б) корхонанинг республика бозорида SWOT-таҳлили
в) Ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун хомашё тўлиқ маҳаллий бозорда сотиб олинади, таъминотчилар қуйидагилар саналади:
Жиззах вилоятининг (Пахтакор, Галлаорол, Дустлик, Жиззах туманлари) қишлоқ хўжалик корхоналари (ширкат ва деҳқон-фермер хўжаликлари);
«Ўздонмахсулот» АК корхоналари: «Оқолтиндон» ОАЖ, «Зардор Элеватор» ОАЖ, «Андижон Дон Маҳсулот» ОАЖ, «Охангарондон» ОАЖ, «Ховосдон» ОАЖ;
Жиззах ва Андижон вилоятлари корхоналари.
2022 йил хомашё катта миқдорда харид қилинган 4 та таъминотчини ажратиб кўрсатиш мумкин: «Оқолтиндон» ОАЖ, «Андижон Дон Маҳсулот» ОАЖ, «Охангарондон» ОАЖ, «Ховосдон» ОАЖ, уларнинг тегирмон-ёрма маҳсулотлари бозоридаги улуш иштироки қуйидаги кўринишга эга:
«Оқолтиндон» ОАЖ - 51.4%;
«Охангарондон» ОАЖ- 20,4%
«Андижон Дон Махсулот» ОАЖ-7,9%;
ОАО «Ховосдон» - 20,3%
2023 йил хомашё катта миқдорда қуйидаги таъминотчилардан сотиб олинди: «Околтиндон» ОАЖ - 79,9%, «Зарбдор Элеватор» ОАЖ - 5.5%, «Андижондонмахсулот» ОАЖ - 5.9%, «Учқўрғондонмахсулот» ОАЖ - 8.6%.
г) Маҳсулот истеъмолчилари таҳлили.
Тегирмон ва омихта ем маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари «Ўзбексавдо», «Ўзбекбирлашув», «Ўзгўштсутсаноат», «Ўзпаррандасаноат» корхона ва ташкилотлари, нон ёпиш корхоналари, фермер хўжаликлари, кичик бизнес субъектлари бўлди.
Тегирмон маҳсулотлари доимий истеъмолчилари қаторига қуйидаги корхоналарни киритиш мумкин: «Чирчиқнон» ОАЖ, «Ангреннон» ОАЖ, «Далварзиннон» ОАЖ, «Бекободнон» ОАЖ, «Бўканон» ОАЖ, «Шифокорнон» ОАЖ, «Бекободтаом» ОАЖ, «Ангрентаом» ОАЖ.
Омихта ем маҳсулотлари доимий истеъмолчилари қаторига қуйидаги корхоналарни киради: «Ўртачирчиқпарранда» ОАЖ, «Шарқ» ОАЖ, «Ўзбекистон» ОАЖ, «Шароф Рашидов» ОАЖ.
Омихта ем маҳсулотларининг асосий ҳажми паррандачилик ва чорвадорлик комплексларига, фермер хўжаликларига ва кичик бизнес субъектларига ЎзР РТХБ орқали жўнатилади. Маҳсулотнинг қолган қисми аҳолига чакана савдо орқали сотилади.
Жамият ўз сотувларини Афғонистон ва Тожикистонга экспортга йўналтиради. Бунинг объектив сабаблари катта сондаги истеъмолчиларнинг, яъни йирик улгуржи-харид компанияларининг мавжудлиги, географик жиҳатдан қулай жойлашув ва қўшни давлатлар билан стратегик ҳамкорликни ривожлантириш тенденциялари ҳисобланади.
Жамият Афғонистон бозорида бир нечта доимий истеъмолчиларга эга бўлиб, экспорт умумий улуши 2022 йил 63%га тенг бўлди.
д) Корхона рақобатчилари.
Маҳсулотни сотишда асосий рақобатчилар яқин жойлашган мукомольные ва омихта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобланади. Рақобат курашидаги асосий афзалликлар қуйидагилар:
муомала харажатларининг камлиги ва тайёр маҳсулотни транспорт воситасида ташиш харажатларининг камлигиҳисобига таннархнинг нисбатан пастлиги;
кафолатланган маҳаллий хомашё таъминоти товар кредитлари;
маҳсулотни сотиш соҳасида йўлга қўйилган хўжалик алоқалари (давлат буюртмаси, чакана савдо)
энг катта харид талабига эга бўлган навлар ассортиментидаги улушни ошириш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни арзонлаштириш захираларини доимий излаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |