Мисол:
Харидорларга сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қиймати
ҚҚС билан биргаликда счёт-фактура бўйича 72 млн сўм, дейлик
.
Ушбу мисол бўйича сотишдан олинган ҚҚС суммаси (2)-формулага асосан
топилади ва у 12 млн. сўмни (72 * 20 % / 120 %) ташкил этади. Бу ҳолда
сотилган маҳсулотнинг ҚҚСсиз сотиш қиймати 60 млн сўмдан (72-12) иборат
бўлади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида сотишдан олинган ҚҚС суммаси ҚҚСсиз
сотиш қийматидан (1)-формула бўйича ҳисобланганда ҳам 12 млн. сўмни (60 *
20% / 100 %) ташкил этади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида нақдсиз
пулга сотилган товар-моддий
бойликлар, иш ва хизматларга тўғри келадиган ҚҚС суммаси харидорлар ва
буюртмачиларга тақдим этилган счёт-фактураларда алоҳида устунчада
кўрсатилади. ҚҚС суммаси харидорлар ва
буюртмачилардан олинадиган
счётларнинг жами суммасига киритилади. Ҳисобланган ҚҚС суммасига счёт-
фактуралар асосида қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет
4010 «Олинадиган счётлар»
Кредит
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Нақд пулга сотилган товар-моддий бойликлар, иш ва хизматларга тўғри
келувчи ҚҚС суммаси буюртмачидан кассага кирим қилинган
жами тушум
таркибида ўз аксини топади ва унга қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет
5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул маблағлари»
Кредит
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Қишлоқ хўжалик корхоналарида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси
сотишдан олинган ҚҚС суммасидан таъминотчиларга товар-моддий ресурслар
ва кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ҳамда счёт-фактуралар
асосида тўланган ҚҚС суммасини айириш йўли билан топилади.
21-сон БҲМСга мувофиқ таъминотчиларга
товар-моддий ресурслар ва
кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ва счёт-фактуралар асосида
тўланган ҚҚС суммаси ҳисобот даври мобайнида 4410 «Бюджетга солиқлар ва
йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счётининг дебетида тўпланади. Бунда 6010
«Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 6100 «Ажратилган
бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар»,
6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётлари кредитланади.
Ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25 санасигача қишлоқ хўжалик
корхоналари давлат солиқ органларига ҚҚС ҳисоб-китобини
белгиланган
шаклда тақдим этишлари лозим. Шунингдек, улар солиқ идораларига ҚҚС
ҳисоб-китобига илова тариқасида солиқ даври
мобайнида олинган товарлар
(ишлар, хизматлар) бўйича счёт- фактуралар реестрини тақдим этишлари
лозим.
ҚҚС ҳисоб-китоби, шунингдек унга илова қилинадиган реестр ва тақсимот
асосида 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари»
счётининг дебетида тўпланган сумманинг
камайтиришга олиб борилган
қисмига бухгалтерияда қуйидаги ёзув қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: