2. ЖАМИЯТНИНГ СОТУВ ВА ТАЪМИНОТ ТАҲЛИЛИ
2.1. 2020-2021 йиллар таъминоти
2020 йил давомида Жамият умумий суммаси 9,4 млрд. сўм бўлган 91 450.7 тонна буғдой сотиб олди. Туманлар бўйича хомашё хариди ҳажми 1-расмда кўрсатилган.
1-расм. 2020 йилларда хомашё хариди ҳажми
2020 йил хомашё катта миқдорда харид қилинган 5 та таъминотчини ажратиб кўрсатиш мумкин: «Оқолтиндон» ОАЖ, «Зарбдор Элеватор» ОАЖ, «Андижон Дон Маҳсулот» ОАЖ, «Охангарон Дон Маҳсулот» ОАЖ, «Ховосдон» ОАЖ. Натурал ва пул қийматидаги харид ҳажми 2- ва 3-расмларда кўрсатилган.
2-расм. 2020 йил учун натурал қийматдаги хомашё хариди ҳажми.
3-расм. 2020 йил учун пул қийматидаги хомашё хариди ҳажми.
2020 йил хомашё катта миқдорда сотиб олинган тахминотчилар сони тўртта бўлди «Оқолтиндон» ОАЖ, «Зарбдор Элеватор» ОАЖ, «Андижондонмахсулот» ОАЖ, «Учқўрғондонмахсулот» ОАЖ (4,5-расмлар.).
4-расм. 2020 йил учун натурал қийматдаги хомашё хариди ҳажми.
5-расм. 2020 йил учун пул қийматидаги хомашё хариди ҳажми.
Ишлаб чиқаришни ошириш ва омихта ем цехи қувватларидан фойдаланишни кенгайтириш учун 2478 тонна ҳажмида қўшимча харид топшириғи белгианди. 2020 йилнинг 12 ойи якуни бўйича 2500 тоннадан ортиқ хомашё ресурслари, яъни маккажўхори, арпа, гуруч уни, шолини қайта ишлашдан чиқадиган чиқитлар, премикслар сотиб олинди.
2.2. Сотув таҳлили
Охирги уч йил давомида тегирмон ва омихта ем маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари «Ўзбексавдо», «Ўзбекбирлашув», «Ўзгўштсутсаноат», «Ўзпаррандасаноат» корхона ва ташкилотлари, нон ёпиш корхоналари, фермер хўжаликлари, кичик бизнес субъектлари бўлди.
Охирги 5 йил давомида тегирмон маҳсулотлари доимий истеъмолчилари қаторига қуйидаги корхоналарни киритиш мумкин: «Чирчиқнон» ОАЖ, «Ангреннон» ОАЖ, «Далварзиннон» ОАЖ, «Бекободнон» ОАЖ, «Бўканон» ОАЖ, «Шифокорнон» ОАЖ, «Бекободтаом» ОАЖ, «Ангрентаом» ОАЖ.
Охирги 3 йил давомида омихта ем маҳсулотлари доимий истеъмолчилари қаторига қуйидаги корхоналарни киритиш мумкин: «Ўртачирчиқпарранда» ОАЖ, «Шарқ» ОАЖ, «Ўзбекистон» ОАЖ, «Шароф Рашидов» ОАЖ.
Навдор ун ЎзР РТХБда сотиш ва фондлар асосида юқори ташкилотлар томонидан бериладиган нарядлар бўйича отпускается. Шартномаларда кейинчалик корхоналар бўйича жойлаштириладиган ишлаб чиқариш режа ҳажми шакллантирилади.
Омихта ем маҳсулотларининг асосий ҳажми паррандачилик ва чорвадорлик комплексларига, фермер хўжаликларига ва кичик бизнес субъектларига ЎзР РТХБ орқали жўнатилади. Маҳсулотнинг қолган қисми аҳолига чакана савдо орқали сотилади.
Охирги 3 йил учун савдо ҳажми 6-жадвалда келтирилган.
6-жадвал
Охирги 3 йилда савдо ҳажми
Маҳсулот номи
|
2021 й.
|
2022 й.
|
2023 йилнинг 2 ойи
|
(кг.)
|
(минг сўм)
|
(кг.)
|
(минг сўм)
|
(кг.)
|
(минг сўм)
|
Барча навли унлар
|
77 989 455,0
|
13 203 614 731,5
|
81 290 891,0
|
17 274 314 334,5
|
24 031 171,0
|
6 055 855 092,0
|
Кепак
|
2 713 370,0
|
176 097 713,0
|
3 492 600,0
|
241 338 660,0
|
318049,3
|
24 044 527,08
|
Омихта ем
|
25 415 270,0
|
2 073 886 032,0
|
18 400 325,0
|
1 825 312 240,0
|
1633360,4
|
186 529 757,68
|
Do'stlaringiz bilan baham: |