Иккинчи ҳолатда.
(1) ташиладиган 1 тонна юкка тўғри келадиган
амортизация (эскириш) меъёри 200 сўм (20000000/100000); (2) ҳисобот даврида
ҳисобланадиган амортизация суммаси 200000 сўм (200*1000).
АТВларга амортизация (эскириш)ни бажарилган иш (кўрсатилган
хизмат)лар ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усули юқорида келтирилган тартибга
ўхшаш тарзда бошқа ўлчов бирликларида ифодаланган иш (хизмат)ларга ҳам
қўлланилади. Чунончи:
иш фаолияти босиб ўтилган масофа узунлиги билан ўлчанадиган АТВлар
бўйича ҳисобот даврида таннархга олиб бориладиган амортизация харажатлари
суммаси йўл варақалари асосида топилган жами босиб ўтилган йўл узунлигини
1 км босиб ўтиладиган йўлга тўғри келувчи амортизация меъёрига кўпайтириш
йўли билан топилади;
иш фаолияти нарядда бўлган вақт билан ҳисобга олинадиган АТВлар
бўйича ҳисобот даврида таннархга олиб бориладиган амортизация харажатлари
суммаси йўл варақалари асосида топилган жами нарядда бўлган вақт
миқдорини 1 соатлик ишга тўғри келадиган амортизация меъёрига кўпайтириш
йўли билан топилади;
иш фаолияти юк айланмаси (т/км) ҳажми билан ҳисобга олинадиган
АТВлар бўйича ҳисобот даврида таннархга олиб бориладиган амортизация
харажатлари суммаси йўл варақалари ҳамда ТТНлар асосида топилган жами юк
айланмаси миқдорини 1 т/км юк айланмасига тўғри келадиган амортизация
меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади;
иш фаолияти йўловчи айланмаси (киши/км) билан ҳисобга олинадиган
АТВлар бўйича ҳисобот даврида таннархга олиб бориладиган амортизация
харажатлари суммаси йўл варақалари ҳамда «АТВ иш фаолияти ҳисоби
карточкаси» асосида топилган жами йўловчи айланмаси миқдорини 1 киши/км
йўловчи айланмасига тўғри келадиган амортизация меъёрига кўпайтириш йўли
билан топилади.
Юқорида келтирилган тартибдан кўриниб турибдики, амортизация
(эскириш)ни бажарилган иш ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усулида
амортизация харажатлари фақат АТВлар ёрдамида маълум иш бажарилганда
вужудга келади ҳамда улар мос равишда бажарилган иш (кўрсатилган
хизмат)лар таннархига киритилади. Иш бажармаган АТВлар бўйича ушбу
усулга мувофиқ амортизация (эскириш) ҳисобланмайди. Бундай тартиб
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархини, шунингдек мос равишда
молиявий натижалар кўрсаткичларини аниқ ҳисоб-китоб қилишга имкон
беради. Бундан ташқари амортизация (эскириш)ни бажарилган иш ҳажмига
мутаносиб ҳисоблаш усули АТВларни фойдали хизмат муддати мобайнида
доимий ҳолда ишчи ҳолатда ушлаб туришга, уларнинг техник-эксплуатацион
имкониятларидан самарали фойдаланишга ундайди.
АТВларга амортизация (эскириш)ни бажарилган иш (кўрсатилган
хизмат)лар ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усули ҳам айрим камчиликлардан
ҳоли эмас. Чунончи, ушбу усул бўйича амортизация (эскириш) ҳисоблашда
АТВларнинг зарурат юзасидан жорий ва капитал таъмирлашда бўлиши,
шунингдек уларнинг вақт ўтиши билан маънавий эскириши эътибордан четда
қолади. Бундан ташқари, даромад (фойда) солиғи тўловчи автотранспорт
корхоналарида амортизация (эскириш)ни бажарилган иш (кўрсатилган
хизмат)лар ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш тартиби республикамизнинг Солиқ
кодексида назарда тутилган меъёрлардан ортиқ ёки кам ҳисобланган эскириш
суммаларини ушбу солиқ базасига қўшиш ёки ундан чегиришга доир қўшимча
ҳисоб-китобларни амалга ошириш талабини қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |