Бошкариш структурасн бошқариш аппаратининг оператив ишлашини таъминлаши лозим.
Бу фаолият жорий вазифаларни ўз вактида ва мохèрлик билан тез хал этишда намоён б¢лади. Бунқа ишлаб чикаришнинг микёси, мураккаблиги, бошкариш объектларининг жойлашуви хам таъсир кўрсатади.
Шундай килиб, бошкариш структураси канчалик мукаммал булса, ишлаб чикариш жараёнига таъсир утказиш шунчалик самарали амалга оширилади.
Бошқарув структурасининг қуйидаги турлари мавжуд:
-Чизикли(поғанали) структура;
- Чизиқли штабли;
- Функционал структура;
- Чизикли функционал структура;
- Дастурли-мақсадли структура.
Хар бир структурада расмий ва норасмий алокалар мавжуд. Расмий алокалар, аввало вертикал алокалардир. Улар ра¾барлик ва буйсуниш турларига кура бир-биридан фарк килади.
Агар рахбарлик тўлақонли б¢либ, қуйи орган қуйи фаолиятга доир барча масалаларга дахлдор булса, бундай алока чизєëи расмий алока деб аталади.
Агар рàхбàрлик чекланган булиб, қуйи орган қуйи фаолиятга доир узининг масалаларига дахлдор булса, бундай алока функционал вазтфавий расмий алока деб аталади.
Органлар ўртасидаги вертикал алокадан ташкари горизонтал алокалар хам мавжуд б¢либ, улар мувофикëаштириш, уйғунлаштириш ва хамкорлик қилиш тарзидаги алоқалардир.
Бошкарув структурасида асосий ўринни хокимиятга таянадиган расмий алоқалар эгаллайди. Лекин норасмий алокалар мухимдир. Баъзан улар ташкилотнинг ишини йўлга қўйишда хал қилувчи ахамиятга эга бўлади.
Норасмий алоқалар турли хилда бўлиши мумкин. Булар жумласига корхонадаги қариндошлқк алоқалари, унда таркиб топган умумий манфаатлар, масалан, касблар, спорт билан шуғулланиш ёки дўстона муносабатлар, бирга ўкиганлик ва бошкалар киради.
Норасмий алокалар хам эътибордан четда колмаслиги керак.
Чунки:
• норасмий алîєàлар расмий структуранинг барча буғинлари билан кесишади;
қатор муносабатлар ишдан таøкарида пайдо бўлади ва корхонанинг барча ишигаа таъсир курсатади;
• норасмий тизим ўзинине кўпгина кўрсаткичлари бўйича корхона фаолиятининг самарали ташкил этишга имкон беради.
Аммо норасмий алокаларнинг салбий жихатлари хàм йўқ эмас. Эхтиёткорлик, сезгарлик йўк; б¢лган жойда гурухбозлик, махал-лийчилик, кариндош-уругчилик ва шунга ўхшаш кўринишларнинг содир бўлиши хеч гап эмас.
Хар бир рахбар ўзига ишониб топширилган бўлинма фаолиятини яккабошчилик асосида бошқаради ва барча зарур қарорларни мустақил равишда қабул қилади.
Б¢йсунувчи ходимлар факат ўзларининг бевосита рахбарларининг фармойишларини бажарадилар. Юкîри турувчи раѕбар хо-димларга уларнинг бевосита бошлигини "четлаб" мурожаат ºèë-маслиги керак. Масалан, корхона директорицех бошлиғини четлаб мастерга буйруқ. бермаслиги керак. Шу тарика рахáарликнинг вертикал линияси ва бўйсунувчиларга таъсир кўрсатишнинг тўгридан-тўғри йўли очилади.
Чизикли стуктуранинг узига хос ижобий томонлари ва камчи-ликлари бор.
Ижобий томонлари:
- бундай структура бир-бирига зид,чалкаш топшириºлар берилиш
холларини камайтиради;
- яккабошчиликни ва шахсий жавобгарликни мустахкамлайди;
- бу структура оддий, пухга ва тежамлидир;
- босқичлар сони кам бўлганда бошқàрилувчи объект ишига кам
киши аралашади;
- вазифалар тезкор хал этилади бутун тизим самарали ишлайди;
- ходимлар факт ўз рахбарига хисобот берадилар, натижада ижро-
чилик ва интизом даражаси анча ошади.
САлбмй томонлари:
- бундай структура оддий, барєарор масалаларни ечишга м¢лжалланганлиги сабабли унинг доирасида комплекс масалаларни хал қилиш анча қийин кечади бундай шароитда рахбарлар кўпроқ тезкор ишлар билан банд бўлиб, стратегик комплекс муаммоларни эътибордан четда қолдирадилар.
- бундай бошқàришда тенг хуқуқли структура бирликлари негизида гаризонтал боғланиш бўлмайди бундай бошқариш шароитида буйрукбозлик ва расмиятчиликнинг пайдо бўлиш хавфи кучли, чунки, структуранинг хар бир бўғинида рахбар ўз лавозими бўйича фармойиш бериш учун барча хуқуқларга эга бўлади.
Чизиºли-штабли структура хар бир рахбар хузурида ихти-сослашган хизматлар, маслахатчилар кенгаши, яъни штаблар тузиш орºàли ташкил этилади. Бу структура єуйидаги к¢ринишга эга:
Маслахàтчилар, референтлар, юридик хизмат бўлими ва бошқарувчи
Маркетинг тадқиқоти бўйича маркетологлар гурухи, мехнатни мухофаза қилиш хизмати, аудит гурухи ва бошқарув
Штабларнинг вазифаси хàр хил муаммоларни ўрганиш орқали рахбарга қарор қàбул қилишга ёрдам беришдан иборат. Бундай штабларга эхтиёжнинг пайдо бўлишига асосий сабаб — бу таш-килотлардаги функцияларнинг мураккаблашувидир. Бу ерда мехнат тақсимоти икки турдаги мақсад ва вазифалар билан белгиланади.
Чизиқли рахбарлар корхонанинг бош мақсадига эришиш йўлидаги бирламчи вазифаларнинг бажарилишига жавобгар бўлсалар, штабдагилар эса бирламчи вазифаларга тобе бўлган иккиламчи вазифаларнинг бажарилишга жавобгардирлар. Улар маслахат бериш функциясини бажарадилар. Чизиқли рахбарларнинг асосий вазифаси таклиф этилган ижобий ва салбий маслахатлар ичидан мақсадга мувофиқини аниқлаш ва уни узил- кесил қабул қилишдан иборат.
Штабларнинг ташкил килиниши ва бундай ёрдамчиларга эга бўлгани учун корхона фаолиятини бошқариш бир томондан ен-гиллашади, бошқа томондан эса берилган маслахатлар қарама-қарши бўлганлиги сабабли мураккаблашади.
Шундай холларда хàр иккала томон манфаатларини маъкуллашга, уз обрулларини сақлашга хàракат қилади. Натижада ўртада низо чиқади.
Бу структуранинг афзаллиги шундан иборатки, чизикли рахбарлар уз фаолиятларини илмий-тадқиқий ишларга эмас, балки асосан, корхонанинг жорий фаолиятига қаратадилар. Камчилиги эса бошкарув тизимида ортиқча бўғинларнинг пайдо б¢лиши, бошқариш тезкорлигининг сусайиши, бошқариш харажатларининг ўсишидадир.
Чизикли-штабли структурадан фаркли ўлароқ бошқарувнинг функционал структураси рахбарлар ва структура бўғинларининг бошкарув фаолиятини ихтисослаштиришга қаратилгандир. Бунда хар бир бошқарув бўғинига муайян функциялар бириктириб қўилади. Масалан, бири маркетингни, иккинчиси ишлаб чикаришни, учинчиси эса молияни бошқариш билан шуғулланади.
Бошқариш аппаратини функционал ихтисослаштириш унинг самарадорлигини анча оширади. Бошқаришнинг барча функцияларини бажариши лозим бўлган универсал рахбарлар ўрнига ўз сохасини пухта биладиган, ўз штатига эга булган, ўзига топширилган иш участкаси учун жавоб берадиган мутахассислар аппарати пайдо булади.
Албатта, функционал хизматлар рахбарлари ва мутахассислари:
ўз сохаларини чукур ва пухта биладиган;
жараёнлар ва ходисаларни тахлил килиш ва бахолаш қобилиятига эга булган;
уз хулоса ва тавсияларини химоя қила оладиган;
чизикли структура рахбарларини шу тавсияларни амалга оши-риш маєсадга мувофиклигига ишонтира оладиган кишилар булиши керак.
Функционал булинмалар бевосита барча куйи структура булин-маларининг фаолиятини бошкаради. Функционал бошкариш у ёки бу функция ваколатига тааллули тор доирадаги масалалар буйича қуйи босқич органлари ва бўлинмалари фаолиятига рахбарликни таъминлайди. Масалан, корхонанинг режа булими цехларнинг режа бюроларига рахбарлик қилади.
Бунда хам функционал булимлар рахбарларининг вертикал буйича иерархияси ва буйсуниши мавжуд. Аммо чизикли структурадан фаркли ўлароқ бундай бўйсиниш маъмурий эмас, балки соф услубий маслахàтлар беришдадаир. Функционал структура хам узининг ижобий ва салбий томон-ларига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |