Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Мусурмонова О.‖Оила маънавияти – миллий ғурур‖. Ўкув қўлланма – 
Т.:Ўқитувчи, 1999 й. -200 б. 
2. Мусурмонова О. ‖Маънавий қадриятлар ва ѐшлар тарбияси‖ -Т.: 
Ўқитувчи, 1996 й. -192 б. 
 
 
МИЛЛИЙ БАЙРАМЛАР - НАФОСАТ ГУЛШАНИ 
 
Абдимуратов Парахат п.ф.н , доцент. 
Асаматдинова Жамийла (PhD), доцент. 
Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети.
 
 
Ўзбек ва қорақалпоқ халқи қадим-қадимдан буѐн сон-саноқсиз урф-одат, 
расм-русм, удум, анъана ва тўй-томоша ҳамда ранг-баранг кўнгил очар 
маросимлари билан машҳур бўлиб келган ва бугунги кундаѐм бўлар жамият ва 
турмуш тарзимизнинг зарур маънавий-маданий эҳтиѐжи сифатида ҳаѐтга 
сингиб бормоқда. Бизнинг қадимий ва гўзал диѐримизда шаклланиб келаѐтган 
минг йиллик миллий қиѐфамиз билан олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор 
ифодаси нафақат Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири 
бўлганини халқаро жамоатчилик тан олмоқда ва эътироф этмоқда [1-30]. 
Тарихан таркиб топган миллий анъана, урф-одат, расм-русм, 
маросимларнинг вужудга келиши ва ривожланиши бир қатор омиллар билан 
боғлиқ. Шундай омиллардан бири турмуш тарзидир. У ѐки бу халқнинг азалий 
анъанасига айланиб қолган ҳар бир маросим миллийлик қобиғидан чиқиб, 
умуминсоний қадириятга айланади. Миллат бор экан миллий анъана урф-одат 
кўникмалар-бир сўз билан айтганда миллий қадриятлар бор. Миллий 
қадриятлар йиллар оша такомиллашиб, мустаҳкамланиб, аждодлардан 
авлодларга мерос бўлиб ўтиб бораберади.
Халқнинг миллий байрам, тўйлари нафосат гулшани булмиш урф-одат, 
анъана, удумларимиз билан кундалик турмушимизга сингиб кетган бўлиб, 
инсонга қувонч келтирувчи, халқнинг эзгу истаклари ҳамда интилишларини 
ўзида акс эттиради. Байрамлар, тўйлар Беруний бобомизнинг таъбири билан 
айтганда, «энг муҳим кунлар» хисобланади. Байрамнинг ижтимоий-сиѐсий ва 
маданий аҳамияти шу билан белгиланади-ки у муҳим анъаналарни хуллаб 
қувватлаш асоссида инсоният маданияти ютуқларини мустаҳкамлайди. 
Йиллар оша халқнинг малака ва тажрибалари, кўникмалари, қарашлари 
орзу-уйлари каби қадриятларни ўзида мужассамлаштирган бундай маросим ва 
тадбирлар, байрамлар билан тўйлар тарихий зарурият ва замон талаблари, 
эҳтиѐжлари асосида ривожланади, қаршиликларни енгади ѐки унинг таъсирида 


321 
ўзгаради, бошқа халқлар таъсири ва тажрибалари асосида бойийди, тараққий 
этади.Байрам деганда одатда шодиѐна ва хурсандчилик кунлари тушунилади. 
Байрам –қайсидир аҳамиятга зга бўлган муҳим воқеалар саналар ютуқларнинг 
тантанали тарзда нишонлашидир. 
Байрамлар, шунчаки руҳиятни кўтаривчи тантана эмас. У инсонларга ўтган 
кўнларига назар ташлаш ва англай билиш кўнгилида ғурур уйғотиш руҳланиш, 
келажакка умид билан қараш ва мақсад қўя билиш, шукр қилиш ва қадрланиши 
ўргатади. Байрам қилмайдиган, байрамни билмайдиган инсон ҳам оила ҳам 
халқ ҳам йуқ. Ҳар бир давлатнинг ҳар бир миллатнинг йиллар буйи шаклланиб 
келган миллий руҳияти билан суғорилган ўз байромлари бўлади.
Инсонлар нафақат бу байрамларда қувонадилар балки уларни 
эъзозлайдилар, қадирлайдилар.Байрам кунларнинг байрамларнинг топталишига 
йул куймайдилар, асрав абайлайдилар.Чунки байрамларнинг замирида 
моҳиятида элнинг дарди, қувоничи орзу- истаклари, миллий ғурури ифтихори 
ѐтади. Ана шу боис байрамлар знг муҳим қадриятлардан саналади. 
«Авесто» нинг гувоҳлик беришича, жуда кўп байрамларимиз милоддан 
олдинги 
биринчи 
минг 
йиллик 
бошларидан 
шаклланиб 
келяпти. 
Аждодларимизнинг байрамлари асосан табиат билан меҳнат фаолияти билан 
боғлик бўлган.Улар тўрт муҳим унсурни улуғлашган. Булар қуѐш,ер, сув, ва 
ҳаво бўлиб улар билан боғлик бўлган тўртта байрамни нишонлашга 
одатланишган. Буларнинг биринчиси ва кенг нишонланадигани – табиатнинг 
уйғониши, кун ва туннинг баробарлаши, деҳхонларнинг ерга насиба –уруғ 
қадаши муносабати билан ўткизиладиган Наврўз байрамидир[2-30]. 
Ёзда тунлар қисқариб, кунлар узайгач қуѐш тик бўлади, ҳаво қизий 
бошлайди. Одомларда соя- салқинга ва сувга эҳтиѐж кучаяди. Ҳосил мўл 
бўлиши учун экинларга ҳам сув таъминоти лозим бўлади.Сувни улуғлашга 
боғишланган тадбир –байрамлари Ангом ѐки вахшангом деб аталган.
Кузда кун-тун тенглашади. Куѐш тафти қайтади ва ҳаво салқинлашади,. 
Деҳқонлар учун ҳосилни йиғиш палласи бошланади. Бу пайтда аждодларимиз 
Меҳржон байрамини нишонлашган.
Қишда совуқ кучайиши, энг узун туннинг кузатилиши, қаҳратондаги 
«қишғи чилла» ва оловга исинишга эҳтиѐж кучаиши туфайли сада, яъни олов 
байрами нишонланган. Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган 
ѐдгорликлар» асарида ѐзилишича, бу байрамда одамлар олов ѐқиб, қиш заҳрини 
дап этиш учун турли хил тутатқилар тутатганлар, кечаси оловни аланглатиб, 
унга ѐввойи ҳайвонларни ташлаганлар олов атрофида айланиб ўйин –қуғу 
қилганлар. Ушбу байрамлардан навруз ва меҳржон ҳосил байромлари
бугунгача етиб келган [3-130].
Байрамнинг моҳиятида маълум бир ғоя ѐтади. Ҳар бир даврнинг ўз миллий 
ғояси бўлади. Айтайлик, Жалолиддин Мангубердининг юрагига ўт солган 
миллий ғоя эрк ва озодлик бўлса Соҳибқирон Амир Темур даврида эл-улусни 
бирлаштириш, «куш адолатда» эканлиги миллий ғоя даражасига кўтарилди. 
Миллий байрамлар эса ўзида миллатнинг манфаати, мақсадини кўзлавчи ўз 
даврнинг миллий ғоясини ифодалайди. 


322 
Бугунги кунимизда миллий байрамлар, тўйлар, халқ томашалари, 
дорбазлар, қизиқчлар, масхорабозлар, палвонлар, аскиябозларнинг турли туман 
чиқишлари, томаша ва тантаналарнинг борчаси миллий кўтаринкилик 
берадиган, миллий ва инсанпарварлик ғояларини намоѐн этадиган, тарвиявий 
воситалардан бири хисобланиб, эзгуликка бўлган интилишнинг нақадар кучли 
бўлганлигидан далолат беради.
Шунингдек, «Мустақиллик куни», «Ҳосил байрами», «Хотира ва қадрлаш 
куни», каби байрамлар ҳар йили оммавиий тарзда, миллий кўтаринкилик билан 
нишонланади. Мазкур байрамлар, анъана ва маросимлар республикамизнинг 
турли вилоятларида турли кўринишларда ўтказилсада, уларнинг мазмун-
моҳияти асосан ўзгармайди. 
Хулоса қилиб айтганда, бугунгача етиб келган байрамлар,тўйлар, урф-одат 
ва анъаналар минг йиллик тарихга эга бўлиб, улар асрлар мобойнида 
замонларнинг чархпалагида такомиллашиб, шакилланиб келган. Уларнинг 
кўпчилиги замон талабларига мос бўлмагани, одамларнинг табиатга, борликка 
қарашларнинг ўзгариши ва бошқа омиллар таъсирида йўқалиб кетган.
Ҳар бир даврнинг ижтимоий қунуниятлари, хусусиятлари асосида 
шаклланиб бугунгача етиб келган милий қадриятлар –халқнинг бебоҳо мулки 
бўлиб қалаверади.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish