“Бошқарув қарорлари” мавзуси юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар, амалий масалалар ва кейслар


Маҳсулотни ўраб-қадоқлаш ва маркалаш



Download 0,7 Mb.
bet4/12
Sana02.03.2023
Hajmi0,7 Mb.
#915891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
654 Раимов К сиртқи

1.3.Маҳсулотни ўраб-қадоқлаш ва маркалаш

Унни ўраб-қадоқлаш, маркалаш, транспорт воситасида ташиш ва сақлашга нисбатан ТУ 8-УЗ-64-98 техник шартлари амал қилади. Барча тайёр маҳсулотлар 50 кг. юк сиғадиган бир марталик полипропилен қопларга жойланади. Полипропилен қоплар бозорида рақобатнинг қаттиқлиги сабабли ишлаб чиқарувчиларда нарх деярли бир хил, шу сабабли тайёр маҳсулотни ўраб-қадоқлаш билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Полипропилен қопларни «MEGA LYUKS» МЧЖ етказиб беради.


Қадоқланган маҳсулотни маркалаш учун полиграфия фирмалари тайёрлайдиган турли ёрлиқлардан фойдаланилади. Кучли рақобат омиллари ва маҳсулот ўровининг ўзига хосликлари ёрлиқлар харид қилиш харажатларининг катта бўлишини назарда тутмайди. Қопларга ёрлиқларни «Jizzax Bizness Trade» МЧЖ тайёрлаб беради.
1.4.Истеъмолнинг мавсумийлиги
Жорий бозор конъюнктураси шундайки, омихта емга талаб сезиларли ва доимий бўлиб, йил васли ва мавсумига боғлиқ бўлмайди. Барча навлардаги унга келадиган бўлсак, йилнинг совуқ даврида талабнинг ўсиш тенденцияси кузатилади, чунки совуқ пайтларда аҳоли мева ва сабзавотларга нисбатан кўпроқ ун маҳсулотларини истеъмол қилади.

1.5.Нарх шаклланиши
Уннинг нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган прейскурант бўйича белгиланади. Омихта емнинг шартнома нархлари белгиланган рентабеллик даражасига эришишни ҳисобга олиб белгиланади. Тегирмон маҳсулотлари эркин улгуржи-сотув нархларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги 2007 йилнинг 19 августидаги 32-сонли баённомага мувофиқ, 20 августдан бошлаб 1 тонна маҳсулотга қуйидаги улгуржи-сотув нархлари белгиланади.
4-жадвал
Жамият маҳсулотларининг нархлари



Маҳсулот номи

Эркин улгуржи-сотув нархи




Ун (тн)




1.

Олий нав

380 342,0

2.

Биринчи нав

254 200,0

3.

Витаминлаштирилган биринчи нав

255 441,0

4.

Иккинчи нав

210 741,0

5.

Кепак (тн)

95 817,0

6.

Омихта ем (тн)

120 235,0

7.

Уруғлик буғдой (тн)

401 605,0

Бошоқли дон экинлари, қўшимча маҳсулотлар ва донни бирламчи қайта ишлаш чиқитларига эркин улгуржи-сотув нархларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги 2022 йилнинг 21 августидаги 21-сонли баённомага мувофиқ, 21 августдан бошлаб 1 тонна хомашёга қуйидаги улгуржи-сотув нархлари белгиланади.


5-жадвал
Жамият хомашёларининг нархлари



Маҳсулот номи

Эркин улгуржи-сотув нархи







ҚҚС сиз

ҚҚС билан

1.

Буғдой







2.

Биринчи синф

277 400,00

310 688,00

3.

Иккинчи синф

210 880,00

236 185,60

4.

Учинчи синф

160 239,00

179 467,68

5.

Тўртинчи синф

171 180,00

191 721,60

6.

Бечинчи синф

147 450,00

165 144,00

7.

Жавдар

148 450,00

166 264,00

8.

Учинчи синф

149 450,00

167 384,00

9.

Арпа





10.

Биринчи синф

191 400,00

214 368,00

11.

Иккинчи синф

175 400,00

196 448,00

12.

Дон аралашмаси

78 480,00

87 897,60

Донга улгуржи-сотув нархлари барча мажбурий стандарт талаблари, техник шартлар ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ белгиланган.


«Ўздонмахсулот» АК тизими ичида бошоқли дон экинлари, қўшимча маҳсулотлар ва донни бирламчи қайта ишлаш чиқитлари ҚҚСсиз мувофиқлаштирилган эркин улгуржи-сотув нархларида, четдан келган ташкилотларга эса ҚҚСни ҳисобга олган ҳолдаги нархларда сотилади.
Кучли ва энг қимматли буғдой дони учун ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўздонмахсулот» АКда тасдиқланган нав рўйхатлари бўйича амалга оширилади. «Ўздонмахсулот» АК нон қабул қилиш корхоналарига топшириладиган кучли навдаги буғдой дони нав экинларини рўйхатга олиш ва синовдан ўтказиш далолатномалари асосида ҳужжатлар илова қилинади. Таркибидаги клейковина 28%дан кам бўлмаган қаттиқ навли буғдой дони учун қуйидаги миқдорда устама нарх билан мос келувчи синф харид нархи бўйича ҳақ тўланади: I синф буғдой – 10% устама; II синф буғдой – 20% устама; III синф буғдой – 10% устама. Буғдойдан ташқари дон экинларининг сифати бўйича энг қимматли навлари дони нархга 10% устама билан тўланади.

1.6. Таъминотчилар таҳлили
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун хомашё тўлиқ маҳаллий бозорда сотиб олинади, таъминотчилар қуйидагилар саналади:
 Тошкент вилоятининг (Охангарон, Пскент, Ўртачирчиқ, Бекобод туманлари) қишлоқ хўжалик корхоналари (ширкат ва деҳқон-фермер хўжаликлари);
 «Ўздонмахсулот» АК корхоналари: «Оқолтиндон» ОАЖ, «Зардор Элеватор» ОАЖ, «Андижон Дон Маҳсулот» ОАЖ, «Охангарон Дон Маҳсулот» ОАЖ, «Ховосдон» ОАЖ;
 Жиззах ва Андижон вилоятлари корхоналари.
Корхона таъминотчиларда товар кредитидан мустақил фойдаланиб, таъминотчилар билан шартномалар тузади ва ҳисоб-китоб қилади. Келиб тушаётган хомашё сифати назорати ишлаб чиқариш-технологик лабораториялар томонидан амалга оширилади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish