|
|
bet | 46/61 | Sana | 21.03.2022 | Hajmi | 0,69 Mb. | | #505091 |
| Bog'liq UMUMIY KITOB ОХИРГИ1
8310-«Оддий акциялар» бу счётда корхона уставида рўйхатдан ўтказилган миқдор доирасидаги хакикий устав капитали ёки тўланган акцияларнинг номинал қиймати акс эттирилади. Устав капиталининг бухгалтерия хисобидаги миқдори уставда қайд этилган миқдордан ошиб кетиши мумкин эмас. Устав капиталида иштирокчилар хиссасининг бир қисмини уларга кайгариш унинг микдорини камайтирмайди, балки акциядорлик жамиятининг сотиб олинган шахсий акциялари сифатида расмийлаштирилиб, 8610-«Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий» счётининг дебетига утказилади.
8320-«Имтиёзли акциялар» счётида имтиёзли акциялар тарзида чиқарилган акциядорлик капиталининг микдори хисобга олинади. Акциядорлик шаклидан ташкари, бошка мулкчилик шаклларида очиладиган хўжалик юритувчи субъектлар, устав капитали шаклланишини 8330-«Пай ва улушлар» счётида хисобга оладилар.
Корхона давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг таъсис хужжатларига «Кўзда тутилган таъсисчилар кўшиши зарур бўлган улуш кийматидан унинг устав капитали 8300-«Устав капиталини хисобга олувчи счётлар» ва 4610-«Устав капиталига таъсисчнларнинг улушлари бўйича қарзи» счётларида акс эттирилади. Бадалларнинг киритилищи 8330-счётта таъсир кўрсатмайди, лекин таъсисчилар карзларини коплайди.
8300-«Устав капиталини хисобга олувчи счётлар» счётидаги акс эттириладиган устав капитали микдори таъсис хужжатлардаги миқдорга тенг бўлиши шарт. Устав капитали қиймати ўзгарганда, ушбу таъсис хужжатларига ўзгартириш киритиб, бу хужжатларни давлат рўйхатидан қайтадан ўтказиш лозим. Асосий воситаларнинг қайта бахолаш, қабул қилиниш, хисобдан чиқариш устав капитали қийматини ўзгартирмайди, агар уставга тегишли ўзгартиришлар киритилмаган бўлса.
Мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарда устав капиталининг микдори турлича белгиланади: устав капитали акциядорлик жамиятларида - акцияларнинг номинал бўйича кийматига; масъулияти чекланган жамият (ширкат)ларда - таъсис хужжатларига биноан мулкдаги улушлари суммасига; мулкчиликнинг жамоа шаклидаги корхоналарда — барча ходимлар улушлари суммасига тўгри келади; давлат корхоналарида устав капитали хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун корхонага давлат томонидан бириктирилган мол-мулк суммасига мувофик келади.
Таъсисчиларнинг улушлари пул суммалари, шунингдек бинолар, иншоотлар, ускуналар, номоддий активлар ва хоказолар кўринишида киритилиши мумкин.
Мисол. Таъсис хужжатларига мувофик «Минор» АЖ устав капитали 2 ООО минг сумни ташкил этади.
Бухгалтерия ўтказмалари куйидагича бўлади:
№
|
Хўжалик операцияси мазмуни
|
Сумма (минг сум)
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Устав капитали руйхатга олинди
|
2000
|
4610
|
8310
|
2
|
Асосий воситалар билан киритилди
|
1000
|
.0100
|
4610
|
3
|
Материаллар билан киритилди
|
450
|
1010
|
4610
|
4
|
Номоддий активлар билан киритилди
|
200
|
400
|
4610
|
5
|
Кимматли коғозлар билан киритилди
|
200
|
610
|
4610
|
6
|
Хисоб-китоб счётига улушлар келиб тушди
|
150
|
5110
|
4610
|
8410-«Эмиссия даромади» счёти акцияларни номинал қийматидан ошадиган нархларда дастлабки сотиш пайтида олинадиган эмиссия даромадини хисобга олиш учун мўлжалланган. Бухгалтерия ўтказмаси куйидаги ёзув билан расмийлаштирилади:
Д-т корхонага акцияларни тулашга берилган пул маблаглари ёки бошка бойликларни хисобга олиш счётлари
К-т 8410-«Эмиссия даромади».
8500-«Резере капиталини хисобга олувчи счётлар» счёти мол-мулкни қайта бахолашда хосил бўладиган резервларни, шунингдек бепул олинган мол-мулк қийматини (пул маблағларидан ташқари), корхона (акциядорлик жамияти, ширкат) мол-мулкини кўпайтирадиган бошқа тушумларни хисобга олиш учун мўлжалланган.
8500-«Резерв капиталини хисобга олувчи счётлар» гурухидаги счётларнинг ташкил этилиши ва тўлдирилиши 8500-счётлар гурухи кредити буйича 8710-«Хисобот даврининг таксимланмаган фойдаси (копланмаган зарари)», 0110-0190-«Асосий воситаларни хисобга олувчи счётлар», 0410-0490-«Номоддий активларни хисобга олувчи счётлар», 1010-«Хом ашё ва материаллар» счётлари ва корхона мол-мулкининг бошка счётлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Зарурат бўлганда, айрим тармокларнинг хўжалик юритувчи субъектлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг рухсати билан капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш учун маблағлар резервини ташкил қилишлари мумкин. Ушбу резервга ажратмалар «Ишлаб чикариш ахамиятидаги бошка харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади ва кузда тутилаётган харажатлар қиймати хамда асосий воситалар хар бир объектини капитал таъмирлашнинг даврийлигидан келиб чиккан холда аниқланади. Резервга ажратмалар меъёри хар бир хисобот йили охирида кайта кўриб чиқилади ва зарурат бўлганда янги молия йили учун ажратмалар миқдори кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин. Агар капитал таъмирлашга резерв маблағлари суммаси ушбу объектни тузатишга қилинган хакикий харажатлар суммасидан ошиб кетса, ошиб кетган сумма буйича тузатиш (сторно) киритилиши керак; агар хакикий харажатлар резервдагидан ошиб кетса, у холда ошиб кетган сумма «Ишлаб чикариш ахамиятидаги бошка харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади.
Суммалар резервланиши 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счётининг кредитида ишлаб чикариш харажатлари (муомала чикимлари) счётлари билан корреспондентланган холда акс эттирилади.
Резервдан фойдаланиш 8910-«Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счётининг дебетида 6710- «Мехнат хаки буйича ходим билан хисоблашишлар» счёти билан - ходимларга мехнат таътили, узок муддат давомида ишлаганлиги учун хар йилги такдирланишларни тўлаш суммасига; 2310-«Ёрдамчи ишлаб чикариш» счёти билан - асосий воситаларни таъмирлаш кийматига ва бошка счётлар билан корреспондентланган холда акс эттирилади.
13.2 Молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ва тақсимланмаган фойда хисоби
Корхоналарнинг молиявий натижаларини аниклаш тартиби «Бухгалтерия хисоби туғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конуни, Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хужалик фаолиятининг бухгалтерия хисоби счётлари режаси, Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чикариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом билан белгиланган.
Юкорида келтирилган хужжатларга мувофик корхона фаолиятининг молиявий натижалари куйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|