Фойдаланилган адабиѐтар
1. Набиева Д. Ўзбек тилида лисоний бирликларни диалектик категориялар
асосида тадқиқ этиш. Филол.фан.докт.....дисс. Тошкент, 2007.
2. Звегинцев Г.С. Предложение и его отношение к языку и речи. М.,
1976.С.170.
3. Сафаров Ш. Прагмалингвистика. Тошкент: Ўзбекистон миллий
энциклопедияси, 2008. 221-б.
4. Худойберганова Д. Матннинг антропоцентрик тадқиқи. Тошкент: Фан,
2013;
5. Саидхонов М. Бадиий матн коммуникатив восита сифатида // ЎТА, 2009,
№ 5. 80-82-б.
352
БИР УМРЛИК ҲАЯЖОН ЁҲУД БУЮК ШОИР
ҒАФУР ҒУЛОМ ҲАҚИДА БАДИИЯ
Аҳад Шукуров, Мухлиса Собиржонова
Денов тадбиркорлик ва педагогика
институти катта ўқитувчилари
Қалбимда бир умрлик завқли, кўнгилбахш ҳаяжон яшайди. Ёшим элликдан
ошиб бораѐтган бўлса-да, бу ҳаяжон заррача камаймайди. Аксинча, янгидан-
янги маънолар касб этиб юрагимни чулғилантираверади. Бу мунаввар ҳаяжон
дилимга болаликдан тушган эди. Шунда ўтган асрнинг 70- йиллари ўрталари
бўлиб, биз Олтинсой туманидаги 48 ўрта мактабнинг ўқувчилари эдик.
Бир куни синфимизга кутилмаганда янги бир ўқитувчи кириб келди.
Қизиғи шундаки, у киши синфимизга шеър айтиб кириб келди. Тўғриси, биз
ҳали бундай табиатли ўқитувчини кўрмаганимиз учун кулиб юбордик. Аммо у
киши бўлса, парво ҳам қилмади. Бу одатини келгуси дарсда ҳам такрорлади.
Йўқ, биз домланинг шеърларига аста-секин қизиқсина бошладик. Энди
кулмасдик. У кишининг жарангдор овози билан айтилаѐтган шеърни эшитишга
муҳтож эдик.
Бир куни у кишининг мана бу шеърини мафтункор овоз билан айта-айта
синфхонамизга киргани эсимда.
Қадим ўзбек халқисан,
Асл одам авлоди.
Миср эхромларидан,
Тарихинг қарироқдир.
Хоразмнинг ҳар ғиштида
Боболарнинг ижоди.
Англа – саксонлардан
Анча юқорироқдир.
Бизда логорифманинг
Мушкул муаммолари,
Қўлдаги бармоқлардан
Оддий қилинганда ҳал.
Олий ирқ даволари
Черчилнинг боболари
Ҳатто санай олмасди
Ўн бармоқни мукаммал.
Шунда фикри биздан-да кенгроқ, кундалик дафтарини кундалик
дафтарини мунтазам ѐзиб юрадиган, шоиртабиат Мираҳмад Рахмонов деди: -
Домла, илтимос, яна бир қайтаринг. Домла шеърни аввалгидан-да ҳаяжонли
бир оҳангда қайтара бошлади.
Қадим ўзбек халқисан
Асл одам авлоди...
Шундан сўнг Фахриддин қўл кўтарди. Домла, шеърни ким ѐзган?
Кимники? Домланинг ҳаяжони тобора ортиб баланд овозда оғзини тўлдириб
деди: - Ғафур Ғуломники. Академик Ғафур Ғуломники.
353
Энди адабиѐт дарси бўладиган пайтлари домла кириб келгунча синфда
ҳаммамиз таппа-тахт ўтирардик. Ҳеч ким кечикмасди. Бунинг сабаби аѐн эди.
Кечикса домланинг шеъридан қуруқ қоларди. Яна десангиз синф болаларини
ҳафа қилгандай бўларди.
Бир куни адабиѐт дарси одатдагидан бошқачароқ бўлди. Домла шеър айтиб
дарсга кирмади. Индамай кирди, аммо дарс якунидаяна шеър айтди.
Ғунча очилгунча ўтган фурсатни,
Капалак умрига қиѐс этгулик.
Шеърдаги мазмунни ўрганиб келиш уйга қўшимча топшириқ бўлди. Домла
синфдан чиқа-чиқа – изига қайрилиб деди: - Бу шеър ҳам Ғафур Ғуломники.
Тўғриси, шеърдаги мазмунни ҳал қилишга ҳеч бир ўқувчини тиши ўтмади.
Кейин-кейин... Йиллар ўтиб ундаги фикрни тушуниб илғай олдим. Шундан
кейин Ғафур Ғуломни тафаккурга бой шоир дейдиган бўлдим. Қаранг-да,
шеърни ўзингиз ҳам бир ўқинг-да.
Ғунча очилгунча ўтган фурсатни
Капалак умрига қиѐс этгулик
Ҳа, капалак саккиз-тўққиз соат умр кўраркан. Ана шу фурсатда ғунча
очилар экан.
Энди айтай: Қалбимга болаликдан адабиѐтга, хусусан, Ғафур Ғулом
ижодига бўлган ҳаяжон, қизиқишни домламиз Жўра Қодиров армуғон этганди.
У киши ҳозирда вилоятда таниқли журналист, кўплаб ўқиладгиан китоблар
муаллифи. Шу ҳаяжон туфайли адабиѐт ош-ноним, ризқ-насибам бўлиб кетди.
Тер ДУ да ишласамда, ҳали-ҳали қўлимдан Ғафур Ғуломни китоблари
тушмайди ѐки улар ҳақида филологик йўсинда мақолалар ѐзишга интиламан.
Машҳур ѐзувчи Саид Аҳмад – Ғафур Ғулом шеърлари қазига ўхшайди.
Чайнагай сайин мазза қиласан, - деган гапларига ич-ичимдан қойил қоламан.
Мана, бугун ўзимга Ғофурхонлик қилиб ўтирибман. Унинг машхур бир
шеърини актѐрдай баланд овозда ўқийман.
Ғафур Ғулом кимлигини биласиз,
Адресимдир Ўзбекистон шубҳасис.
Қисталанг гап, бизникига келасиз,
Ташриф этиб мени хурсанд қиласиз,
Бахт уйида тунаб ўтинг, дўстларим,
Олам билар Фурқат кўча йўли бор,
Беруний майдони, Ёшлар кўли бор,
Кўрсатувчи милиционер қўли бор,
Бизнинг уйга қўниб ўтинг дўстларим.
Дўстларимиз учун дарвозамиз ланг очиқ,
Бошингизга гул япроғидан сочиқ.
Сўлим айѐм келишингиз ярашиқ,
Албат бизнинг қўниб ўтинг дўстларим.
Яхши шеърга ўлим йўқ. Йўқотиш йўқ. У асрлар оша яшайверади.
Эскирмайди, аксинча янгиланаверади. Бунга мисол қилиб мана шерни мисол
қилиб оламан.
354
Шеърни яратилганига ярим асрдан ошаяпти. Аммо у кеча ѐзилгандек,
бугун ѐзилгандек. Бундан ҳам аҳамиятлиси Ғафур Ғулом ўз халқининг ўлмас
бир вакили бўлиб, ўзбекнинг кимлигини, дунѐга жар солиб, уйига –
меҳмондорчиликка таклиф этаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |