Бухгалтерия хисоби



Download 0,58 Mb.
bet34/63
Sana09.03.2022
Hajmi0,58 Mb.
#487486
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   63
Bog'liq
Бухгалтерия китоби

Колдик (баланс) киймат - жамланган эскириш суммасини чегирган холда асосий воситаларнинг бошланғич киймати,
Жорий киймат - асосий воситаларнинг маълум санадаги амал килаётган бозор нархлари буйича киймати ёки активни алмаштириш мумкин бўлган сумма.
Тугатиш (ликвидацион) киймати - асосий воситаларнинг чикиб кетиши буйича кутилаётган харажатларни чегирган холда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган активларнинг фараз килинаётган суммаси.

    1. Асосий воситаларнинг келиб тушиши хисоби

Асосий воситалар куйидагилар натижасида корхона балансга киритилади:

  • капитал куйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни кабул килиш-топшириш;

  • олди сотди шартномаси буйича объектни сотиб олиш;

  • устав капиталига таьсисчи улуши кўринишида келиб тушиши;

  • текинга келиб тушиш (хадя шартномаси буйича);

  • айирбошлаш;

  • товар-моддий захиралар таркибидан ўтказиш;

  • узок муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;

  • киймати белгиланган асосий воситаларга капитал кўйилмалар;

  • асосий воситаларнинг ортикча (хисобга олинмаган) объектларини аниқлаш.

Асосий воситаларнинг хар кандай келиб тушишига корхона рахбари бухгалтер бошчилигида ташкил этган комиссия кабул килиш-топшириш далолатномасини тузади, унда объектнинг тавсифи, жойлашган жойи, олиш манбаси, чиқарилган ёки курилган йили, фойдаланишга тоишириш санаси, объектнинг синов натнжалари, унинг техник талабларга мувофиклиги ва хоказолар кўрсатилади. Ушбу далолатнома асосида хар бир объектга инвентарь варакаси расмийлаштирилади ёки инвентарь дафтарида кайд этилади.
Курилиш ёки корхона томонидан ўз хисобидан асосий воситаларни сотиб олиниши капитал куйилмалар (инвестициялар) деб аталади.
Асосий воситалар сифатида капитал кўйилмалар хисоби 0810 «Тугалланмаган курилиш» ва 0820-«Асосий воситаларни харид килиш» хисобварағларида юритилади. Ушбу хисобварағлар дебетида асосий воситаларни куриш, харид килиш, етказиб бериш, монтаж килиш ва созлаш харажатлари тўпланади. Объект фойдаланишга тайёр бўлгалидан кейин харажатларнинг умумий суммаси 0810 ва 0820-хисобварағлар кредитидан 0100-0199- хисобвараглар дебетига хисобдан чикарилади.
Асосий воситалар курилиш пудрат ёки хўжалик усулларида амалга оширилади. Пудрат усулида курилишни амалга оширганда курилиш ташкилоти томонидан такдим этиладиган ва буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган курилиш ишлари далолатномаси суммасига буюртмачи куйидаги ёзувни амалга оширади:
Д-т 0810-«Тугалланмаган курилиш»
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга туланадиган счётлар» хисобварақни тўлаган пайтда:
Д-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
К-т 5110-«Хисоб-китоб счёти»
Агар курилиш ўз кучи билан, яъни хужалик усули билан амалга оширилаётган бўлса, бунда курилиш харажатларига куйидагича ёзув кўлланилади:
Д-т 0810-«Тугалланмаган курилиш»
К-т1050-«Курилиш материаллари»,6710- «Мехнат хаки буйича ходим билан хисоблашишлар», 6520- «Максадли давлат жамгармаларига туловлар» ва бошкалар. Кейин:
Д-т 0120-«Бинолар, иишоотларга узатувчи мосламалар»
К-т 0810-«Тугалланмаган курилиш»
Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига (фондига) улуш сифатида киритилган асосий воситалар кирими куйидагича акс эттирилади:
Д-т 0110-0199 Асосий воситаларни хисобга олувчи хисобварағлар
К-т 4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари буйича карзи».
Бепул олинган асосий воситалар куйидагича расмийлаштирилади:
Д-т 0110-0199 Асосий воситаларни хисобга олувчи хисобвараглар
К-т 8530-«Текинга олинган мулк».


    1. Download 0,58 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish