Югуриш. Одам югурганда орқадаги оёқ кучли равишда ёзилиб, иккинчи (олдинга узатилган) оёқ ерга тегиб улгурмасдан эртароқ ердан узилади, шунга кўра одам юруганда гавдаси бир неча вақт ерга таянмай муаллақ туради. Шунинг натижасида бутун тана тиккасига (юқорига ва пастга) анча силжийди.
250расм. Юрганда (икки қадам қўйганда) оёқнинг кетмакет вазиятлари (В. С. Гурфинкелдаи). Оёқларни ҳаракатлантиришда турли мускулларнинг иштирок этиши кўрсатилган. / ва 2 биринчи қадамнинг икки таянчли даври; 6 ва 7 — иккинчи қадамнинг икки хаянчли даври; 3, 4, 5 ва 8, 9, 10 — бир таянчли даврлари. Мускуллардаги штрихларнинг қалинлиги уларнинг1 қисқариш кучига мос келади.
Ҳаракатларга турли шароитнинг таъсири
Ҳар бир ҳаракат вақтида шу актни ташкил этувчи ҳаракатлар занжири эмас, балки ҳаракат актининг охирги эффекти организм учун муҳимдир. Бир натижага турли усуллар билан эришиш мумкинлигини циклография методикаси кўрсатиб беради. Тажрибасиз ишчи меҳнат ҳаракатларини бажарганда ҳаракат аппаратининг айрим звенолари тежамли ва аниқ ҳаракат қиладиган тажрибали ишчидагига нисбатан бошқача нисбатда бўлади.
Бу 251расмдан яхши кўриниб турибди. Бу расмда арралаш каби циклик меҳнат ҳаракатида одам қўл мускулларининг ҳаракатлари ва электр активлигининг ёзуви келтирилган. Арралашда билак ритмик равишда букилади ва ёзилади. Текшириладиган киши ўргангунча унинг ҳаракатлари етарлича уйғунлашмаган бўлиб, силтоққа ўхшайди. Елка икки бошли ва уч бошли мускулларининг электромиограммалари шуни кўрсатадики, билак ритмик равишда букилиб ва ёзилиб туришига қарамай, букувчи ва ёзувчи мускуллар узлуксиз қўзғалган ҳолатда бўлади.Текширилувчи киши ўргатилгач унинг ҳаракатлари кўпроқ уйғунлашади, кучни бир текис сарфлайди, айрим цикллар кўпроқ стандарт бўлиб қолади. Электромиограммада тинчлик даврлари пайдо бўлади, букувчи ва ёзувчи муекулларнинг кўзғалиш даврлари эса равшан чегараланиб туради.
251расм. Ишчи арралаётганда унинг ҳаракатлари ва электромиограммасининг қайд қилингани (Р. С. Персондак).
А — ишчи ўргатилгунча. Л — икки ҳафта ўргатилгандан кейин. / — елка уч бошли мускулннинг электромиограммаси; 2— елка икки бошли мускулининг электромиограммаси; 3, 4, 5 — мускулларнннг пастга, ёнга ва олдинга зўр беришлари ёзуви; 6 — вақт белгися
(1 секунд).
Ҳаракат актларидаги айрим звеноларнинг ўзгарувчанлик далилларини одамнинг кундалик ҳаётида кўп учратиш мумкин. Нотекис йўлда юриш ёрқин мисолдир: ҳаракат характери йўлнинг барча баланд, паст ва ғадирбудир жойларига мослашади, чунки юриш актида катнашувчи мускуллардан ҳар бирининг ишга тушиш вақтини, шунингдек қисқариш даражаси ва узунлигини марказий нерв системаси тегишлича ўзгартиб туради. Одам чарчаганда марказий нерв системаси ҳаракат актини бошқаролмайди, натижада ҳаракат акти аввалгидан кўра кўпроқ мускулларнинг иштирокида бажарила бошлайди.Тикка туриш акти
Скелет мускуллари бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг 'иштирокида келишиб ишлайди (координация), бу эса мураккаб ҳаракат актларини бажаришдагина эмас, одамнинг бирон позани сақлаб туришида ҳам намоён бўлади. Тикка туриш актини мисол тариқасида кўриб чиқайлик. Мувозанат сақлаш тикка туриш учун зарур шартдир; бутув гавданинг оғирлик маркази гавданинг таянч текислиги устида, яъни оёқ кафтларининг полга тегиб туриш майдони билан чегараланган текислик устида тургандагина» (252расм) мувозанат сақлаш мумкин.
Одам тинчгина тикка турганда гавдаси фронтал текисликда ҳам,
сагиттал текисликда ҳам муттасил тебраниши (253расм) махсус тадқи
қотларда аниқлнди. Бир тебранишлар
одам тикка турганда гавда мувозана
тининг беқарор эканлигидан гувоҳлик
беради. Одамнинг тикка туриши асли
да гавданинг йиқила бошлаши билан
тезда мувозанат тикланишининг узлук
сиз такрорланишидан иборат. Гавда
нинг йиқилишига сабаб шуки, гавда
қисмларининг оғирлик кучи таъсири
да чаиоқсон ва тизза бўғимлари ёзила
ди. Болдирпанжа бўғимлари эса бу
килади. Шу сабабли қисқариб, оғирлик
кучига қарши таъсир этадиган мускул 252расм. Киши бемалол тика турганда оеқларнинг таянчлар қатнашгандагина мувозанат ҳола текислигитини узоқ сақлаб туриш мумкин. Гавданинг умумии оғирлик
Do'stlaringiz bilan baham: |