Бозор ва тадбиркорлик


-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш субъектларининг ўзаро мажбуриятлари



Download 147,72 Kb.
bet69/74
Sana18.02.2022
Hajmi147,72 Kb.
#456226
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74
Bog'liq
Тадбиркорлик

18-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш субъектларининг ўзаро мажбуриятлари
1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи билан янги мулкдор ўртасида ўзаро мажбуриятлар ҳамда давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган объект фаолиятининг шартлари ҳақида, шу жумладан:
муайян давргача корхона ихтисосини, ишлаб чиқариш ҳажмини сақлаб қолиш;
иш жойларини сақлаб қолиш ёки ўзгартириш;
маҳсулотни маълум истеъмолчиларга етказиб бериш;
ишловчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ижтимоий-маиший объектларни сақлаш, уларнинг ишлаш шароитларини сақлаб қолиш;
ходимларни ижтимоий-маиший таъминлашнинг ўзига хос жиҳатлари;
ўзга мажбуриятлар ҳақида муайян даврга мўлжалланган битим тузилиши мумкин.
2. Битимнинг шартлари корхонани давлат тасарруфидан чиқариш хусусийлаштиришга тайёрлаш даврида белгиланади ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш субъектларига сотилажак нарх билан бирга маълум қилинади.
19-модда. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг ходимларига бериладиган енгилликлар ва кафолатлар
1. Давлат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилаётганда ва хусусийлаштирилаётганда меҳнат фахрийларига, шу корхонадан пенсияга чиққан шахсларга ҳамда корхонада камида 10 йил ишлаган меҳнат жамоасининг аъзоларига акциялар ва бошқа мулк бўлиб-бўлиб ҳақ тўлаш орқали сотилиши мумкин.
2. Давлат корхоналарининг мол-мулкини сотиб олиш чоғида меҳнат жамоасининг аъзолари, улар томонидан тузилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлар бошқа шароитлари тенг бўлганида ўзга фуқаролар ва юридик шахсларга нисбатан, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари эса бошқа харидорларга нисбатан устувор ҳуқуққа эга бўладилар.
Давлат корхонасининг мол-мулки шу корхона меҳнат жамоаси томонидан сотиб олинаётганида корхона балансида турган ижтимоий инфраструктура ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларининг қиймати сотилаётган объект нархига қўшилмайди.
3. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш оқибатида қайта тузилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ солиқ тўлашда енгилликлар берилиши мумкин.
4. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган корхоналар меҳнат жамоаларининг аъзоларига қуйидаги кафолатлар берилади:
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш амалга oширилаётган даврда корхона маъмурияти илгари тузилган жамоа шартномасининг барча қоидаларига риоя этишга мажбурдир;
эгалик ҳуқуқи янги мулкдорга ўтган кундан бошлаб олти ой давомида мулкдор билан корхона меҳнат жамоаси ўртасида янги жамоа шартномаси тузилади.
5. Бўшатилаётган ходимларни ишга жойлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги ҳамда иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг V бўлими ва Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни.

Download 147,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish