Бошланғич таълим кафедраси


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Foydalanilgan adabiyotlar 
1. 2017-2021 yillarda O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta 
ustuvor yo‘nalishi bo‘yicha Harakatlar strategiyasi. O‘zbekiston Respublikasi 
Prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi PF-4947 sonli Farmoni. 


293 
2. Azizxodjaeva N.N. Pedagogik texnologiya va pedagogik mahorat. O‘quv 
qo‘ll. -T.: O‘zbekiston yozuvchilar uyushmasi, 2006. -159 b. 
3. Axmedova M.T. Pedagogik kompetentlik. Uslubiy qo‘llanma. -T.: BROK 
CLASS SERVIS, 2016. – 84 b. 
4. Djurayeva B.R. va boshqalar. Maktabgacha ta‘lim yoshidagi bolalarga ta‘lim-
tarbiya berishning zamonaviy tendensiyalari. – T.: O‘zPFITI, - 2015 y. 
БЎЛАЖАК БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ 
САВОД ЎРГАТИШГА КАСБИЙ-МЕТОДИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ 
 
Нормуродова Нигора
ТерДУ ўқитувчиси 
 
Жаҳон таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳамда қадриятларнинг ўзгариши 
педагогик жараѐнларга инновацион ѐндашув ва технологияларни фаол жорий 
этишни тақозо этмоқда. Таълим жараѐнига татбиқ этилаѐтган инновациялар 
самараси ўқитувчининг касбий-компетентлиги ва унинг ривожланганлиги 
даражасига бевосита боғлиқ. Сарбон декларацияси (Sorbonne Declaration), 
Таълим барча учун (Education For All) (EFA), Минг йиллик ривожланиш 
мақсадлари (Millennium Development Goals) (MDGs), Жаҳон таълим форуми 
(World Education Forum) ва Лиссабон Конвенциялари компетентли ѐндашув 
асосида малакали кадрлар тайѐрлашнинг инновацион йўналишларини 
белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, Болонья жараѐни доирасида 
ўқитишнинг фаол ва интерфаол шакллари вариативлигини таъминлаш, 
компетентли ѐндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг 
касбий-педагогик тайѐргарлигини ривожлантириш муаммосини тадқиқ этиш 
долзарб ҳисобланади. 
Дунѐ амалиѐтида олий таълим муассасаларида шахснинг ижодий 
имкониятларини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий ва ташкилий- 
педагогик шарт-шароитлар, илмий-методик таъминот ва ахборот-таълим 
муҳитини ривожлантириш, ўқув фаолияти компонентларини таҳлил этиш 
асосида касбий-педагогик ижодкорлик муаммоларига ечим топиш, таълим 
сифатини оширишни комплекс бошқариш, ягона электрон тизим орқали 
таълимни амалга оширишнинг талаба-педагог мулоқоти, таълим беришнинг 
умумкасбий 
ва 
мутахассислик 
компетенцияларига 
асосланган 
интеллектуаллаштирилган 
тизимларини 
такомиллаштириш, 
замонавий 
дидактик воситаларни ўқитишнинг босқичли модели асосида қўллашга боғлиқ. 
Таълим олувчиларнинг креатив компетентлиги (ижодий фикрлаш, анализ, 
синтез, мужассамлаштириш қобилиятлари) инновацион технологиялар 
воситасида ривожлантиришнинг янги методлари моҳиятини очиб беришда 
компетентли ѐндашув имкониятларидан самарали фойдаланиш заруратга 
айланмоқда. Таълимнинг янги парадигмаларига ўтиш нафақат талабаларнинг 
ўз-ўзини ижодий ривожлантиришига инновацион ѐндашувларни, балки айни 
жараѐнни таъминлашга имкон берувчи методологик асосларни ҳам 


294 
такомиллаштиришни тақозо қилмоқда. 
Республикамизда олий таълим тизими ривожланишининг ҳозирги 
босқичи таълим мазмуни ва методикасига, унинг самарадорлигини оширишга 
сифат жиҳатдан янги талаблар қўймоқда. Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ―Узлуксиз таълим тизимини 
янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини 
ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиѐжларига мувофиқ юқори 
малакали кадрлар тайѐрлаш сиѐсатини давом эттириш
1
‖ муҳим устувор вазифа 
сифатида белгиланган. Шу нуқтаи назардан, компетентли ѐндашув асосида 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида касбий-педагогик ривожлантириш 
технологияларини такомиллаштиришни таъминлаш долзарб аҳамият касб 
этади. 
Бўлажак 
бошланғич 
синф 
ўқитувчиларининг 
компетентлигини 
ривожлантириш масалалари мамлакатимиз олимлари Н.Н.Азизходжаева, 
Р.Ҳ.Джураев, Н.А.Муслимов, А.Р. Ходжабаев, У.И.Иноятов, Х.Ф. Рашидов, 
Ў.Қ. Толипов, Ш.С.Шарипов, З.К. Исмоилова, Қ.Т.Олимов, М.Б.Уразова, Ж.А. 
Ҳамидов, Д.О.Ҳимматалиев, Б.А.Назарова, Б.С.Нуриддиновлар илмий 
изланишлар олиб борган.
Инсоннинг лингвистик компетенцияларига талабларнинг ортиши ва уни 
бошланғич синфда сифатли ривожлантириш имкониятларининг пасайиши 
ўртасидаги зиддиятлар билан боғлиқ замонавий шароитларда «она тили» 
фанига (савод ўргатиш қисмида) нисбатан бошланғич синф ўқитувчисининг 
савод ўргатишга касбий- методик компетенцияларининг аҳамиятини аниқлаш 
муҳим ҳисобланади. 
Универсал (ижтимоий, коммуникатив, ахборот, муаммоли, кооператив ва 
бошқалар) ва касбий компетенциялар, жумладан, умумкасбий (психологик-
педагогик, меъѐрий-ҳуқуқий, рефлексив) ва махсус (фанга оид ва методик) 
компетенциялар мажмуи билан ифодаланган, бошланғич синф ўқитувчиси 
касбий компетентлиги структураси ишлаб чиқилган. Уни ташкил этувчи махсус 
компетенциялар мазмуни: фанга оид ва методик. 
К.Д.Ушинский бундай бошланғич синф ўқитувчисини тайѐрлашнинг 
хорижий тажрибасини қўллаб-қувватлаган бўлиб, бундай ўқитувчи нафақат 
анъанавий фанларда – диний таълимот, грамматика, арифметика, географиядан, 
балки табиий фанлар, тиббиѐт, қишлоқ хўжалигидан ҳам мустаҳкам 
билимларга эга бўлиши керакдир. Бундан ташқари, ўқитувчи яхши ѐзиш, расм 
чизиш, чизма чизиш, аниқ ва ифодали ўқиш керак, шунингдек қўшиқ айтишни 
ҳам билиши маъқулланган. Бўлажак ўқитувчи педагогика ва психологияни 
яхши ўрганиши керак, амалиѐтни тўлиқ ўташи керак. 
И.П.Подласий педагогик функцияни ―педагог учун белгиланган касбий 
билим ва малакаларни қўллашнинг йўналиши‖ сифатида таърифлайди, 
педагогик меҳнат ўқувчиларни ўқитиш, таълим ва тарбия бериш билан 
боғлиқлиги сабабли ―ўқитувчининг асосий вазифаси – ўқитиш, тарбиялаш, 
ривожлантириш, ривожлантириш жараѐнларини бошқариш‖ ҳисобланади деб 
таъкидлайди. У педагогик меҳнатнинг асосини инсоннинг шаклланишида 


295 
кечадиган барча жараѐнларни бошқаришда кўради. Ўқитувчи амалга 
оширадиган ишларини педагогик менежмент деб аташ мумкин. 
Агар педагогик бошқарув ўқитувчининг асосий функцияси бўлса, унда уни 
бошқа, хусусий функциялар кўринишида ифодалаш мумкин. Муаллифнинг 
фикрига кўра улар ўнтадан иборат: мақсадни белгилаш, диагностик, 
прогностик, лойиҳалаш, режалаштириш, ахборот, ташкилий, баҳолаш-назорат 
ва таҳлилий. Уларнинг барчаси «педагогик лойиҳа»ни амалга оширишга 
йўналтирилган бўлиб, улар остида муаллиф ихтиѐрий педагогик акцияни 
тушунади. Функцияни амалга ошириш муайян натижага олиб келади. Тайѐрлов 
босқичида – бу мақсад, ташҳис, прогноз, лойиҳа ва режа ҳисобланади. 
Лойиҳани амалга ошириш босқичида – бу ахборот, ташкил этиш, баҳолаш, 
назорат ва тузатиш киритиш. Якуний босқичда – бу тайѐр натижа ҳисобланади. 
Ўқитувчи амалга оширадиган функцияларнинг хилма-хиллиги, тадқиқотчи 
таъкидлаганидек, унинг касбий меҳнатида кўпгина касблар: менеджер, 
режиссѐр, актѐр, олим, аналитик ва бошқаларнинг мавжудлигини акс эттиради. 
Замонавий бошланғич таълимнинг мазмуни ўз мақсадлари бўйича 
универсалдир – у ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишлари, уларнинг 
тафаккурларини, билишга оид қизиқишларини ривожлантириш, таълим 
олишларини давом эттириш ва бўлажак касбий фаолиятга тайѐрлаш учун асос 
ҳисобланади. 
Таълим мазмунини ривожлантиришда бугунги кунда бола ўзлаштириши 
мумкин бўлганнинг максимуми мезонларига эмас, балки мазкур мазмун 
ижтимоий буюртмага қанчалик жавоб бериши ва болага кейинчалик нима 
беришига асосланилмоқда. Айнан бошланғич синфдаги таълим болаларнинг 
ҳар томонлама ривожланишлари ва ўқув фаолиятининг барча компонентларини 
тўлиқ эгаллашларига йўналтирилган. Бошланғич таълимда ўқувчилар ўқув 
фаолиятининг зарурий кўникма ва малакаларини эгаллайдилар, ўқиш, ѐзиш, 
ҳисоблашни ўрганадилар, назарий фикрлаш, маданий нутқ ва хулқ 
элементларини, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи асосларини 
эгаллайдилар. 
Ўқитиш жараѐнида ўқувчилар эгаллайдиган малакалар орасида умумий 
малакалар гуруҳи ажратилади. Мазкур малакаларнинг ўзига хослиги улар 
таълим беришнинг, билим эгаллашнинг муайян воситаси ҳисобланиши ва 
ихтиѐрий фанни ўрганиш жараѐнида шаклланиши ва ривожланиши, келгусида 
барча фан соҳаларида амалий қўлланилиши мумкинлигидан иборатдир. Бу 
малакалар умумилмий деб аталади. Уларга ѐзиш малакалари тааллуқли 
ҳисобланади. 
Умумўқув малакалари универсаллик, предметолди, қўллаш кенглиги 
хусусиятига ва бир ўқув материалидан бошқасига кўчириш имкониятига 
эгадир. Ўз тараққиѐтининг муайян босқичига эришиб, умумўқув малакалари 
бошқа компонентлар билан ўзаро алоқадорликда ўқиш малакаси каби муҳим 
янги ҳосиланинг асосига айланади. 
Замонавий бошланғич таълим ўқитувчиси бир вақтда ўқитувчи, тарбиячи, 
болалар фаолиятининг ташкилотчиси, ўқувчилар, ота-оналар ва ҳамкасблар 
билан мулоқотнинг фаол иштирокчиси, педагогик жараѐн тадқиқотчиси, 


296 
консультант, маърифатчи ва жамоатчи ҳисобланади. У доимо ўзининг 
педагогик маҳоратини оширади, янгининг ижодий изланишларини олиб 
боради. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish