Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Литература 
1. А.М.Дерезюк. 
―Особенности живописной подготовки студентов 
художественно-педагогических вузов‖. КиберЛенинка №3 2007. 
2. Е.Н.Гусарова. ―Арт-терапия‖. Учебно-методическое пособие для 
студентов и преподавателей вузов культуры и искусств Краснодар 2015. 
3. Н.Н.Растовцев. ―История методов обучения рисованию‖. Москва: 
―Просвещение‖, 1982. 
 
ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИДА АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИ ВА
УЛАРНИНГ ЁШЛАР ОНГИГА ТАЬСИРИ 
 
Донаева Нозима Норбутаевна 
ТерДУ магистри 
 
Жаҳон бўйлаб жадал тусда ривожланаѐтган ахборот асрининг глобаллашув 
жараѐнига хос бўлган ғоялар кураши, ахборот хуружи авж олган бир даврда 
мамлакатимизда ўсиб келаѐтган авлод , ѐшларни баркамол шахс сифатида 
тарбиялаш янада долзарб ҳамда муҳим масала бўлиб хисобланади. Мазкур 
масалани ҳал етишда ѐшларнинг маьнавий – ахлоқий тарбиясига алоҳида 
еьтибор қаратилмоқда. Жумладан, 2019 йил 31 декабрида эълон қилинган 
Вазирлар Маҳкамасининг ―Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси‖ни мисол 
қилишимиз мумкин. Концепцияда ѐшлар тарбиясида ватанга садоқат, 
тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий имунитет, меҳр-оқибатлилик, 
маъсулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, 
меҳнатсеварлик каби фазилатларни болаликдан бошлаб босқичма-босқич 
шакллантириш лозим эканлиги айтиб ўтилган. Ёшлар маънавиятини 
шакиллантириш учун умумтаълим мактабларида миллий ғоя тамойилларини 
тарбия жараѐнларига чуқур сингдириш, ўқувчиларга миллий тарбия асосларини 
тўлақонли тушунтириш, аждодларимизнинг тарбияга оид таълимотларини 
ѐшларга етказишга қаратилган ―Тарбия‖ фанининг ташкил этилаѐтгани муҳим 
аҳамият касб этади [1].
Глобаллашув жараѐнида ахборот хуружи ѐшларимизнинг онгига, жамият 
тараққиѐтига, миллий менталитетимизга таҳдид солмоқда. Президентимиз 
Ш.М.Мирзиѐев шундай дейди: ―...Барчамиз яхши тушунамиз, таълим-тарбия 
ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам 


437 
хал қиладиган энг муҳим устувор масаладир. Шунинг учун мамлакатимизда бу 
масалага давлат миқѐсида улкан имкон қаратилмоқда‖ [3]. Демак, мафкуравий 
таҳдидларга қарши тўғри таълим ва тарбия бериб курашиш самарали 
ҳисобланади. 
Мафкуравий таҳдидлар ѐшларимиз онгини заҳарлашга қаратилган бўлиб, 
улар аҳлоқий бузуқлик, зўравонлик, индивидуализм, эгоцентиризм ғояларини 
пинҳона тарғиб қилади. Ушбу таҳдидларнинг асосий қуроли Оммавий ахборот 
воситалари ҳамда бутун дунѐ ўргимчак тўри деб ном олган ―Интернет‖ 
тармоғидир. Мафкуравий таҳдидларнинг ниҳоятда кенг қамровли эканлигидан 
келиб чиқиб, уларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда 
ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган мафкуравий 
тарбия орқали жавоб бериш мумкин. Биз энг аввало ѐшларимизга оқни қорадан 
- қорани оқдан ажрата олиши учун етарли билим беришимиз керак, чунки 
юксак салоҳиятли, етук онг ва тафаккурга эга шахсгина ҳар қандай маънавий ва 
мафкуравий таҳдидларга қарши тура олади. 
Бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтириган бир қарашда 
арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув 
шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан 
қоплаб бўлмайдиган улкан зиѐн етказиши мумкин. Қаердаки бепарволик ва 
лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўз ҳолига ташлаб қўйилса, ўша 
ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага, қаерда ҳушѐрлик ва жонкуярлик, 
юксак ақл-идрок ва таффакур ҳукумрон бўлса ўша ерда маънавият қудратли 
кучга айланади [4].
Глобаллашув жараѐнида ѐшларнинг ахборотларни таҳлил қила олиши, 
ахборотлардаги асосий хабарни ажратиши, алоқанинг йўналиши, унинг яширин 
маъносини тўғри тушуниши, қисқа қилиб айтганда, ҳар қандай ахборотни 
таҳлил 
қилиш 
кўникмаларини 
шакллантиришга 
таълимнинг 
барча 
босқичларида алоҳида эътибор қаратиш лозим. Интернет болалар ва ўсмирлар 
ривожланишига таъсир этувчи муҳим омилга айланиб бормоқда. Ижтимоий 
тармоқлар компьютер ўйинлари фойдаланувчилари, видео ва кино маҳсулот 
истеъмолчилари уларнинг жисмоний ва маънавий - ахлоқий ривожланишига 
салбий таъсир кўрсатувчи ахборотларга дуч келадиган ҳолатлар учрамоқда. Бу 
борада ривожланган демократик мамлакатлар тажрибаси алоҳида эътиборга 
молик, уларда мазкур масалалар қуйидаги вазифалар орқали ҳал этилади: 

ѐшлар ва болаларни ахборот маконида ҳимоя қилишга қаратилган 
миллий қонунчиликни ривожлантириш; 

медиа-саводхонлик, тармоқда мулоқот қилиш одобини юксалтириш; 

Интернетда 
хавфсиз 
ишлашни 
қўллаб-қувватлашнинг 
техник 
механизмларини яратиш; 

мазкур масалаларни ҳал этишда давлат органлари, таълим муассасалари, 
оила, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ кенг иштироки ва ўзаро 
ҳамкорлигини таъминлаш ва бошқалар. 
Ривожланаѐтган 
мамлакатлар 
қатори 
давлатимизнинг 
миллий 
қонунчилигида ҳам ѐшларни носоғлом ахборотлардан ҳимоялашнинг 
механизмлари мавжуд. Хусусан, ―Ўзбекистон Республикасида ѐшларга оид 


438 
давлат 
сиѐсатининг 
асослари 
тўғрисида‖ги 
Қонунда 
―Ўзбекистон 
Республикасида ѐшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан, 
зўравонликни, ҳаѐсизликни ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган 
ҳар қандай хатти-ҳаракатлар маън этилиши‖, ―Бола ҳуқуқларининг 
кафолатлари тўғрисида‖ги Қонунда ―Порнография, шафқатсизлик ва 
зўравонликни намойиш этувчи, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, болаларга 
зарарли таъсир кўрсатувчи ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб 
бўлувчи оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, адабиѐтларни тарқатиш 
ҳамда фильмларни намойиш этиш таъқиқланиши‖ белгилаб берилган. Тезкор 
Интернет 
орқали 
қабул 
қилинаѐтган, 
ахборотларнинг 
аксарият 
фойдаланувчилари ѐшлар ҳисобланади. Энг ачинарли томони Daryo.uz. 
сайтлари хабарига кўра, Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар 
сони 22 миллиондан ошди. Ўзбекистонда таълим портали ҳисобланган 
ziyonet.uz, muloqot.uz ва шу каби жами сайтларда рўйхатдан ўтганлар 
жамланганда ҳам биргина ижтимоий тармоққа кирувчилар миқдорига тенглаша 
олмаслиги ачинарли ҳолатдир.[2] 
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки ривожланиб бораѐтган 
Ўзбекистонимизда ѐшларимизнинг билим олишлари учун барча шарт-
шароитлар яратилмоқда. Ахборот асри даврида ѐшларга ѐпирилиб келаѐтган 
―нотоза ва нохолис‖ ахборотларнинг олдини олиш, сара маълумотлар топиб 
фойдаланишлари, хусусан носоғлом ахборотлардан ҳимоялана олишлари, 
комуникация воситаларидан тўғри фойдалана билишлари учун билим ва 
тажриба керак бўлади. Интернет маданиятини аввало катталар, ота-оналар, 
асосий ўринда педагоглар ўзларидан бошласалар яна ҳам яхши, кутилаѐтган 
натижаларга эришиш мумкин. Шундай экан ѐшларга соғлом ахборот муҳитини 
яратиб, 
улар 
маънавий 
оламининг 
дахлсизлигини 
асраш 
асосий 
вазифаларимиздан биридир.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish