Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

чиқариш 
меъёри, 
сўм 
Ҳисобдан 
чиқариш 
суммаси, 
сўм 
Бухгалтерия ёзуви 
Дебет 
Кредит 
Сентябр 
4000 
1,5 
6000 
2010 
3190 
Октябр 
7500 
1,5 
11250 
2010 
3190 
Ноябр 
8000 
1,5 
12000 
2010 
3190 
Декабр 
6000 
1,5 
9000 
2010 
3190 
Жами ҳисобот 
йилида 
 
 
38250 
 
 
Фойдали хизмат муддати белгиланмаган бошқа эҳтиёт қисмлар АТВларга 
ўрнатилган куни тегишли далолатномалар (масалан, капитал ёки жорий 
таъмирлаш далолатномаси, ўрнатиш далолатномаси) асосида дастлаб ёрдамчи 
ёки умумишлаб чиқариш харажатлари таркибига, кейин эса бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритилади. Бухгалтерия ҳисобида ушбу 
операциялар мос равишда қуйидагича акс акс эттирилади: 

эҳтиёт қисмлар қийматини ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари 
таркибига киритилишига:
Дебет 
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари 
Кредит
1040 «Эҳтиёт қисмлар». 

ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатларини бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритилишига:
Дебет 
2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
Кредит
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» 
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари». 
 
4. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага мажбурий ажратмалар 
бўйича харажатларнинг ҳисоби 


Автотранспорт корхоналарида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар 
таннархига юк ташиш ёки йўловчи ташишга ихтисослашган АТВлар 
ҳайдовчиларига, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва умумиишлаб чиқаришга бевосита 
алоқадор ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи суммаси, шунингдек мос 
равишда ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасига нисбатан белгиланган 
ставкаларда ижтимоий суғуртага қилинган ажратмалар киритилади.
Автотранспорт корхоналарида ходимларга меҳнат ҳақи ишбай ва вақтбай 
шаклларда, тарифли ҳамда тарифсиз тизимларда ҳисобланади. Ҳисобланган 
меҳнат ҳақи асосий ҳамда қўшимча меҳнат ҳақларидан ташкил топади.
Асосий меҳнат ҳақига АТВлар ҳайдовчиларига, шунингдек ёрдамчи 
ишлаб чиқариш ва умумиишлаб чиқаришга бевосита алоқадор ходимларга 
ҳақиқатда бажарган иши (кўрсатган хизмати) ёки ишлаган вақти учун 
ҳисобланган меҳнат ҳақи киради. Ушбу ходимларга турли хизматлари, 
унвонлари ва тоифалари учун қўшимча ҳақлар, берилган топшириқни 
бажарганлиги ёки ошириб бажарганлиги, материалларни тежаб-тергаб 
сарфланишига эришганлиги учун ҳисобланган мукофатлар, моддий ёрдамлар, 
компенсациялар, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги учун берилган 
нафақалар, меҳнат таътили ҳақи ҳамда шу каби бошқа тўловлар қўшимча 
меҳнат ҳақини ташкил этади. 
Ишбай шаклда ишловчи ходимларга асосий иш ҳақини ҳисоблашга асос 
бўлиб улар бажарган иш (кўрсатган хизмат) ҳажми, шунингдек бир бирлик иш 
ёки хизмат учун белгиланган тариф (расценка) ҳисобланади. Чунончи, юк ёки 
йўловчи ташишга ихтисослашган АТВ ҳайдовчилари учун бажарган иш ҳажми
ташилган юк миқдори ёки ташилган йўловчилар сони, юк (йўловчи) айланмаси, 
босиб ўтилган масофа, нарядда бўлган вақт миқдори каби кўрсаткичлар билан 
ифодаланади. Ушбу кўрсаткичлардан бири бўйича ифодаланган иш ҳажми 
миқдорини бир бирлик иш ҳажми учун белгиланган тариф (расценка)га 
кўпайтириш йўли билан ҳайдовчиларнинг асосий меҳнат ҳақи топилади. Бунда 
бажарилган иш ҳажмини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар бўлиб йўл варақалари, 
товар-транспорт наклоднойлари ҳисобланади.
Вақтбай шаклда ишловчи ходимларга асосий иш ҳақини ҳисоблашга асос 
бўлиб уларга автотранспорт корхонасининг тасдиқланган штат жадвали бўйича 
белгиланган маош миқдори, шунингдек ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган 
вақти ҳисобланади. Ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти миқдорини 
(кунлар ёки соатларда) тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб «Ишга келиш ҳисоби 
табели» ҳисобланади. Белгиланган маошни ҳисобот давридаги иш кунлари 
(соатлари) сонига бўлиш ҳамда топилган суммани ходимларнинг ҳақиқатда 
ишлаган кунлари (соатлари) миқдорига кўпайтириш йўли билан уларнинг 
асосий меҳнат ҳақи топилади.
АТВ ҳайдовчилари, ёрдамчи ва умумишлаб чиқаришга бевосита алоқадор 
барча бошқа ходимларнинг тоифалари ва разрядлари учун тўланадиган 
қўшимчалар, шунингдек кечки (тунги) сменаларда, байрам ҳамда дам олиш 
кунларида ишлаганлик учун қўшимчалар, мукофатлар тузилган меҳнат 
шартномаларида белгиланган ёки транспорт корхонаси раҳбари буйруғи билан 
тасдиқланган меъёрлар асосида ҳисобланади. Меҳнатга яроқсиз кунлар учун 


нафақа, меҳнат таътили ҳақи каби қўшимчалар ходимларга умумбелгиланган 
тартибларда мос равишдаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ҳисоб-китоб 
қилинади. 
Бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар учун АТВ ҳайдовчиларига 
ҳисобланган асосий ва қўшимча меҳнат ҳақлари суммасига ҳисоб-тўлов 
қайдномалари ёки меҳнат ҳақи ҳисоби китоби асосида қуйидагича бухгалтерия 
ёзуви қилинади: 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish