Амортизация (эскириш) ҳисоблашнинг кумулятив усулида
АТВлар
ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритиладиган
амортизация харажатлари қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади. Дастлаб,
АТВнинг фойдали хизмат муддати йиллари сонларининг йиғиндиси топиб
олинади. Сўнгра, ҳар бир хизмат йили сони жами хизмат йиллари сонларининг
йиғиндисига нисбат (пропорция) қилиб олинади. Ушбу нисбат (пропорция)
амортизация меъёри бўлиб ҳисобланади. Фақат ушбу нисбат (пропорция)
қўлланишда тескари ҳолда ишлатилади. Ҳисобот йилида бажарилган иш
(кўрсатилган хизмат) таннархига киритиладиган амортизация (эскириш)
суммаси амортизация меъёри сифатида белгиланган нисбат (пропорция)ни
АТВнинг амортизацияланадиган қийматига кўпайтириш йўли билан топилади.
Мисол.
Айтайлик, такси сифатида ишлатилаётган «Матис»
автомашинасининг бошланғич қиймати 7500000 сўм. Тугатиш қиймати 1-
ҳолатда 500000 сўм белгиланган, 2-ҳолатда эса у кўзда тутилмаган. «Матис»
автомобилининг фойдали хизмат муддатида 5 йил. Хизмат йиллари сонлари
йиғиндиси 15 (1+2+3+4+5), мос равишда амортизация ҳисоблашда меъёр
сифатида олинган сонлар нисбати:1-йил учун 5/15; 2-йил учун 4/15, 3-йил учун
3/15, 4-йил учун 2/15 ва 5-йил учун 1/15.
Юқоридаги маълумотлар асосида такси сифатида ишлатилаётган «Матис»
бўйича амортизация қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади.
Биринчи ҳолатда
. 1-йил учун 2333333 сўм (7000000*5/15); 2-йил учун
1866667 сўм (7000000*4/15), 3-йил учун 1400000 сўм (7000000*3/15), 4-йил
учун 933333 сўм (7000000*2/15), ва 5-йил учун 466667 сўм (7000000*1/15).
Иккинчи ҳолатда.
1-йил учун 2500000 сўм (7500000*5/15; 2-йил учун
2000000 сўм (7500000*4/15), 3-йил учун 1500000 сўм (7500000*3/15), 4-йил
учун 1000000 сўм (7500000*2/15) ва 5-йил учун 500000 сўм (7500000*1/15).
Кумулятив усулда ҳисобот ойлари бўйича бажарилган иш (кўрсатилган
хизмат) таннархига киритиладиган АТВларнинг амортизация (эскириш)
суммаси йиллик амортизация суммасини 12 га бўлиш орқали аниқланади.
Кўриниб турибдики, кумулятив усул юқорида келтирилган иккита усулдан
фарқли ўлароқ АТВларни тезлаштирилган ҳолда амортизация қилинишига олиб
келади. Бу, бир томондан, АТВлар маънавий эскиришининг олдини олади,
иккинчи томондан эса, уларнинг техник-эксплуатацион имкониятларидан тўлиқ
фойдаланишни объектив зарурат қилиб қўяди.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига мувофиқ даромад (фойда)
солиғи тўловчи автотранспорт корхоналарида АТВларга кумулятив усул
бўйича ҳисобланган амортизация суммаси бир маромда ҳисоблаш усулида
ҳисобланган эскириш суммасидан катта бўлса, у ҳолда ўртадаги фарқ суммаси
даромад (фойда) солиғи базасига қайта қўшилади.
Кумулятив усулнинг камчиликларидан бири шундаки, у бир маромда
ҳисоблаш усули сингари АТВлар амортизацияси (эскириши)ни ҳисобот
даврларида ҳақиқатда келтирган даромадига мос ҳолда бажарилган иш
(кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритилишига имкон бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |