушбу Кодексда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.
Шахснинг зиммасига суд тартибида юклатилган жарималар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонунда белгиланган ҳолларда мол-мулкни мусодара қилиш ҳамда бошқача тарзда олиб қўйиш солиқлар ёки йиғимлар жумласига кирмайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади (17модда): 1) қўшилган қиймат солиғи;
2) акциз солиғи;
3) фойда солиғи;
4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
7) мол-мулк солиғи;
8) ер солиғи;
9) ижтимоий солиқ.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланади.
Автотранспорт йиғимини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади.
Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.
18-модда. Махсус солиқ режимлари Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади:
1) айланмадан олинадиган солиқ;
2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби.
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонун ҳужжатларида ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади.
Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи хисоблаш ва хисобга олиш тартиби:
Фойда солиги Узбекистон Республикаси солик тизимининг таркибий элементи хисоблаииб, миллий даромадни кайта таксимлаш воситаси булиб хизмат килади. Мазкур солик бевосита солик булиб, унинг суммаси корхона хужалик фаолиятининг пировард молиявий натижаси билан чамбарчас богликдир. Соликни хисоблаш ва тулаш тартиби Солик кодексининг ХII булими моддалари билан тартибга солинади. Фойда солиги туловчи юридик шахслар куйидагилардир: Узбекистон Республикасининг резидентлари; Узбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса оркали амалга ошираётган еки хосил булиш манбаи Узбекистон Республикаси худудида жойлашган Узбекистон Реслубдикаси норезидентларидаромадларидан.