Изоҳ:
1. Ҳар бир хўжалик бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати Ўзбекистон
Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан
белгиланади.
2. Белгиланган мезонларга мувофиқ ягона ер солиғи тўловчиларига киритиладиган балиқчилик
хўжаликлари туман бўйича ўртача суғориладиган ерлар норматив қийматидан келиб чиқиб, ягона ер солиғини
тўлайдилар.
Юридик шахсларда ягона ер солиғи бўйича имтиёзга бўлган ҳуқуқлар
вужудга келганда солиқ солинадиган база бу ҳуқуқ вужудга келган ойдан
бошлаб камайтирилади. Ягона ер солиғи бўйича имтиёзга бўлган ҳуқуқ
тугатилган тақдирда, солиқ солинадиган база бу ҳуқуқ тугатилган ойдан
кейинги ойдан бошлаб кўпайтирилади.
Ягона ер солиғини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
*Солиқ Кодекси 362-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи
хатбошиларида назарда тутилган шартларга мувофиқ келган тақдирда, янги
ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат
рўйхатидан ўтказилган ойдан бошлаб икки йил муддатга. Мазкур имтиёз
тугатилган фермер хўжаликлари базасида ташкил этилган фермер
хўжаликларига татбиқ этилмайди;
*ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар
давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул
қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан. Ихтиёрий
тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки
тугатиш тартиб-таомили тугатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда ушбу
имтиёз қўлланилмайди ҳамда солиқ суммаси имтиёз қўлланилган бутун давр
учун тўлиқ миқдорда ундирилади.
Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар - ягона ер солиғи
тўловчиларга Солиқ Кодекси 282-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган ер солиғи бўйича имтиёзлар ҳам татбиқ этилади.
Ягона ер солиғини тўловчилари учун календарь йил солиқ даври бўлиб
ҳисобланади. Календар йил учун ягона ер солиғи суммаси ер участкаларининг
норматив қийматини ягона ер солиғининг белгиланган ставкасига кўпайтириш
орқали топилади.
Мисол:
ягона ер солиғи тўловчи «Саҳоват» фермер хўжалиги учун
ажратилган жами ер участкаси 2009 йил 1 январ ҳолатига 242,4 га, шундан:
*йўллар, ариқлар ва зовурлар ўтган ер майдони – 17,0 га;
*экин ерлари майдони – 43,4 га;
*боғ участкалари майдони – 83,0 га;
*узумзорлар майдони – 93,4 га;
*кўп йиллик дарахтзорлар майдони – 1,3 га;
*бўз ерлар майдони – 4,3 га.
1 га ер участкасининг норматив қиймати:
экин ерлари майдони учун – 947,2 минг сум;
*боғ участкалари майдони учун– 462,3 минг сум;
*узумзорлар майдони учун – 467,4 минг сўм;
*кўп йиллик дарахтзорлар майдони учун – 947,2 минг сўм;
*бўз ерлар майдони учун 15,1 минг сўм.
Ягона ер солиғи ставкаси – 3,5 %, ягона ер солиғи тўловидан озод
қилинган ер участкалари майдони (боғлар ва узумзорлар бўйича 176,4 га ёки
норматив қиймати 82026,1 минг сўм, солиққа тортиладиган ер участкалари
майдони 49,0 га ёки норматив қиймати 42404,8 минг сўм.
Юқорида келтирилган шартли маълумотлар асосида тузилган ягона ер
солиғи ҳисоб-китоби 15.1-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |