Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Дебет 4010 «Олинадиган счётлар»  Кредит



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Дебет
4010 «Олинадиган счётлар» 
Кредит 
9030 «Бажарилган иш ва хизматлардан даромад» 
Тугалланиш фоизи усули 
қўлланилганда дастлаб яхлит қурилиш 
объектининг тугалланиш фоизи аниқланади. Бу кўрсаткич жами кетган сарф-
харажатларни қурилиш объектининг смета таннархига бўлиш ва 100 фоизга 
кўпайтириш йўли билан топилади. Топилган тугалланиш фоизи қурилиш 
ишининг тугалланган қисмига тўғри келувчи даромад қисмини топишга асос 
бўлади. Қурилишнинг тугалланган қисмига тўғри келувчи даромад унинг жами 


смета бўйича келишув қийматини (ҚҚС сиз) тугалланиш фоизига кўпайтириш 
ва 100 фоизга бўлиш орқали топилади.
Мисол.
Айтайлик, қурилиш объектининг шартнома қиймати 60000000 
сўм, шундан ҚҚС (20 %) 10000000 сўм. Демак, қурилиш объекти бўйича соф 
тушумнинг шартнома қиймати 50000000 сўм (60000000 – 10000000). Қурилиш 
объектининг смета бўйича таннархи 35000000 сўм. Қурилишнинг тугалланган 
қисмининг ҳақиқий таннархи 28000000 сўм. 
Юқоридаги маълумотларга кўра: 
(1)
қурилишнинг тугалланиш фоизи – 80,0 % (28000000 / 35000000); 
(2)
қурилишнинг тугалланган қисмига тўғри келувчи ялпи тушум – 
48000000 сўм (60000000 * 80 % / 100 %); 
(3)
қурилишнинг тугалланган қисмига тўғри келувчи соф тушум (даромад) 
- 40000000 сўм (50000000 * 80 % / 100 %); 
(4)
қурилишнинг тугалланган қисмига тўғри келувчи ҚҚС суммаси 8000000 
сўм (48000000- 40000000). 
Даромадларни тугалланиш фоизи асосида тан олиш усулида қурилишнинг 
тугалланган қисмининг қиймати ва тугалланиш фоизи пудратчи ҳамда 
буюртмачилар томонидан имзоланган «Бажарилган ишлар (қилинган 
харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура» билан
тасдиқланади. Ушбу ҳужжат асосида қурилиш ташкилотида бажарилган 
қурилиш ишларидан олинган даромад ҳамда ҚҚС суммаларига юқорида 
келтирилган мос равишдаги бухгалтерия ёзувлари берилади.
Босқичли усул 
қурилиш объектининг таркибий қисмларини босқичма- 
босқич топшириш ҳолларида қўлланилади. Бу усулни қўллашнинг асосий 
шартларидан бири бўлиб қурилиш лойиҳаси ва қурилиш лойиҳа-смета 
ҳужжатларида унинг алоҳида олинган таркибий қисмларининг шартнома 
қиймати ҳамда смета таннархини алоҳида белгиланганлиги ҳисобланади. 
Бундай ҳолатларда қурилиш объектининг алоҳида олинган таркибий қисми 
(босқичи)га доир даромад ва таннарх тўғрисидаги маълумотлар «Бажарилган 
ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счёт-
фактура» ҳамда КС-6 шаклдаги ҳисоб регистрлари билан тасдиқланади. Ушбу 
ҳужжатлар асосида қурилиш ишининг алоҳида босқичини бажаришдан олинган 
даромад ва ҚҚС суммаларига юқорида келтирилган мос равишдаги бухгалтерия 
ёзувлари берилади. 
Қурилиш ташкилотларида бажарилган қурилиш ишларидан олинган 
даромадларнинг аналитик ҳисоби 16-с ишлов қайдномасида юритилади. Ушбу 
ишлов қайдномасида таҳлилий маълумотлар буюртмачилар ҳамда улар учун 
бажарилган қурилиш ишларининг турлари бўйича мужассамлаштирилади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish