Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

бошланғич 
қиймати
бўйича кирим қилинади.
АТВларнинг бошланғич қиймати республикамизнинг 5-сон БҲМС 
«Асосий воситалар»га мувофиқ ўз ичига қуйидагиларни олади: 
- АТВнинг сотиб олиш қиймати (ҚҚС билан бирга); 
- АТВни ташиб келтириш харажатлари; 
- АТВ бўйича божхона тўловлари (импорт қилинган АТВларга тегишли); 
-АТВни корхонага етказиб келишга сафарбар қилинган ходимларга 
тўланган сафар харажатлари; 
- брокерлик хизмати учун тўловлар; 
- АТВни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари (счёт-маълумотнома, 
техник паспорт, йўл фондига сотиб олиш қийматидан 6 фоиз миқдоридаги 
тўлов); 
- АТВни сотиб олиш ва етказиб келиш билан боғлиқ бошқа харажатлар. 
АТВнинг бошланғич қиймати автотранспорт корхонаси бухгалтерияси 
томонидан юқорида келтирилган тартибда ҳисоб-китоб қилиниши, ушбу ҳисоб-
китоб корхона раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.


АТВларнинг бошланғич қиймати улар фойдаланишга қабул қилингандан 
кейинги даврда қайта баҳоланиши, шунингдек қилинган қўшимча капитал 
инвестициялар эвазига кўпайиши мумкин. АТВларнинг ушбу сабабларга кўра 
кейинги даврларда вужудга келган янги қиймати уларнинг 
тикланган 
қиймати
деб аталади. Тикланган қиймат вужудга келган вақтдан бошлаб 
АТВларнинг янги бошланғич қийматини ташкил қилади. 
АТВларга қилинган қўшимча капитал инвестицияларга уларни
модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш, таркибий тузилишини ўзгартиришга 
кетган сарф-харажатлар киради.
АТВлар 
модернизацияси
деганда, 
одатда, 
уларнинг 
техник- 
эксплуатацион хусусиятлари (қуввати, фойдали хизмат муддати ва бошқа 
жиҳатлари)ни яхшилашга, қўллаш соҳасини ўзгаришига олиб келадиган ишлар 
тушунилади. Модернизация ишларига, чунончи, АТВнинг эски двигателини 
қуввати катта бўлган бошқа двигателга алмаштириш, унинг бортини узайтириш 
ёки қайта жиҳозлаш, қўшимча рессорлар қўйиш каби ишлар мисол бўлади. 
Ушбу мақсадлардаги харажатлар АТВлар бошланғич қийматига қўшилади. 
АТВлар шиналарини ва бошқа эҳтиёт қисмларини алмаштириш, эски 
мотор ўрнига айнан шу қувватдаги янги моторни қўйиш каби ишларга кетган
сарф-харажатлар капитал инвестиция сифатида тан олинмайди, улар 
АТВларнинг таъмирлаш харажатлари сифатида ҳисобдан чиқарилади.
АТВларни таъмирлаш учта турга, яъни жорий, ўрта ва капитал 
таъмирлашга бўлинади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish