Салбий томонлари бунда бошєарув фаолияти чукур ихтисослашади. Бу эса боøєарув самарадорлигининг, касб маѕорати дараæасининг усишини таъминлайди
функционал сохада мувофиклаштириш ишини яхшилашга эришилади. Хизматчилар бунãа яхши ва тез кўникма хосил қиладилар
моддий харажатларни камайтиради ва бошкаришдаги такрорла-нишларга чек қўяди ва хоказо.
Ижобий томонлари:
- функционал органлар узига топ-ширилган функцияларни сифатли бажаришдан манфаатдор булиб, "бегона” функциялар учун хам, бутун корхонанинг умумий фаолияти учун хам жавоб бермайди Бунда хар бир рахбар уз функциялари буйича фармойиш бериш ѕуєуєига эга булади. Бинобарин, бу нарса: яккабошчилик тамойилларининг бузилишига;
ижрочилар масъулиятига сусайишига олиб келади, чóнки ижро-чи бир бошлиққа эмас, бир неча бошлиққа бўйсунади, кўпинча улардан бир-бирига зид кўрсатмалар олади
Функционал структурадаги кайд килинган камчиликлар, яъни:
• функционал булимлар ишлашларини мувофиклаштириш да-ражасининг юºîри эмаслиги;
• рахбарлар вазифалари ва хукукларининг етарли даражада му-вофиклашмаганлиги;
• ишнинг пировард натижалари учун масъул ходимларнинг йўқлиги;
• функционал бўлинмалар ¢ртасида иш юзасидан низоларнинг мавжудлиги;
• бошкарув аппаратида ишга тураларча муносабатда бўлиш хîлларининг мавжудлиги кабиларни бартараф этиш учун чизикли-функционал (аралаш) турдаги бошкарув структураси тузилади.
Чизикли-функционал бошкарув структурасида асосий бошкарув чизикли бошқарув бўлиб хисобланади.
Барча бошкарув босқичлари ва мустакил участкалар ўз раѕбарига эга бўлади. Рахбар ишлаб чикариш хўжалик фаолиятини яккабошчилик асосида бошқариш хуқуқига эга булади ва фаолият натижалари учун тўла жавобгар хисобланади.
Бошкарувнинг чизикли структура шароитида ишлайдиган рах,-барларга малакали ёрдам курсатиш учун функционал ва идоравий ташкилотлар ташкил этилади ва бу ташкилотларнинг вазифаси бошкарув карорларини тайёрлаш ва рахбарларга малакали ёрдам бериøäан иборат.
Хозирги замон корхоналари фаолиятидаги к¢пгина муаммоларни ѕал этиш горизонтал б¢йича келèшиб олишни ва мувофиклашни талаб этади.
Буларни мазмун ва муддатларига кўра келишиб олиш, ишлаб чикаришнинг купгина унсурларини туташтириш ишларини турли хизматлар бажаради. Гохо функционал хизматлар уртасèдаги бу горизонтал алокалар жуда чузилиб кетади, бахс ва низолар билан амалга оширилади. Чизикли структура рахбари эса кўп сонли бўлинмалар ишини мувофиклаштиришга жуда қийналади.
Бу муаммоларни янги ташкилий бошкарув структураларини тузиш йўли билан, аниқроғи, чизикли-функционал бошқарув структураларига тузатишлар киритиш йўли билан хал этилади.
Бундай структура дастурли-максадли структура деб аталади.
Бундай структура куйидаги уч к¢риншпда бўлади:
• лойиха бўйича бошқарув;
• махсулотга кўра бошқарув;
• матрицавий структура.
Лойиха буйича структурадан янги техника ва технологияни қисқа муддатда жорий килиш зарурияти туғилган холларда фойдаланилади. Бунда вактинчалик махсус хизмат булими тузилиб, унта ресурслар берилади. Бу булим лойиха тайёрлайди ва унинг ижро этилишини назорат килади.
Махсулотга кўра бошқарувнинг афзаллиги ахборотларнинг келиш йўллари ва оқимининг қисқаришида, якка бошчилик тамойилига тўла риоя қилинишида, бошқаришнинг юкори боскичларини майда жорий вазифалардан халос қилишда намоен бўлади. Бундай структура бозорда талабнинг узгаришига тезкор муносабат билдиришга қодир.
Матрицавий структура бўйича бошºариш анча мураккаб бўлиб, у маѕсулоти нисбатан қисқа "умр" кўрадиган ва тез-тез ўзгариб турадиган корхоналар томонидан кўлланилади. Бу структура корхонада горизонтал алокаларни йулга қўйишга ва уларни мураккаб буюртмаларни бажарувчи турли хил корхоналар фаолияти билан компьютерлар ёрдамида боғлашга, техника сохасида юқори малакали хизмат кўрсатишга ва экспертизани таъминлашга каратилган.
Ушбу структурани "Тўр" кўринишида тасаввур этиш мумкин. У икки турдаги структуранинг, яъни:
• функционал структура;
• махсулот буйича структуралар комбинациясини ифодалайди
Fарб адабиётларида "структурани такомиллаштириш" ибораси умуман қўлланилмайди. Унинг ўрнига:
"структурага ўзгартириш" киритиш;
• структурани алмаштириш;
• структурани танлаш;
• структурани интеграциялаш каби иборалар ишлатилади.
Структурага ¢згартириш киритиш ва уни алмаштириш — бу жахон амалиётидаги доимий жараён бўлиб, хар қандай ташкилотда менежер фаолиятини ифодаловчи асосий курсаткичлардан хисобланади. Бундай узгаришларнинг бош омили — бу илмий-техника тараққиёти ва кучли рақобатдир. АҚШ фирмаларида, Fарбий Европа ва ривожланган Шарк. давлатларида бошкарув структураси ўртача хар 3—5 йилда алмаштирилиб турилади.
Бошқарув структурасинитакомиллаштириш йўллари: 1. Амалдаги структурани содäалаштириш усули
Бошқарув бўгинлари сонини єисєартириш ва бошқарувнинг қуйи бўғинига хукук ва ваколатни кўпрок бериш (демарказлашув). Бундай усул инқилобий усуллар қàторига киради.
Штаблар ёки улардаги ходимлар сонини камайтириш, матрицали структурадан чизикëи функционал структурага утиш Бошкарувчилар сонини хар 3-7 кишига битта рахбар эмас, балки 10—12 кишига битта рахбар тўғри келелишига эришиш лозим, яъни бошкарув нормасига эришишга интилиш керак 2. Механик тарзда ташкил этилган структурани к¢никма хосил қи-линган структура билан алмаштириш
Механик тарзда ташкил этилган структурага куйидаги салбий томонлар хос: горизонтал табакаланишдаги кескинлик иерархик алокалардаги қатъийлик меъёрлаштирилган масъулият юқори даражадаги расмиятчилик қарорлар қабул қилинишидаги ўта марказлашув ва унда кўпчилик бошкарувчиларнинг қатнаша олмаслиги.
Бу структурани кўникма хосил қилинган, синовдан ўтиб ўзини оқлаган структура билан алмаштириш маъқулдир
3. Механик тарзда ташкил этилган структура ичида турли шакллардаги узвий структураíи ташкил қилиш
Бу деган сўз корхона таркибига:
— венчур ва инновация, яъни "бизнесга таваккалчилик "бўлимлари
— бизнес-марказлар
— эксперт гурухлари
— ишчи, бригадалар гурухларини ташкил қилишни билдиради
Вåнчур ва инновация бўлимларидаги тадбиркорлар янги технология учун ўзларининг капиталини ёки олган қарз маблағларини таваккал киладилар "Венчур" ибораси тадбиркор, рахбар ёки менежернинг таваккалчиликдаги:
— уддабуронлиги, эпчиллиги
— серхаракатлилигини
— қунтли, матонатлилигини
— дадиллиги, жасоратлилигини
— жўшқин, бизнесга берилиб кетишини билдиради.
4. Конгломерат, модулли ва "атомистик" структурани барпо этиш.
"Конгломерат" — бу турли структураларни биргаликда єўшиб олиб борилишини англатади. Бундай структурани йирик корпорацияларда, яъни чизикқи, функционал, дастурли максадли структураларнинг биргаликда амал қилишида кўришимиз мумкин.
Ахборот инкдлоби бюрократияга болта урувчи модулли структура- нинг, турридан-турри маъмурий буйсунувчанликка чек єўювчи "атомистик" структураларнинг ташкил топишини тақазо этади