Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки бухгалтерия баланси субъектнинг ресурслари (активлари), ресурсларга бўлган эҳтиёжлари (мажбуриятлари) ва мулк эгасига тегишли улуш (ўз) маблағлари тўғрисидаги иқтисодий ахборот бўлиб ҳисобланади. Бухгалтерия баланси корхоналарда содир бўлаётган ҳўжалик жараёни ва операцияларини пул ифодасида ёппасига, узлуксиз, ўзаро боғланган ҳужжат билан асосланган холда акс эттиришни таъминлайди. Ҳисобнинг бу тури оператив ҳисобдан фарқ қилиб, айрим ҳўжалик операциялари ёки жараёнларини эмас, балки корхона ҳўжалик фаолиятиниг хамма томонини қамраб олгани ушун татистик ҳисоб каби мустақил иқтисодий фан ҳисобланади. Корхонанинг молияви ҳолатини бухгалтерия ҳисобининг биринчи шакли бўлмиш бухгалтерия баланси тўлиқ ўзида акс эттириши мумкин. Ундаги маълумотларнинг айни пайт, холислик, бутарафлик, тўғри акс эттириш ва узлуксизлик тамойиллар асосида тайёрланиши эса уларга бўлган ишончни янада орттиради. Крхонанинг айланма маблағлари, узоқ муддатли активлари ва ушбу активларнинг шакллариш манбааларини ўрганиш ҳар бир тадбиркор учун жуда муҳим ва аҳамиятли маълумотлар бўлиб ҳисобланади. Бухгалтеря ҳисоби тайёрлаган, қонунлар тарафидан белгилаб берилган юқорида санаб ўтилган ҳисобот шакллари очиқ турдаги ҳисобот шакллари бўлиб, улардан ҳохлаган одам фойдаланиши мумкин. Ички фойдаланувчилар унда кўрсатилган маҳлумотлардан корхонанинг потенциалини баҳолаш учун маълумотлар олса, ташқи фойдаланувчилар эса ундан ўз инвестицияларининг таъмирланганлик даражаларини ўрганиш учун маълумотлар оладилар. Бухгалтерияда ҳисобга олинган барча молиявий маълумотларни ўзида сақловчи операциялар натижалари ушбу ҳисобот турида номоён бўлади. Уларнинг баъзи бирлари керакли қолганлари аҳамиятли эмас деб ўйлаш нотўғри. Чунки бухгалтерия балансида акс эттирилган ҳар қандай маълумот катта аҳамиятга эга ва ушбу маълумотларни чуқур таҳлил қилиш асосида корхона рахбарлари ва ташқи инвесторлар корхонанинг не чоғлик муваффақиятли фаолият юритаётгани ва келажакдаги йилларда қандай фаолит юрита олиши ҳақида истиқбол қилишлари мумкин бўлади. Ушуб мавзуни ёритиш жараёнида ушбу кўзланган мақсадларга эришишда қўлланилиши мумкин бўлган таҳлил элементларини очиб беришга ҳаракат қилдик, аммо бу мавзу жуда катта кўламни қамраб олиганлиги учун уни тўлиқ ёритдик деб айтиш мумкин эмас. Лекин ушбу курс ишида кўрсатиб ўтилган таҳлил жараёнлари корхонанинг асосий керакли кўрсаткичларини аниқлаш ва қарорлар қабул қилиш учун маълум алтернативаларни юзага чиқара олишига ишончим комил. Эътиборингиз учун рахмат.
Do'stlaringiz bilan baham: |