ТОПШИРИҚ: Юқоридаги билдирилган фикрларга таяниб, ҳамда “Навоий ИЭС” очиқ акциядорлик жамиятини ишлаб чикаришда харажатлари, тузилишини таҳлил қилиш асосида, корхонанинг харажатларни камайтириш бўйича бошқарув қарорлардан самарали фойдаланиб, корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш бўйича мақсадли тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва асослаш.
« Навоий ИЭС » ОАЖ ҳақида маълумот.
« Навоий ИЭС» корхонаси 1963 йилда ташкил килинди. Бу пайтга келиб корхона 1 дона 470 МВтли, 1 дона 450 МВтли, 2 дона 220 МВтли, 4 дона 160 МВтли блоклар бор.
Кейс вазифаси:
Корхона харажатларини самарали бошқариш корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларини мунтазам равишда ўрганишни тақозо қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида корхона фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш жараёнида иқтисодий кўрсаткичлар ўрганилиб, қарорлар чиқарилади. Қуйида корхонанинг асосий иқтисодий кўрсткичлари 1, 2 -жадвалларда берилган.
Биринчи вазифа, берилган 1-жадвал маълумотларидан фойдаланиб, корхонанинг 2023 йил 2022 га нисбатан иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиб, солиштириб, хулосалар чиқаринг.
1-жадвал.
Korxonaning asosiy texnik -iqtisodiy ko‘rsatkichlari tahlili.
№
|
Kursatkichlar
|
Ulchov
birlik
|
2022y
|
2023y
|
2023 yilda
2022 yilga nisbatan
|
(+;-)
|
%
|
1
|
Xizmat ko‘rsatishdan tushgan tushum
|
Ming
sum
|
80882
|
201766
|
120884
|
40%
|
2
|
Xizmatlar tannarxi
|
Ming
sum
|
645474
|
1617004
|
971530
|
39%
|
3
|
Yalpi daromad
|
Ming
sum
|
-
|
-
|
|
|
4
|
Xodimlarning ruyxatdagi soni
A) ishchilar
B) xizmatchilar
|
kishi
|
47
-
20
|
50
-
20
|
3
|
94%
|
5
|
Xodimlarning yillik ish xaki fondi
A) ishchilar
B) xizmatchilar
|
Ming
sum
|
48890
-
-
|
879044
-
-
|
830154
|
6%
|
6
|
Bir ishlovchining urtacha yillik ish unumi
|
Ming
sum
|
|
|
|
|
7
|
Bir ishchining urtacha yillik ish unumi
|
Ming
sum
|
|
|
|
|
8
|
Foyda, rejali jamg‘arma
|
Ming
sum
|
120941
|
459779
|
332838
|
26%
|
9
|
Asosiy vositaning urtacha yillik kiymati
|
Ming
sum
|
45033
|
124326
|
79293
|
36%
|
10
|
Aylanma mablag‘larning urtacha yillik kiymati
|
Ming
sum
|
460314
|
675145
|
214831
|
68%
|
11
|
Soliklar
|
Ming
sum
|
92147
|
300696
|
208549
|
30.6%
|
12
|
Sof foyda
|
Ming
sum
|
-
|
-
|
|
|
13
|
Debitorlik karzi
|
Ming
sum
|
-
|
-
|
|
|
14
|
Kreditorlik karzi
|
Ming
sum
|
-
|
-
|
|
|
15
|
Rentabellik sof foyda
/tannarx
|
%
|
50%
|
172%
|
-
|
339,6%
|
Иккинчи вазифа, берилган жадвал маълумотларидан фойдаланиб, корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлар таҳлилини бажариб таққосланг, хулосалар беринг ҳамда корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини камайтириш бўйича самарали қарорлар қабул қилинг.
Учинчи вазифа, корхонада қайси бошқарув қарори талабларига жавоб бермайди, вазиятдан келиб чиқиб, асослаб беринг. Корхона учун самарали қарорларни ишлаб чиқинг.
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ
Бошқарув қарори деганда нимани тушуниш керак? Қарор – бу бошқарув фаолиятини охирги натижасидир. Агар бошқарувда меҳнат предмети ахборот бўлса, унинг меҳнат (натижаси) маҳсулоти-бошқарув қароридир. Қарорни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш-бу шундай бошқарув фаолиятининг асосий шаклики, унда раҳбар меҳнатининг мазмуни, унинг жамоага мақсад сари йўналтирилган харакат жараёнидир.
Бошқарув қарори икки ҳолатда ишлатилади: биринчи холатда-кимнингдир ёки ниманингдир томонидан ўрнатилган бошқарув ҳужжати, қабул қилинган ҳаракат режаси, қарор қилиш ва бошқалар. Бошқа ҳолатларда-бу бир неча вариантлардан битта маъқул вариантни танлаш қарор пишиб етилган муаммо мавжуд бўлганда қабул килинади.
Муаммо деб-ҳар қандай тизимни мавжуд ва зарур бўлган аҳволини тавсифловчи вазият қабул қилинади. Асосланган қарор бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимларни хукм сурувчи ва тараққиёти учун зарур обьектив конуниятлар билимига ва аниқ вазиятлар хусусиятларига асосланади.
Бошқарув қарорлари бир қатор талабларга жавоб бериши керак:
1. Ҳар қандай бошқарув қарорлари жиддий мақсад йўналишига эга бўлиши, пайдо бўлаётган муаммоларни ечмоғи керак.
2. Бошқарув қарорлари ҳуқукга эга бўлиши керак. У раҳбар эга бўлган ҳуқук доирасида қабул қилиниши зарур.
3. Бошқарув қарорлари замонавий бўлиши керак. Қабул қилинган вақт муаммони тараққий топиш босқичига тўғри келиши лозим. Қарор қабул қилишда шошма-шошарлик ва кечикиб қолишга йўл қўйилмаслиги керак.
4. Қарор қарама-қарши бўлмаслиги керак, бошқа қарорлар билан келишилган бўлиши, шакли бўйича тушунарли, аниқ ифодаланган ва ихчам бўлиши керак.
5. Тўғри бошқарув қарори аниқ вазиятни барча хусусиятларини ҳисобга олган ва илмий ёндашув асосида тузилган бўлиши, ижтимоий-иқтисодий қонунларни таъсирини ҳисобга олган ҳолда ва ишлаб чиқариш аҳволини таҳлили асосида қабул қилиниши керак.
6. Қарор тежамли бўлиши, яъни мақсадга эришишни энг кам харажатлари эвазига таъминлаши керак.
7. Қарор реал амалга ошувчи бўлиши керак. Уни қабул қила туриб, барча обьектив ва шахсий чекланишларни бошқарилувчи тизимни аниқ имкониятларини, мавжуд ресурсларни ва уларни ишлатилишини реал шароитларини ҳисобга олиш керак.
8. Қарор самарали бўлиши керак, бу ерда самара деганда қўйилган мақсадга эришишни тушуниш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |