ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БОШЛАНҒИЧ ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИНГ
5.61.12.01 РАҚАМЛИ АХБОРОТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ АНАЛИТИГИ касби бўйича
Касбий фаолиятда математика
фанидан
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Квалификация(лар) номи:
|
Оператор-аналитик
|
|
|
Ўқув режадаги тартиб рақами:
|
1.02
|
|
|
Ажратилган соат:
Назарий машғулот:
Амалий машғулот:
Мустақил таълим:
|
150 соат
40 соат
60 соат
50 соат
|
Тошкент – 2020
Ўқув дастур Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгаши мажлисининг 2020 йил “_____”____________даги __-сонли мажлисида келишувдан ўтказилган.
Тузувчи:
|
|
Бунед Сафаров, катта ўқитувчи, Ахборот технологиялари ва математика кафедраси, Тошкент давлат аграр университети
|
|
|
Тақризчилар:
|
|
Кудрат Рузметов, ТошДАУ, Ахборот технологиялари ва математика кафедраси доценти, физика – математика фанлари номзоди.
|
Ўқув дастури умумий талаблари
Дастур номи
|
Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика
|
Ажратилган соат
|
150 соат
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
50 та
|
Дастурнинг мақсади
|
Дастур ўқувчиларда комплекс сонлар, матрицалар, детерминантлар, текислик ва тўғри чизиқ тенгламалари, юқори тартибли ҳосилалар, каррали интеграллар, дифференциал тенгламалар ва сонли қаторлар ҳақида назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш)
натижалари
|
математикани моддий дунёни билишдаги муҳимлигини, уни тушунча ва тасаввурини умумийлиги;
аналитик геометрия элементлари;
чизиқли алгебра элементлари;
векторлар алгебраси;
дифференциал ва интеграл ҳисоб;
кўп ўзгарувчили функциялар;
дифференциал тенгламалар;
сонли қаторлар ҳақида тасаввурга эга бўлади;
|
Билимлар
|
сонлар ва улар устида амаллар бажариш;
матрицалар ва уларни турлари;
матрицанинг детерминант ва уни ҳисоблаш;
векторларнинг чизиқли боглиқлиги ва чизиқли эрклилигини, векторлар системасининг рангини, фазонинг базиси ва ўлчовини, фазоостилар;
тўғри чизиқ ва текисликнинг турли тенгламалари
иккинчи тартибли эгри чизиқлар
интегралларни ҳисоблаш, қаторни яқинлашишга текшириш;
дифференциал ва интеграл ҳисобнинг тадбиқлари;
энг содда дифференциал тенгламаларни еча олиш ҳақида билимга эга бўлади ва улардан фойдалана олади;
|
Кўникмалар
|
сонлар ва улар устида амаллар бажаришни;
матрицалар устида амаллар бажаришни,
детерминантнинг қийматини ҳисоблашни,
матрица ранги ва тескари матрицани турли усуллар билан топа олиши;
чизиқли алгебраик тенгламалар системасини тадбиқ этиши ва уларни турли усуллар билан ечимларини топиши;
векторларнинг чизиқли боглиқлиги ва чизиқли эрклилигини, векторлар системасининг рангини, фазонинг базиси ва ўлчовини, фазоостиларни билиши;
тўғри чизиқ ва текисликнинг турли тенгламаларини билиши, улар орасидаги бурчакларни ҳисоблай олиши, уларнинг параллеллик ва перпендикулярлик шартларини билиши, нуқтадан тўғри чизиқ ва текисликкача бўлган масофани ҳисоблай олиши;
иккинчи тартибли эгри чизиқларни, уларнинг тенгламалари бўйича таҳлил этиши ва таснифлаши;
интегралларни ҳисоблашда, қаторни яқинлашишга текширишда зарур усулларни осонликча топа билиши;
энг содда дифференциал тенгламаларни еча олишга оид кўникмаларига эга бўлади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |