Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


-МАВЗУ: ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА МЕҲНАТГА ҲАҚ



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

 
4-МАВЗУ: ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА МЕҲНАТГА ҲАҚ 
ТЎЛАШ БЎЙИЧА ҲИСОБ - КИТОБЛАР ҲИСОБИНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Режа: 
1. Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 
ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари 
2. Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 
ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисоби 
3. Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг
тақсимоти 
 
1. Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 
ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари 
Қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш ишларини бажариш уларда 
турли ихтисосликка эга бўлган мутахассислар жамосини шакллантиришни, 
шунингдек мос равишда улар меҳнати ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш тизимларини
ташкил қилишни тақозо этади. 
Қурилиш ташкилотларида ишловчи ходимлар иккита гуруҳга бўлинади: (1) 
асосий ходимлар; (2) асосий бўлмаган ходимлар. 
Асосий ходимлар
деганда қурилиш ташкилотларининг штат жадвалида 
белгиланган лавозимларни эгаллаб турган ходимлар тушунилади. Бундай 
ходимлар таркибига инженер-лойиҳачилар, инженер-қурувчилар, прораблар, 
мастерлар, механиклар, электриклар, слесарлар, ганчкорлар, пардозловчилар, 
тахтага ишлов берувчи ва улардан турли тайёр мосламалар ясовчи усталар, 


ғишт терувчилар, омбор мудирлари, таъминотчилар ва шу каби бошқа 
ходимлар киради. 
Асосий бўлмаган ходимлар
деганда индивидуал меҳнат шартномасига 
кўра алоҳида ишларни бажариш учун вақтинчалик ишга олинган ходимлар 
тушунилади.
Қурилиш ташкилотларида ходимларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш, 
улар билан меҳнат шарномаларини тузиш ҳамда уни бекор қилиш 
республикамиз қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади. 
Қурилиш ташкилотларининг ходимлар бўлими ишга қабул қилинган 
ходимлар ҳисобини белгиланган тартибда юритади. Қурилиш ишлари олиб 
борилаётган жойларда ходимларнинг ишга келиши, улар томонидан 
бажарилган ишларнинг дастлабки ҳисоби регистрлари (ишга чиқиш ҳисоби 
табели, нарядлар, ҳисоботлар, маълумотномалар, далолатномалар)ни тузиш 
ҳамда юритиш участка бошлиғлари (прораблар, мастерлар, бригадирлар)га 
юклатилади. 
Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш вақтбай ва ишбай 
шаклларда амалга оширилади. Ушбу шаклларнинг қўлланилиши қурилиш 
ташкилотининг ички меъёрий ҳужжатлари (жамоа ва индивидуал меҳнат 
шартномалари) билан тартибга солинади.
Иш ҳақи ҳисоблашнинг вақтбай шакли асосан маъмурий-бошқарув ҳамда 
инженер-техник ходимлар учун қўлланилади. Ушбу шаклда меҳнатга ҳақ тўлаш 
учун асос бўлиб қурилиш ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган штат 
жадвали, тариф разряди, тариф разряди бўйича белгиланган маош, 
ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти ҳисоби табели ҳисобланади.
Маъмурий-бошқарув ҳамда инженер-техник ходимларга ҳисобот ойида 
ҳисобланадиган асосий иш ҳақи уларга белгиланган маошни шу ойдаги иш 
кунлари сонига бўлиш ва ҳақиқатда игшлаган кунлари сонига кўпайтириш йўли 
билан топилади. Ҳисобот ойида тўлиқ ишлаган ходимларга асосий иш ҳақи 
белгиланган маош миқдорида ҳисобланади.
Меҳнат ва жамоа шартномаларида маъмурий-бошқарув ҳамда инженер-
техник ходимларга эришилган ютуқлар учун қўшимча тарзда мукофатлар 
бериш ҳам кўзда тутилади. Шу боис, вақтбай шакл бошқачасига вақтбай-
мукофатли шакл ҳам деб аталади. Ходимларга бериладиган мукофатнинг 
миқдори қурилиш ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан белгиланади. 
Иш ҳақи ҳисоблашнинг ишба й шакли бевосита қурилиш ишларини олиб 
борувчи ходимлар учун қўлланилади. Бундай ходимларга ишчилар, махсус 
машина 
ва 
механизмларни 
бошқарувчи 
машинистлар, 
транспорт 
воситаларининг ҳайдовчилари, мастерлар, прораблар, бригадирлар ва бошқалар 
киради. Ушбу шаклда меҳнатга ҳақ тўлаш учун асос бўлиб қурилиш ташкилоти 
раҳбари томонидан тасдиқланган штат жадвали, тариф разряди, тариф разряди 
бўйича белгиланган маош, бир бирлик иш учун тасдиқланган меҳнат ҳақи 
меъёри (расценка), ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти ҳисоби табели, 
бажарилган 
иш 
ҳажми 
тўғрисида 
ҳисоботлар, 
билдирги-нарядлар, 
маълумотномалар ва далолатномалар ҳисобланади.


Қурилиш ишлари, одатда, жамоа, яъни бригада томонидан бажарилади. 
Бажарилган ишлар яхлит жамоанинг (бригаданинг) меҳнати сифатида 
тавсифланади. Мос равишда ҳисобланган иш ҳақи ҳам жами жамоа (бригада) 
учун ҳисобланган иш ҳақи ҳисобланади. Иш ҳақини ҳисоблашнинг бундай 
тизими адабиётларда 
«аккорд», «аккорд-наряд»
тизими, деб ҳам эътироф 
этилади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish