Бош илмий методик маркази


-вазифа   Туб терминлар, ясама терминлар (содда ясама), қўшма терминлар



Download 1,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/60
Sana24.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#197240
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   60
Bog'liq
42zamonaviyozbekleksikografiyasivaterminologiyasihdadaboyevpdf

 2-вазифа  
Туб терминлар, ясама терминлар (содда ясама), қўшма терминлар, 
термин-бирикмалар.  
Ўзбек терминологияси тизимида туб терминлар қатори деривативларнинг 
ҳам роли салмоқли лидир. Туб терминлар ўзбек терминологияси тизимининг 
барча шаклланиш ва ривожланиш босқичларида кўзга ташланади. Хусусан: 
эл, йурт, ёқ, ўқ, тўра, тамға, қин, бой, кунг, қул, ёв, қорин, жағ, ўпка каби туб 
терминлар деярли барча терминологик тизимлар учун хосдир. Ясама 
терминлар, шубҳасиз, ўзбек терминлогиясининг улкан қисмини ташкил 
этади. Ясама терминлар морфологик ва синтактик йўл билан ҳосил 
қилиниши жиҳатидан умумлексикадан фарқланмайди.
Аффиксация термин ясашнинг энг маҳсулдор усули бўлиб, бу усул ўзбек 
терминлогияси қарор топишининг биз билан юқоридаги босқичларида 
етакчилик қилган. Фикримизни қуйидаги фактик мисоллар билан 
тасдиқлаймиз. Аффиксация усули билан ясалган сифат – терминлар.
Маълумки, от сўз турукумига хос лексик бирликларнинг термин тарзида 
қўлланиши бўйича сўз туркумлари қаторида етакчиликка эгалиги ҳеч ким 
учун янгилик эмас. Шу билан бирга, илм-фан тилида (яъни мавжуд илмий 
адабиётда қўлланган) махсус тушунчаларни ифодалайдиган ҳамда 
терминологик номларга доир барча талабларга жабоб берадиган терминлар 
ўрнида ҳам феъл (феълдан ясалган бир ўзакли исмлар), ҳам сифат, ҳам 


7
0
равишларнинг эркин ишлатилиши мумкинлигини таъкидлаш мақсадга 
мувофиқ бўлади.
Морфологик усул билан ҳосил қилинган сифат – терминлар 
қуйидаги икки гуруҳга тақсимланади: 1) исмлардан ясалган сифаттерминлар; 2) 
феъллардан ясалган сифат-терминлар.
1.Исмлардан сифат-терминларнинг ясалиши  
-ли аффиксли сўз ясовчи модель
Соф ўзбек (туркий)ча -ли аффиксли сўз ясовчи модель тубандаги 
маъноли терминларни юзага чиқаради:
а) бошланғич асосда номланган эгалик, мажудлик, борликни 
ифодалайди : заҳарли (заҳар), мисли(мис), шарикли( шарик), кислотали 
(кислота),тузли (туз ), яроқли (яроқ ), фосфорли (фосфор)), дуккакли
(дуккак ) ва ҳ.к.;
б) дастлабки асоснинг предметлик номини билдиради: зарарли (зарар), 
муддатли (муддат), мақсадли (мақсад), қимматли (қиммат), нуқсонли 
(нуқсон), фойдали(фойда) ва ҳ.к.;
в) нимагадур яроқлиликни билдиради : яроқли(яроқ ), ейимли (ейим),
ейишли (ейиш), хавфли (хавф ), ичимли (ичим ) ва ҳ.к.
– сиз аффиксли сўз ясовчи модель 
-сиз аффиксли сифат-терминлар –ли аффиксли сифат-терминларинг 
антоними, яъни зидди (гильзали-гильзасиз, стволли-стволсиз, мўйнали – 
мўйнасиз , газли – газсиз, темирли-темирсиз ва ҳ.к.) бўлиб, қуйидаги 
маъноларни ифодалашга хизмат қилади:
а) бошланғич асос орқали ифодаланган нарсанинг мавжуд эмаслиги: 
ишсиз ( иш), айбсиз (айб ), гуноҳсиз (гуноҳ ), никоҳсиз (никоқ ), хавфсиз 
(хавф), далилсиз (далил ), жарангсизжаранг ), қуролсиз (қурол) ва ҳ.к.;
б) дастлабки асоснинг оз миқдордалигини кўрсатади: жирсиз (жир ), 
тузсиз (туз), сувсиз (сув ) ва ҳ.к.
- чан аффиксли сўз ясовчи модель
–чан қўшимчали ушбу каммаҳсул модель туб ҳамда феъллардан ясалган 
от туркумли сўзлардан “қатъий равишда намоён бўлувчи фазилат, характер 


7
1
белгиси ва мойиллик”ни ифодалайдаган терминларни ҳосил қилади : 
яшовчан (яшов ), ўзгарувчан (ўзгарув ), сезувчан (сезув), учувчан ( кимё.учув), 

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish