Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


 Қишлоқ хўжалик корхоналарида молиявий ҳисоботнинг турлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

1. Қишлоқ хўжалик корхоналарида молиявий ҳисоботнинг турлари, 
таркиби ва уни тақдим этиш муддатлари 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар 
сингари, ҳисоб жараёнининг якуний босқичи бўлиб молиявий ҳисоботни тузиш 
ҳисобланади. Республикамизнинг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» қонуни (16-
модда)га мувофиқ қишлоқ хўжалик корхоналарининг молиявий ҳисоботи ўз 
ичига бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, асосий 
воситалар харакати тўғрисида ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот, 
хусусий 
капитал 
тўғрисида 
ҳисобот, 
изоҳлар, 
ҳисоб-китоблар 
ва 
тушунтиришларни олади. 
Кичик бизнес субъектлари ҳисобланган қишлоқ хўжалик корхоналарига 
молиявий ҳисоботни ихчамлаштирилган тарзда тузиш ва тақдим этишга рухсат 
этилади. Ушбу ихчамлаштирилган молиявий ҳисобот ўз ичига бухгалтерия 
баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, дебиторлик ва кредиторлик 
қарзлар тўғрисида маълумотнома ҳамда тушунтириш хатини олади.
Қишлоқ 
хўжалик 
корхоналарида 
барча 
хўжалик 
юритувчи 
субъектларидагидек ҳисобот даври бўлиб тақвим йилнинг 1 январидан 31 
декабригача бўлган давр ҳисобланади. Тақвим йилининг 1 октябридан кейин 
давлат рўйхатидан ўтган қишлоқ хўжалик корхоналари учун биринчи ҳисобот 
йили бўлиб давлат рўйхатидан ўтган санадан келгуси йилнинг 31 декабригача 
бўлган давр ҳисобланади. Ушбу даврда юз берган хўжалик жараёнлари 
биринчи ҳисобот йилига доир, деб тан олинади ва мос равишда шу даврнинг 
молиявий ҳисоботига киритилади.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари қишлоқ хўжалик 
корхоналарининг ташкилий-ҳуқуқий мақомига боғлиқ. Чунончи, хорижий 
инвестициялар иштирокидаги қишлоқ хўжалик корхоналари фақат йиллик 
йиллик молиявий ҳисоботни тузадилар ва уни кейинги йилнинг 25 мартигача 
тақдим этадилар. Ширкатлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек 
акциядорлик жамияти, маъсулияти чекланган жамият ва хусусий корхоналар 


мақомидаги қишлоқ хўжалик корхоналари йиллик молиявий ҳисоботни 
кейинги йилнинг 15 февралигача тақдим этишлари лозим.
Кичик бизнес субъектларига кирувчи қишлоқ хўжалик корхоналари 
молиявий ҳисоботни фақат ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этадилар. Ушбу 
мақомга эга бўлмаган бошқа турдаги ташкилотлар (хорижий инвестициялар 
иштирокидаги корхоналардан ташқари) йиллик ҳисоботдан ташқари чораклик 
ҳисоботларни ҳам тузишлари ва уларни чоракликдан кейинги ойнинг 25 
санасигача тегишли органларга тақдим этишлари керак. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish