Бошланғич таълим кафедраси


ҚЎЙИЛАДИГАН ИННОВАЦИОН ТАЛАБЛАР



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

ҚЎЙИЛАДИГАН ИННОВАЦИОН ТАЛАБЛАР 
 
Нуриддинова Майсара Икрамовна 
 СамДУ Педагогика факультети
Бошланғич таълим методикаси кафедраси доценти
 
 
Республикамизда амалга оширилаѐтган ижтимоий ва иқтисодий 
тараққиѐтнинг бугунги замонавий босқичи таълим-тарбия тизими олдига 
демократик жамиятда эркин яшай оладиган, ҳуқуқий маданияти шаклланган, 
ижтимоий муносабатларга киришимли, умуминсоний қадриятларга йўналган 
ижтимоий фаол, маънавий жиҳатдан етук ѐшларни тарбиялаш вазифасини 
қўяди. 
Замонавий педагогик технологиялар асосида таълим жараѐнини ташкил 
этиш, билим эгаллашнинг турли хил бир-бирига боғлик бўлган босқичлари 
мавжуд бўлиб, тайѐр билимларни ўқувчилар онгига етказиш, эсга олиш, эсда 
сақлаш, қайта ѐдга тушириш, сўзлаб бериш, ѐзма ифодалаш каби ҳолатлар, 
билиш, тушуниш даражаларини ифодалайди. Бу даражада билим олувчидан 
ижодий ѐндашув талаб этилмайди. Ўзлаштиришнинг кейинги даражаларида эса 
ўқувчилар олган билимларини амалда татбиқ этиш, маълум натижаларни қўлга 
киритиш, тўлдириш, бойитиш, ўзгартириш, ўзининг мустақил нуқтаи назарига 
эга бўлиш талаб этилади. Бу ўзлаштириш даражалари учун муаммоли ѐндашув 
муҳимдир. 
Жумладан, бошланғич синф табиатшунослик дарслдарида ҳам муаммоли 
таълим усулларидан фойдаланиш мумкин. Албатта, ўқув жараѐнини муаммоли 
тарзда ташкил этиш синфга ўзига хос психологик жиҳатдан ѐндашувни талаб 
этади. Бунинг учун, ўқитувчи ва синф ўртасида ҳеж қандай психологик тусиқ 
бўлмаслиги, аксинча, илиқ психологик муҳит яратилиши лозим. Психологик 
тусиқни олиш учун танишув тренинги ўтказиш тавсия этилади. Танишув 
тренингида ҳар бир ўқувчи ўзининг исмини айтиб, ўзида мавжуд бўлган бирор 
бир фазилатни ифода этиши лозим. Сўнгра бугунги машғулотларни самарали 
ўтказиш қоидаси қабул қилинади.Ушбу жараѐн синф билан биргаликда амалга 
оширилади. Ўқитувчи бугунги машғулотнинг самарадорлигини таъминлаш 
учун ўқувчилар қандай қоидаларга амал қилиши лозимлигини синфдан 
сурайди. Машғулотнинг самарадорлигини таъминлаш учун қуйидаги 
қоидаларга амал қилиши тавсия этилади: гапни бўлмаслик, бир-бирини эшита 
билиш, бир-бирини тинглай олиш кўникмаси, навбат билан гапириш 


168 
кўникмаси, қўл кўтариш қоидасига амал қилиш, сабр-тоқатли бўлиш ва ўзаро 
ҳурмат кабилар. 
Дарсни муаммоли тарзда ташкил қилиш учун, биринчи галда ўқувчи баҳс-
мунозара юритишга, фикрларини эркин баѐн этишга, танқидий муносабат 
билдиришга, тайѐр бўлиши лозим. Бунинг учун, қўйиладиган муаммоларга 
боғлиқ бўлган тушунчалар берилади. Сўнгра муаммога оид аниқлик киритилиб, 
маълум хулосалар чиқарилади. Бу жараѐн фикр-мулоҳазаларда ифодаланади. 
Мисол тариқасида, бошланғич синф ―Атрофимиздаги олам‖ фанидан 2-
синфда ―Эрта баҳорда ўсимликлар‖ мавзусидаги муаммоли дарсни 
келтиришимиз мумкин. Дарс табиат бўйича ўгказилган баҳорги экскурсиядан 
кейин ўтказилади. Бунда ўқувчилар кундузи қуѐшнинг баландлиги қандай 
ўзгарганлигини, кун узунлигини, кўпайганлигини ва исишнинг ўсимлик ва 
ҳайвонот дунѐсига қандай таъсир кўрсатаѐтганлигини кузатганлар. 
Кириш сўҳбати давомида ўқувчиларга эрта баҳорда жонли ва жонсиз 
табиатда содир бўладиган ўзгаришлар тўғрисида ҳикоя қилиш таклиф 
қилинади. Бунда ўқувчилар экскурсия жараѐнида кўрган ўсимликлари, баъзи 
ўсимликлар (бойчечак, бинафша, чучмома, лола ва ҳ.к) гуллаѐтганини айтиб 
беришади. Бунда ўқитувчи томонидан ―Эрта гулловчи ўсимликлар‖ тушунчаси 
киритилади, унинг маъноси очиб берилади, кейин нима учун, нима сабабдан 
санаб утилган ўсимликларни эрта гулловчилар деб айтилиши аниқланади. 
Бу ўсимликлар болаларга экскурсиядан таниш, шунга кўра ўқитувчи 
ўқувчиларни уларнинг фарқига бора олишларини текшириш учун саволлар 
беради. Бунинг учун, синф тахтасига ўсимликларнинг номлари: бинафша, 
чучмома, бойчечак, лола ва бошқалар ѐзиб қўйилади. Ўқувчилар бу номларни 
ўқиб, ўсимликни гербарий ѐки кўргазмали қуролдан кўрсатадилар ва унинг 
номини айтадилар. Кейин санаб ўтилган ўсимликларнинг ҳар бирини қараб 
чиқиш 
ва 
таърифлаш 
таклиф 
қилинади.Ўсимликларнинг 
органлари 
таққосланганда ўқитувчи муаммоли ўқитиш методидан фойдаланади, нима 
учун лола, бойчечак, бинафша, чучмома эрта гуллаганлиги аниқданади. 
Бунинг учун, ўқувчилар ўсимликларнинг ташқи тузилишини ўхшашлиги 
ва хилма-хиллиги тўғрисида хулосалар чиқаришлари керак. Бу билимлар дарс 
жараѐнида янги материални ўрганиш ва қўйилган муаммони бутунлай ҳал 
қилиш учун таянч бўлади. Қайд этиш лозимки муаммони ечишда асосий вақтни 
амалий иш эгаллайди. 
Шундай қилиб, ўқув материалини муаммоли баѐн қилиш, унинг 
исботланишини ва зарур миқдордаги билимларнинг онгли узлаштирилишини 
таминлайди, уларга буладиган қизиқишни оширади ва болалар тафаккурини 
фаоллаштиради. Бу олинган билимларни фақат онгли қилибгина қолмасдан, 
балки уларнинг ишончга айланишига ҳам ѐрдам беради. Шунингдек, муаммоли 
баѐн қилиш ўқувчиларга узларининг хусусий фаразларини айтиб, улардан 
фақат ҳакикатга мувофиқ келадиганларини танлаб олишга имкон беради, яъни 
мантиқий фикрлашга ўргатади. Муҳимлиги шундаки, муаммоли баѐн қилиш
ҳиссиѐтли бўлади, шунинг учун ҳам, ўрганишга қизиқишни оширади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish