8. ДАРС. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ХИСОБИ 8.1. Асосий воситалар тушунчаси Асосий воситалар - корхона томонидан узок муддат давомида хўжалик фаолиятинн юритишда махсулот ишлаб чикариш, ишларни бажариш хизматлар кўрсатиш жараёнида, маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаданиш учун тутиб туриладиган моддий активлар. Асосий воситалар таркибига бир йилдан кўпрок муддатда хизмат қиладиган ёки хизмат муддатидан катьий назар хар бир бирлиги (тўплами)нинг киймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хакининг эллик баравари микдоридан кўп бўлган (сотиб олиш пайтига) активлар киради. Корхона рахбари хисобот даври учун буюмларни асосий воситалар таркибида хисобга олиш учун уларнинг пастрок кийматини, буни хисоб сиёсатида акс эттирган холда белгилаш хукукига эга. Ўзининг натурал-ашёвий таркиби бўйича асосий воситалар куйидаги хисобварағлар бўйича хисобга олинади: 0110 - Ер; 0111 - Ерни ободонлаштириш; 0112 - Узок муддатли ижара шартномаси бўйича олинадиган асосий воситаларни ободонлаштириш; 0120 - Бинолар, нншоотлар ва узатувчи мосламалар; 0130 - Машина ва асбоб-ускуналар; 0140 - Мебель ва офис жихозлари; 0150 - Компьютер жихозлари ва хисоблаш техникаси; 0160 - Транспорт воситалари; 0170 - Ишчи ва махсулдор хайвонлар; 0180 - Кўп йиллик ўсимликлар; 0190 - Бошка асосий воситалар; 0199 - Консервация килинган асосий воситалар-махсус шароитларда сакланадиган тарихий асарлар. Хисобга олиш ва хисоботда асосий воситалар объект бошлангич киймат, колдик киймат, тиклаш ва тугатиш киймати бўйича акс эттирилади.Хак эвазига сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич киймати куйидаги харажатлардан ташкил топади:
асосий воситалар объектига доир хукукни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йигимлари, давлат божлари ва бошка шунга ўхшаш тўловлар;
божхона божлари ва йигимлари;
асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо килиш) муносабати билан соликлар ва йигимлар суммалари (агар улар копланмаса);
асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо килиш) билан боғлик ахборий ва маслахат хизматлари учун туланган суммалар;
асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо килиш) хатарини суғурталаш буйича харажатлар;
асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган хаклар;
асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж килиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
активдан мўлжал буйича фойдаланиш учун уни ишчи холатга келтириш билан бевосита боғлик бошка харажатлар.
Курилиш даврида курилиш учун олинган узок муддатли кредит буйича хисобланган фоизлар барпо этилган асосий воситаларнинг бошланғич кийматига киритилади. Корхонанинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг бошланғич киймати деб асосий воситаларнинг мазкур объектларини тиклаш (куриш, куриб битказиш) буйича хакикий харажатлар суммаси тан олинади. Корхона томонидан текинга (хадя шартномаси буйича) олинган асосий воситаларнинг бошланғич киймати деб олиш харажатларини хисобга олган холда бухгалтерия хисобига кабул килинган санадаги уларнинг жорий киймати тан олинади. Бухгалтерия хисобига кабул килинган асосий воситаларнинг бошланғич кийматини ўзгартиришга асосий воситаларнинг тегишли объектлари куриб битказилган, кўшимча жихозланган, реконструкция килинган, замонавийлаштирилган, техник кайта куроллантирилган, кисман тугатилган ва улар кайта бахоланган холатларда рухсат этилади. Мисол.Босмахона мол етказиб берувчидан 5000 минг сўмга босма ускунасини сотиб олган, транспорт харажатлари - 40 минг сўмни, ўрнатиш ва монтаж ишлари - 100 минг сўмни, ускунани ўрнатиш жараёнида шикастланган деворни таъмирлаш ишлари - 30 минг сумни ташкил этган. Ускунанинг бошлангич киймати 5 000 + 40 + 100 = 5 140 сўмни ташкил этади. Ўрнатиш жараёнида шикастланган деворни таъмирлаш харажатлари бошлангич кийматга киритилмайди ва жорий харажатларга ўтказилади. Бошлангич кийматини ўзгартиришга асосий воситаларнинг тегишли объектлари куриб битказилган, кўшимча жихозланган, реконструкция килинган, замонавийлаштирилган, харажатлар активдан кутилаётган фойдани оширса ва ундан фойдаланиш натижасида иктисодий нафни оширишга имкон берган холатларда рухсат этилади. Асосий воситаларни харид килиш, ўрнатиш, замонавийлаштириш, реконструкциялаш буйича харажатларни уларнинг бошланғич кийматига ўтказиш капиталлаштириш деб аталади. Асосий воситалар фойдаланиш давомида эскириб боради, натижада уларнинг бошлангич киймати камаяди. Объектларнинг ўз физик ва техник-иктисодий хусусиятларини йукотишининг пулдаги ифодаси асосий воситалар эскириши (амортизацияси) деб аталади. Эскириш алохида хисобга олинади.