Ўрмон ва ёғочни қайта ишлаш саноати ўзида 350 корхонани бирлаштирган. Булар, асосан, ўрмон хўжаликлари, ўрмон кесиш, ёғочни қайта ишлаш корхоналаридан иборат. 1970-1983 йилларда бу тармоқда махсулот чиқариш – 72, ишчи ходимлар сони – 24.3, асосий фондлар қиймати 5.4 процент ўсдир. Бу тармоқ Фарғона областида юқори суръатлар билан ривожланди. Шу боисдан кўпгина корхоналар Фарғона областида жойлашган бўлиб, бу ерда 1970-1983 йиллар мобайнида ялпи махсулотнинг ўсиш суръати 141 процентни ташкил этди.
Қурилиш материаллари саноати. Ўз сафига 268 корхонани бирлаштирган бу тармоқ юқори суръатда ривожланганлиги ва район ички эхтиёжини етарли даражада қондираётганлиги билан характерланади. 1965-1983 йилларда тармоқ ялпи махсулоти хажми – 3, ишчи ходимлар сони – 1.5, асосий фондлар қиймати 4 баробардан зиёдроқ ўсди. Цемент, охак, ганч ва шифер ишлаб чиқариш қурилиш материаллари саноатида олдинги ўринларда туради.
1983 йилда 909 минг тонна цемент, 246.6 минг тонна охак, 8.3 минг тонна ганч ва 104.4 миллион дона шартли шифер ишлаб чиқарилди. Бу тур ганч махсулотлари асосий хажми Қувасой цемент заводида ишлаб чиқарилади. Район бўйича цемент, ганч шифер ишлаб чиқаришнинг бутун хажми ва охак ишлаб чиқаришнинг 50 проценти шу завод хиссасига тўғри келади.
Темир бетон мосламалар саноати 14 корхонани бирлаштиради. Темир бетон мосламалар ишлаб чиқариш хиссаси тармоқ ялпи махсулотида – 37.7 саноат ишлаб чиқариш ишчи ходимлар сони – 35.6, асосий фондлар қиймати 39.5 процентни ташкил қилади. Темир бетон мосламалар ишлаб чиқаришда махаллий карьерлардаги норуда материаллар хом ашё хисобланади.
1983 йилда районда 869.8 минг куб метр темир бетон мосламалар ишлаб чиқарилдики, бу республикада ишлаб чиқарилган ушбу тур ялпи махсулотнинг 18.7 процентини ташкил этди. Районда 1983 йил темир бетон мосламаларга бўлган эхтиёж 962.3 минг куб метрни ташкил қилди. Эхтиёжнинг 90.4 проценти ўз ишлаб чиқариши хисобига, қолган қисми эса республикалардаги бошқа областлардан келтирилган махсулотлар хисобига қондирилди.
Қурилиш боп хом ашё конлари орасида ғиштбоп хом ашё конларидан анча интенсив фойдаланилмоқда. Шу конлар асосида 28 та ғишт заводи ишламоқла. 1983 йилда бу заводларда 500 миллион донадан ортиқ ғишт тайёрланди. 13 ва 14 ғишт заводи бошқармалари бу борада йирик корхоналар хисобланади.
Норуда материаллар ишлаб чиқариши хиссасига қурилиш материаллари саноати ялпи махсулотининг 3.5 проценти, саноат ишлаб чиқариш ишчи-ходимларининг 2.1 проценти, асосий фондлар қийматининг эса 2.2 проценти тўғри келади. 1983 йилда норуда материаллар (шағал, харсангтош, қум ва шу кабилар) ишлаб чиқариш 6.3 миллион куб метрдан кўпроқни ёки республика ишлаб чиқаришининг 16.9 процентини ташкил этди.
Енгил саноатда 1970-1983 йилларда махсулот ишлаб чиқариш хажми – 3.0, асосий фондлар қиймати 2.4 баробар ўсди.
Бугунги кунда район енгил саноатида 145 корхона мавжуд. Район енгил саноатида пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш катта ўрин тутади. Зотан, пахта тозалаш саноати корхоналари ишлаб чиқарган махсулот енгил саноат ишлаб чиқариши умумий хажмининг 2.3 процентини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |