Бажарди; Мамурова Н.Б Кабул килди; Абдуллаев А.Б Режа; - Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобот шакллари ва уларнинг турлари.
- Четдан жалб дилинган маблаглар (капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили.
- Корхонанинг ҳаракатдаги маблағлари билан боглиқ кўрсаткичлар таҳлили.
- Айланма маблаглар билан боғлиқ кўрсаткичларнинг таҳлили
Бухгалтерия ҳисоби
бу кундалик ва умумий маълумотлар олиш мақсадида айрим корхона, акциядорлик жамияти, муассаса, ташкилот ва бошқаларнинг ҳўжалик фаолиятини узлуксиз равишда кузатиш ва назорат қилиш тизимидан иборатдир
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ги Қонунига асосан ва 1997 йил 15 февралдаги Молия вазирлигининг 5-сон буйругига мувофиқ хужалик юритувчи субъектлар урнатилган муддатларда ва тегишли адресларга куйидаги шакл ва хажмда чорак ва йиллик молиявий ҳисоботлар топширадилар. Чет эл инвестицияси иштирокида ташкил килинган кушма корхоналар факат йиллик ҳисобот топширадилар:
1
- бухгалтерия баланси - 1 шакл;
2
- молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2 шакл
3
- дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисида маълумотнома - 2а шакл
4
- пул окимлари тўғрисида ҳисобот - 4 шакл
5
- хусусий капитал тўғрисида ҳисобот - 5 шакл; - тушинтириш хати.
а) йиллик ҳисобот куйидаги шаклларнинг мажмуасидан ташкил топади:
бухгалтерия баланси - 1 шакл
молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2 шакл
пул окимлари тўғрисида ҳисобот - 4 шакл
дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисидаги маълумотнома - 2а шакл
в) ярим йиллик ҳисобот куйидаги ҳисобот шаклларини ўз ичига камраб олади:
с) чораклик (уч ойлик) ҳисобот куйидаги шакллардан ташкил топади:
бухгалтерия баланси - 1 шакл; молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2 шакл; дебиторлик ва кредиторлик карзлари тўғрисида маълумотнома - 2а шакл. Йиллик молиявий ҳисоботга, субъект фаолиятининг ҳисобот йилидаги якуний натижаларига таъсир этувчи асосий омиллар, субъектнинг йиллик молиявий ҳисоботи ва соф фойдани тақсимлаш буйича кабул килинган акциядорлар йигилишининг қарорлари, молиявий ҳисоботнинг текширилганлиги тўғрисидаги аудиторлик хулосалари илова қилинади.
Актив қисмида 2 бўлим мавжуд;
I. Узоқ муддатли активлар: асосий воситалар (01), номоддий активлар (04), капитал қўйилмалар (08), молиявий қўйилмалар (06), ўрнатиладиган асбоб-ускуналар (07). II. Айланма активлар: ишлаб чиқариш заҳиралари (10, 11, 15, 16) тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, пул маблағлари) дебиторлар.
Баланснинг пассив қисми ҳам 2 бўлимдан иборат:
I. Бўлим. Уз маблағларининг манбалари: устав капитали, заҳира капитали, тақсимланмаган фойда, келгуси давр даромадлари ва х.к.
II. Бўлим. Мажбуриятлар: банкдан олинган кредитлар, банкдан ташқари корхоналардан олинган қарзлар, олинган бунаклар ва кредиторлик мажбуриятлари
Баланснинг 2 қисми бўлиб, улар Актив ва Пассивдан иборат. Уларнинг хар иккаласи ҳам ўз моддаларига эга.
Бухгалтерия баланси
корхона маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари холатини пул шаклида гурухлаш ва акс эттириш усулидир. Одатда баланс хар ойнинг 1-кунига, икки қисмга булинган жадвал шаклида тузилади. Баланснинг чап қисми актив деб аталиб, унда хужалик маблағлари турларининг холати, ўнг қисми пассив деб аталиб, унда хужалик маблағларининг ташкил топиш манбалари ва улардан фойдаланиш акс эттирилади
Do'stlaringiz bilan baham: |