Бошланғич таълим кафедраси


ТАРБИЯ МУҲИТИ – ПЕДАГОГИК ОҒИШИШНИ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

ТАРБИЯ МУҲИТИ – ПЕДАГОГИК ОҒИШИШНИ
ШАКЛЛАНТИРУВЧИ ОМИЛ СИФАТИДА 
 
Саидмуродова С. 
 
Ёшлар онгининг ривожланишида, уларнинг хулқ-атвори шаклланишида 
оиланинг таъсири алоҳида аҳамиятга эга. Мамлакатимизда ѐшларга оид олиб 
борилаѐтган 
ислоҳотлар 
оила 
институтига 
қаратилаѐтган 
эътибор 


500 
мамлакатимиз ѐшларининг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб етишишига 
қаратилгандир. Жумладан, юртбошимиз томонидан 2019 йилнинг 19 мартида 
қабул қилинган ―Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини 
мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус‖и, 2018 йил 5 сентябрдаги 
―Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПФ-5538-сонли Фармони ҳамда 2020 йилда 
―Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси‖нинг қабул қилиниши шунингдек 
бошқа бир қатор қонун ва қарорлар юртимизда ѐш авлод тарбиясига 
қаратилаѐтган юксак эътиборнинг далилидир.
Ўсмирлардаги педагогик оғишиш муаммоси юртимиздаги таълим 
муассасалари ўқувчилари орасида учрайдиган ҳамда ота-оналарни хавотирга 
солувчи ижтимоий ходисалардан бири бўлиб келмоқда. Таълим муассасалари 
ўқувчилари орасида учраѐтган педагогик оғишишнинг юзага келишига нималар 
сабаб бўлмоқда? Педагогик оғишишни юзага келтирувчи омиллар қаторига 
ўсмирларнинг ѐш даврларга оид индивидуал хусусиятлари ҳамда ўсмирнинг 
атрофини ўраб турган ижтимоий муҳит хусусан, оила ҳамда муҳитининг 
таъсирини киритиш мумкин.
85
Педагогик оғишиш таълим ва тарбия жараѐнида 
юзага келувчи ижтимоий ходиса бўлгани сабабли ушбу кўринишни юзага 
келтирувчи оила муҳитининг педагогик оғишишни юзага келтиришидаги 
ўрнини кўриб чиқамиз. Педагогик оғишишга мойилликнинг оилага боғлиқлик 
жихатлари ўрганилганда қуйидагилар аниқланди. Ўсмирларда педагогик 
оғишишнинг юзага келиш сабаби нафақат боланинг ривожланиши ва унда 
кечаѐтган руҳий ва маънавий ўзгаришлар, балки ўсмирнинг оиласи билан 
бўлган муносабати, оиладаги тарбиянинг нотўғри усулларидан фойдаланиш, 
ўсмирнинг оилада бўш вақтини тўғри ташкил этилмаганлиги, ота – онанинг
чет эл сафарларида узоқ муддатда бўлишлари сабабли ўсмирнинг тарбияси 
билан ота-она эмас, балки буви ва бобосининг шуғулланиши кабилар ҳам 
таъсир кўрсатади.
Оила тизимининг бузилиши (тўлиқ бўлмаган оила) боланинг мулоқотга 
киришиш хусусияти ҳамда боланинг тенгдошлари билан муносабатга киришиш 
функциясининг ривожланишини бузади. Бундай оилаларда тарбияланувчи 
ўсмирлар дўст танлашда қийинчиликни сезади, тенгдошлари билан мулоқот 
ўрнатишда қийинчиликларга дуч келади. Ўтказилган тажрибаларда педагогик 
оғишишга мойил ўсмирларнинг 3/1 қисми тўлиқ бўлмаган оилада (отаси ѐки 
онаси йўқ) тарбияланаши аниқланди. Юқорида таъкидланганидек, педагогик 
оғишишга мойил ўсмирларнинг оиласидаги муносабатларга таъсир кўрсатувчи 
омиллардан бири ўсмирнинг отаси ѐки онасидан бири чет эл сафарига тез-тез 
чиқиб туриши, уйда тарбияловчининг бўлмаслиги, ота-онанинг бола 
тарбиясидан ўзини четга олишида намоѐн бўлади. Оилада отанинг тарбияда 
етарлича иштирок этмаслиги, ѐки бутунлай иштирок этмаслиги боланинг 
тарбиясига бевосита салбий таъсир кўрсатади. Бугунги кунда педагогик 
оғишиш ѐки хулқ атворнинг бошқа турдаги оғишишларни ривожланишида
85
Основы коррекционной педагогики: Учеб. пособие для студ. высш. пед. учеб. заведений / А. Д. 
Гонеев, Н. И.Лифинцева, Н.В.Ялпаева; Под ред. В.А.Сластенина. - 2-е изд., перераб. - М.: 
Издательский центр «Академия», 2002. - 272 с.


501 
боланинг тарбиясида айнан отанинг ўрни етишмаѐтганлиги сабаб бўлмоқда. 
Оилада отанинг йўқлиги тарбиядаги бошқа томонни эгалласа, оилада ота бўла 
туриб, боланинг тарбиясида бевосита иштирок этмаслиги тарбиянинг бутунлай 
бошқа жихатини эгаллайди. Ҳозирда кўпчилик оилаларда очиқ отасизлик билан 
бир қаторда яширин отасизлик ҳолатлари ортиб бормоқда. Яширин отасизлик
отанинг оилада бўла туриб, фарзанд тарбиясида қатнашмасликда ўз аксини 
топади. Яширин отасизлик оиладаги тарбиянинг самарасига салбий таъсир 
кўрсатмай қолмай, балки эр-хотин ўртасидаги муносабатларни ҳам 
сусайтиради, шу билан бирга бундай муносабатлар эр ва хотинни 
бирлаштирувчи асосий қизиқишлардан ҳам маҳрум этади. Педагогик оғишишга 
мойил ўсмирлар хулқ-атворини ўрганишда олинган сўровномалар шундан 
далолат берадики, педагогик оғишишга мойил ўсмирлар кўпчилиги ўзларининг 
тақдирига, бахтига, омадига бўлган эътибор ва қизиқиш фақатгина оналари 
томонидан берилиши, ва фақатгина баъзи ўсмирлар юқоридаги кўрсаткичларга 
оталари эътибор ва қизиқиш намоѐн этишини тасдиқлайдилар. Ўсмир хулқ-
атворининг оғишишида нафақат оиланинг фарзанд тарбиясидаги салбий 
таъсири балки ота-онанинг талим олганлик даражаси, ота-онанинг ўзаро бир-
бирига ва фарзанди билан бўлган муносабати моҳияти кабилар билан ҳам 
тавсифланади. Педагогик оғишишга мойил ўсмирларнинг ота-онасини 
ўрганишга қаратилган тажрибалар натижаси ота-оналарнинг 4/1 қисми ўрта 
махсус таълимга, 4/2 қисми ўрта таълимга ва 4/3 қисми тугалланмаган 
таълимга эгалигини кўрсатди. Педагогик оғишишга мойил кўпчилик 
ўсмирларнинг ота-онаси юқори таълим олганлик даражасини талаб этмайдиган 
ишларда фаолият юритади. Жумладан, кўпчилик ўсмирларнинг ота – онаси
оддий ишчи бўлиб, яна баъзиларнинг ота-онаси ўрта таълим мутахассислигини 
талаб этувчи ишларда фаолият юритадилар. Ота-онанинг таълим олганлик 
даражаси уларнинг қизиқишлари, эҳтиѐжлари, ота-оналик бурчига бўлган 
муносабати, оиланинг ахлоқий маданий қиѐфасида ўз аксини топади. Шундай 
экан, эр ва хотиннинг умумий таълим олганлик даражаси қанчалик паст бўлса 
ота-онанинг фарзанди тарбиясига, оила маънавияти ва маданиятига, оиланинг 
ижтимоий мавқеъига, жамиятда эгаллаган ўрнига бевосита салбий таъсир 
кўрсатмай қолмайди. Болаларнинг хулқ атворида юзага келадиган турли 
оғишишнинг бирламчи ижтимоий сабабига ҳам айнан ота-онанинг дунѐқараши, 
маданияти, маънавияти ва ахлоқи бўлиб хисобланади. Эр – хотин ўртасидаги 
салбий муносабатлар одатда болаларни тарбиялашда тарбиянинг бир – бирига
номувофиқ усулларидан фойдаланиш, эр хотиннинг таълим олганлик 
даражасининг бир – биридан кескин фарқ қилиши, оиладаги иқтисодий ва 
турмушга оид муаммоларни ечишдаги турлича ѐндашувлар натижасида 
шаклланади. Бундай муносабатлар боланинг хулқ атворига салбий таъсир 
кўрсатмай қолмайди. Педагогик оғишишга мойилликнинг юзага келишида 
шунингдек, ота – она ўртасидаги салбий муносабатлар ҳам бевосита таъсир 
кўрсатади. Ота – она ўртасидаги қўпол муносабат, ишончсизлик, бир -бирига 
нисбатан ҳурматнинг йўқлиги, бир – бирига совуққон муносабат боланинг 
хаѐтий тажрибаларида қабул қилинади ва кўчирилади ҳамда бошқалар билан 
бўлган муносабатда ўзининг аксини намоѐн этади. Муваффақиятсиз оилада 


502 
одатда эр ва хотин ўртасидаги муносабатларига аниқлик киритиш билан банд 
бўладилар. Бу эса ўз – ўзидан ота – онанинг фарзанди тарбиясига, ўқишига, 
қизиқишларига, лаѐқатига, фарзандининг бўш вақтини унумли ташкил этишга, 
меҳнат қилишга ҳамда фарзандининг тенгдошлари ва ўртоқари билан 
муносабатига бўлган эътиборни пасайтиради. Ушбу кўрсаткич боланинг ―ўз - 
ўзи билан бўлиб қолиши‖га сабаб бўлади. Болани назоратсиз қолдириш эса
унинг хулқ- атворида оғишишнинг турлича кўринишларини шаклланишига 
сабаб бўлади.
Юқоридагилардан шуни хулоса ўрнида айтиш лозим, оиладаги муҳитнинг 
муваффақиятсизлиги боланинг тарбиясига, таълим олиш даражасига, 
атрофдагилар билан муносабатига, ўқув жамоасидаги мавқеъига, мулоқот 
қилиш тажрибасига ҳамда бола шахсининг шаклланишига таъсир кўрсатади. 
Шунинг учун хам оиланинг педагогик муваффақиятли ва муваффақиятсизлиги 
хақида гапирганимизда нафақат ўсмирнинг тарбиясига ва шахс сифатида 
шаклланишига таъсир кўрсатувчи оиланинг микромуҳити балки ота - онанинг 
оиладаги мавқеи ва бажарадиган вазифаларига ҳам урғу беришимиз лозим.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish