Бухгалтерия хисоби
Бухгалтерия китоби
Кирим ордери ижро этиш учун бевосита кассага топширилади, бу ерда кассир ордер туғри расмийлаштирилганлигини, бош бухгалтер имзосининг борлиги ва хакикийлигини текширади, пулларни кабул килади, кирим ордери ва квитанцияни имзолайди. Пул топширган шахсга кирим ордерига квитанция берилади. Пуллар касса ордери буйича факат у тузилган кунда кабул килинади. Кассага накд пуллар хисоб-китоб счёти ёки бошка счётлардан келиб тушганда банкда хам кирим касса ордери тузилади ва унга квитанция тўлдирилади. Квитанция пулни кейинчалик хисоб-китоб счётидан хисобдан чикариш учун банк муассасасининг кучирмасига бириктириб куйилади. Мехнатга хақ тўлаш, вактинчалик мехнатга лаёкатсизлик нафакалари, стипендиялар, нафака ва мукофотлар тулашни кассир хар бир олувчига чиким касса ордерини тузмасдан, тулов (хисоб-китоб-тулов) кайдномалари буйича амалга оширади. Тулов (хисоб-китоб-тулов) кайдномасининг титулварагида (сарварагида) корхона рахбари ва бош бухгалтери ёки улар ваколат берган шахслар имзоси остида, пул бериш муддатлари ва суммани ёзув билан курсатилган холда пул бериш тугрисидаги рухсат берувчи ёзув кайд этилади. Мехнатга хақ тўлаш, вактинчалик мехнатга лаёкатсизлик нафакалари, стипендиялар, нафакалар ва мукофотларни тўлашнинг белгиланган муддатлари тугаши билан кассир куйидагиларни амалга ошириши шарт: а) тўлов кайдномасида мехнатга хак тулаш, вактинчалик мехнатга лаёкатсизлик нафакалари, стипендиялар, нафакалар ёки мукофотлар тўлаш амалга оширилмаган шахслар фамилияси тўгрисига «Депонентга ўтказилди» тамгасини кўйиш ёки қўлда шундай белги куйиш; б) депонентга ўтказилган суммалар реестрини тузиш; в) кайднома охирида мехнатга хак тўлаш, вактинчалик мехнатга лаёкатсизлик нафакалари, стипендиялар, нафакалар ёки мукофотларнинг депонентга ўтказиладиган хамда хакикатда тўланган суммаси хакида кайд этиш, ушбу суммаларни тўлов кайдномаси буйича умумий якун билан солиштириш ва кайдни уз имзоси билан тасдиклаш. Агар пулни кассир эмас, балки бошка шахс берган булса, кайдномага кўшимча равишда: «Пулларни кайднома буйича берди (имзо)» деб ёзиб кўйилади. Пулни кассир ва таркатувчининг бир кайднома буйича бериши такикланади; г) касса дафтарига хакикатда тўланган суммани ёзиш ва кайдномага: -сонли чиким касса ордери»тамгасини куйиш. Бухгалтерия кассир томонидан тўлов кайдномаларида қилинган белгиларни текширади хамда улар буйича берилган ва депонентга ўтказилган суммаларни хисоблаб чикади. Кирим касса ордери, квитанциялар, шунингдек чиким касса ордерлари ва улар ўрнини босувчи хужжатлар бухгалтер томонидан сиёх ёки шарикли ручкада аник ва равшан қилиб тўлдирилиши ёки машинада (ёзув, хисоблаш машинаси) ёзилиши керак. Ушбу хужжатларда хеч кандай ўчириш, устига ёзиш ёки тузатишларга, хатто айтиб ўтилса хам, йул куйилмайди. Хар бир ташкилот факат битта касса дафтарини юритади, у ракамланиши, ип билан тикилиши ва сургучли ёки мастикали мухр билан мухрланиши керак. Касса дафтаридаги вараклар сони мазкур ташкилот ёки юкори ташкилот рахбари ва бош бухгалтерининг имзолари билан тасдикланади. Касса дафтари кўриниши:
Касса дафтаридаги ёзувлар шарикли ручка, сиёхқалам ёки сиёхда нусха кўчириш коғози оркали икки нусхада юритилади. Варакларнинг иккинчи нусхалари ажраладиган бўлиши керак, улар кассир учун хисобот бўлиб хизмат килади. Варакларнинг биринчи нусхалари касса дафтарида қолади. Варакларнинг биринчи ва иккинчи нусхалари бир хилда ракамланади. Касса операциялари хисоби учун хисобвараглар режасида 5010-«Миллий валютадаги пул маблаглари» актив хисобвараги кўзда тутилган. Хисобварағ сальдоси кассада бўш пуллар мавжудлигини кўрсатади, ушбу хисобварағ дебети буйича тушум хусусиятига кўра турли хисобварағлар кредитидан корхона кассасига келиб тушган пуллар, кредит буйича эса - турли хисобварағлар дебетига кассадан накд пул билан берилган суммалар акс эттирилади. 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари» хисобвараги бўйича энг кўп учрайдигаи хисобварағлар:
Вазифа Масала № 1 Касса бўйича проводка беринг ва касса қолдиғини топинг.
Download 0,58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |