Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Фан бўйича лаборатория ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган.
Курс ишларини тайёрлаш услублари
Фан бўйича курс иши ўқув режада кўзда тутилмаган.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил таълимни ташкил этишда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ва меъёрий хужжатлар ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
берилган мавзулар бўйича реферат тайёрлаш;
семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;
амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш;
илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тайёрлаш;
фаннинг энг долзарб муаммоларини қамраб олувчи рефератлар ёзиш;
назарий билимларни амалиётда қўллаш;
амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш;
илмий мақола, анжуманга докладлар, маъруза тезисларини тайёрлаш;
ўрганилаётган фан бўйича мавжуд асосий илмий адабиётларга аннотация ёзиш ва бошқалар.
Таълим жараёнига янги педагогик технологияларни, ўқитишнинг интерфаол усулларини қўллаш талабалар томонидан мустақил танланади. Мақсад талабаларни мустақил ўқишга ўргатишдир. Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг асосий тамойиллари унинг систематик тарзда, яъни доимий узлуксиз равишда амалга оширилади. Талаба аудиторияда олган билимини мустаҳкамлаш, шу билан бирга навбатдаги янги мавзуни пухта ўзлаштириши учун ҳар куни мустақил равишда тайёргарлик кўриши керак.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари
Бюджет ҳисобининг бюджет ижроси соҳасидаги мақсади ва вазифалари;
Молия органларида, ғазначилик ва унинг худудий бўлимларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг услубий асослари;
Давлат мақсадли жамғармалари бюджети ижроси ҳисобини ташкил этиш асослари;
Ғазна ижроси шароитида давлат бюджети даромадлари ва харажатлари ҳисоби;
Давлат мақсадли жамғармалари бюджети даромадлари ва харажатлари ҳисоби;
Бюджет ссудалари, ўзаро ҳисоблашувлар ҳисоби;
Давлат бюджети ижроси натижалари ҳисоби ва ҳисоботи;
Давлат мақсадли жамғармалари бюджети ижроси натижалари ҳисоби ва ҳисоботи;
Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисобини ташкил этишнинг услубий асослари;
Бюджет ташкилотларида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда штатлар жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва тақдим этиш тартиби;
Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби;
Бюджет ташкилотларида товар моддий заҳиралар ҳисоби;
Бюджет ташкилотларида молиявий активлар ҳисобини ташкил этиш;
Бюджет ташкилотларида дебитор ва кредитор қарзлар ҳисобини ташкил этиш;
Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоблашувлар ҳисоби;
Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисоби;
Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисоби;
Якуний молиявий натижалар ҳисоби;
Бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботлар, уларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш тартиби;
Бюджет ҳисобининг ахборот тизимлари турлари ва улардан фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |