Патогенези. Бруцеллалар организмга овқат хазм қилиш тракти, нафас системаси шиллиқ пардаси ва тери орқали кириб, тўқима фагоцитлар томонидан қамраб олинади ва уларда кўпаяди. Лимфа оқими бўйлаб регионал лимфа тугунларига киради. Маҳаллий тўқималар ва бошқа ҳужайра элементлари фагоцитар активлиги ҳисобига бруцеллалар лимфа тугунларида ушлаб турилади ва шунда бруцеллаларнинг организмда бирламчи ҳимоя тўсиғига фиксацияси кузатилади. Агар қўзғатувчи вирулентлиги ва дозаси етарли бўлмаса организм етарли даражада ҳимоя кучига эга бўлмаса бруцеллалар регионал лимфа тугунларида нобуд бўлиш ва инфекцион жараён ўзининг бошланғич даврида якунланади. Организм иммунокомпетент етишмовчилиги, ҳамда қўзғатувчининг юқори вирулентликда ва дозада кириши натижасида бруцеллаларнинг актив кўпайиши бошланади. Бактеремия ривожланиб, инфекция генерилизацияси кузатилади. Инфекциянинг организмга тушишидан то бактеремия ҳолати бошлангунча бўлган давр инкубацион давр ҳисобланади. У 2-4 ҳафта давом этади. Кейинчалик қонда, тўқима ва органлардаги фагоцитоз кузатилиши натижасида, ҳамда макроорганизмнинг бошқа ҳимоя факторлари остида бруцеллаларнинг қисман ўлиши эндотоксин ажратилиши билан намоён бўлади. Бу эса касалликни клиник симптомлари пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бруцеллаларнинг қон-томир тизимида циркуляцияси натижасида уларнинг қисмлари токсинлар натижасида сенсибилизацияси кузатилади. Сенсибилизация фонида организм ҳимоя реакциялари остида генерализацияланган инфекциянинг локализацияланишига олиб келади: турли органлар (жигар, талоқ, лимфа безлари ва бошқалар ретекулоэндотелиал ҳужайралари) ва системалар бруцеллалари қамраб олиб, уларда фиксация қилинади. Аввал сенсибилизациялашган бруцеллёз антигени қайтар таъсири натижасида аллергик реакциялар ривожланади. Бу эса таянч-ҳаракат тизими, периферик нерв тизими, урогенитал ва бошқа органлардаги яллиғланиш ўзгаришлари билан номён бўлади. Шундай қилиб зарарланиш ўчоқлари ривожланади. Метастазлар. Шу билан бир қаторда инфекцион токсик таъсир натижасида инфекцион аллергик жараёнлар намоён бўлиши кузатилади. Бу касалликнинг ўткир ости ва сурункали босқичларга ўтишида патоморфологик ўзгаришлар генезида асосий ролни эгаллайди. Иммунитет ривожланиши натижасида бруцеллалар лимфогемопоэз органларида фиксацияланади. Жигар, талоқ, лимфа безлари, суяк кўмигидан кейинчалик уларнинг бир қисми организмдан ташқи муҳитга ажралиши кузатилади. Бир қисми ҳимоя механизмлари остида ўлади. Бир қисми ўзининг ҳаёт фаолиятини сақлаб қолади. Қулай шароит туғилганда (совуқ қотиш, ҳолдан тойиш, ёмон эмоциялар, интеркуррент касалликларнинг қўшилиши) организмдаги бруцеллаар активланади. Бу ҳолатларда уларнинг қайта қон томир тизимига тушиши, уларнинг турли орган ва тўқималарда қайтар фиксацияси ва клиник симптомларининг қайта пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Касаллик рецидиви ривожланади. Эпидемик ўчоқдаги суперинфекция бруцеллёзни қўзғалиши, рецидивланиши ва сурункалига ўтиши учун қўшимча фактор бўлиб хизмат қилади. Касалликнинг чўзилган тўлқинсимон кечиши (3-3.5 йил) рецидив ва ремиссиянинг алмашиниши бруцеллёзнинг характерли белгиси ҳисобланади.