Бухгалтерия хисоби


ДАРС. ТАЙЁР МАХСУЛОТ, ТОВАРЛАР В А УЛАРНИНГ СОТИЛИШИНИ ХИСОБГА ОЛИШ



Download 0,69 Mb.
bet41/61
Sana21.03.2022
Hajmi0,69 Mb.
#505091
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   61
Bog'liq
UMUMIY KITOB ОХИРГИ1

12 ДАРС.
ТАЙЁР МАХСУЛОТ, ТОВАРЛАР В А УЛАРНИНГ СОТИЛИШИНИ ХИСОБГА ОЛИШ

    1. Тайёр махсулот ва уни бахолаш

Тайер махсулот — корхоналарда ишлаб чикариш жараёнининг пировард махсулотидир.
Технологик ишлов беришнинг барча боскичларидан утган, тасдикланган стандартлар ва техник шартларга мувофик келадиган (унинг сифатини тасдиклайдиган сертификат ёки бошка хужжат билан таъминланган), техник назорат булими кабул килган ва омборга топширилган ёки харидорга юклаб жунатилган махсулот тайёр махсулот деб хисобланади.
Тайёр махсулот айланма маблаглари таркибига киради ва шунинг учун «Бухгалтерия хисоби тукрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунига биноан у балансда ишлаб чикариш жараёнида асосий воситалар, хом ашё, материаллар, ёкилги, кувват, мехнат ресурслари ва уни ишлаб чикаришга дойр бошка харажатлар дан фойдаланиш билан боглик харажатларни уз ичига оладиган махсулотнинг хакикий ишлаб чикариш таннархи буйича акс эттирилиши керак.
Тайёр махсулотнинг хакикий таннархини факат хисобот даври (ой) тугаши билан хисоблаш мумкин. Махсулотнинг харакати (ишлаб чикариш, юклаб жунатиш, сотиш) эса хар куни юз беради, шунинг учун жорий хисоб учун махсулотнинг шартли бахоси зарур.
Тайёр махсулот харакаткнинг жорий, кундалик хисоби хисоб нархларида режадаги ишлаб чикариш таннархи ёки шартномавий нархлар буйича юритилади.
Ой охирида тафовут аникланади ва хисоб нархи хакикий таннархгача етказилади.
Жорий хисобда тайёр махсулотни бахолаш 4-сонли БХ.МС «Товар-моддий захиралар»га биноан FIFO ёки уртача тортилган киймат (AVECO) усулларадан бирига кура амалга оширилиши мумкин. Ушбу усулларнинг мохияти 9-боб «Моддий бойликлар, фойдаланишдаги инвентарь ва хужалик жихозлари хисоб и» да куриб чикилган.

    1. Тайёр ммсулот ишлаб чикариш ва унинг омборга келиб тушиш хисоби

Ишлаб чикарилган тайёр махсулотлар цехдан тайёр махсулотлар омборига топширилади. Тайёр махсулотни омборга топшириш кабул килиш-топшириш юк хатлари билан расмийлаштирилади, уларда куйидаги курсаткичлар урин олади: махсулотни кабул килган омборнинг раками (коди), махсулотнинг номи, унинг микдори, улчов бирлиги, нархи ва суммаси. Бажарилган ишлар ва хизматлар кабул килиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади,
Омборда тайёр махсулот омбор хисоб варака (карточка)ларида натура куринишда, материаллар хисоби сингаи хисобга олинади. Уларда хар бир кирим ва чиким хужжати буйича маълумотлар ёзилади; хар бир ёзувдан кейин колдик чикарилади. Топшириш юк хатлари асосида махсулот чикариш кайдномалари тузилади, бунда тайёр махсулот кайдиомаларда икки хил: хисоб нархларида ва хакикий таннархи буйича акс эттирилади. Тайёр махсулотнинг жамлама хисоби 2810-«0мбордаги тайёр махсулотлар» счётида юритилади.

    1. Тайёр махсулотнн юклаб жунатиш хисоби

Тайёр махсулотни бериш ва уни корхона омборидан юклаб жунатиш буйрук – юк хат билан расмийлаштирилади, унга икки хужжат киритилган: омборга доир буйрук ва бериш учун юкхат. Улар асосида хисобварак-фактуралар ёзилади
«Бухгалтерия хисоби тугрисида»гн 'Узбекистон Республикаси Конуштинг 13-модаасига биноан ва бухгалтерия хисоби стандартларига мувофик даромад ва харажатлар хак тулаш вакти ва пул келиб тушиш санасидан катьи назар улар тааллукди булган хисобот даврида акс эттирилади.
Юклаб жунатилган, берилган, лекии туланмаган махсулотнинг хисоби 9110-«Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи»
Сотиш пайтида тайёр махсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар таннархи харажатларни и хисобга олувчи 2810- «Омбордагн тайёр махсулотлар», 2910-«0мбордаги товарлар» счётлари билан корреспоыдентлашган холда 9110- «Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи», 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи», 9130-«Бажарняган иш ва курсатилган хизматларнинг таннархи» счётларининг дебетида акс эттирилади.
Хисобот даврининг охирида 9110-«Сотилгаи тайёр махсулотларнинг таннархи», 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи», 9130-« Бажарилган иш ва курсатилган хизматларнинг таннархи» счётлари 9910- «Якуний молиявий натижа» счёти билан ёпилади.
Хисоблаш усули билан харидорларга махсулот юклаб жунатилган пайтда куйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:

  • сотилган махсулотнинг хакикий ишлаб чикариш таннархига:

Д-т 9110-«Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи»
К-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар»;

  • савдода юклаб жунатилган товарларнинг хакикий таннархига:

Д-т 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»
К-т 2910-«Омбордаги товарлар»;

  • бажарилган ишлар, курсатилган хизматларнинг хакикий таннархига:

Д-т 9130-«Бажарилган иш ва курсатилган хизматларнинг таннархи»
К-т 2010-«Асосий ишлаб чикариш».
Хисобот даврининг охирида сотилган махсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар таннархини хисобга олувчи счётлар 9910-«Якуний молиявий натижа» счётига куйидаги утказмалар билан ёпилади:
Д-т 9910-«Якуний молиявий натижа»
К-т 9110-«Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархи»
К-т 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»
К-т 9130-«Бажарилган иш ва курсатилган хизматларнинг таннархи».
Жорий хисобда юклаб жунатилган тайёр махсулотлар хисоб (режадаги ёки жунатиш) нархларида расмийлаштирилади, чунки юклаб жунатиш пайтида унинг хакикий таннархи номаълум булади. Ой охирида юклаб жунатилган махсулотнинг хакикий таннархи ва унинг хисоб нархлари билан фарки аникланади.

    1. Махсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар сотилиши хисоби

Сотиш жараёни икки томонлама хусусиятга эга. Бир томондан, у махсулот бериш, иш бажариш, хизмат курсатишнинг моддий-ашёвий жараёни, бошка томондан эса махсулот, иш, хизматларга хак тулаш жараёнидир. Ушбу жараёнлар вакт буйича мос тушмайди, улар амалга ошириладиган хужалик операциялари хусусиятига кура фаркланади.
Махсулот (ишлар ва хизматлар) сотилишидан олинадиган даромадни хисобга олиш тартиби 2-сонли БХМС «Асосий хужалик фаолиятидан тушган даромадлар» билан тартибга солинади, унга кура куйидаги шартлар бажарилганда товарларни сотишдан даромад олинган деб тан олинади:

  • агар корхона харидорга товарларга эгалик килишга доир хатарлар ва афзалликпарнинг анчагина кисмини берса;

  • корхона сотилган товарларга эгалик килиш ва уларни назорат килиш хукукини саклаб колмаса;

  • даромад микдори ишончлиликнинг юкори даражасида бахоланганда;

  • битим билан боглик булган даромаднинг келиб тушиш эхтимоли мавжуд булганда.

Махсулотлар, ишлар ва хизматлар сотилишининг хисоби 9000-«Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини хисобга олувчи счётлар» гурухида олиб борилади. Ушбу счётлар гурухи тайёр махсулот,товарлар, бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлар сотилишн жараёни тугрисидаги маълумотни умумлаштириш учун мулжалланган.
9010-«Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар», 9020-«Товарларни сотишдан даромадлар», 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар курсатишдан даромадлар» счётларининг кредитида асосий фаолиятдан олинган даромадлар пул маблаглари олинадиган счётлар ёки утган даврда олинган, лекин хисобот даврига тааллукли булган даромадлар счётлари билан корреспондентлашган холда акс эттофилади.
Хисобот даврининг охирида 9010-«Тайёр махсулотларни сотишдан даромадлар», 9020-«Товарларни сотишдан даромадлар», 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар курсатишдан даромадлар» счётлари 9910-«Якуний молиявий натижа» счёти билан-ёяияади.


Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларинн хисобга олувчи счётлар боғланиш проводкалари




Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish