3. Фазо ва вакт материя мавжудлигининг шакллари. Материя, харакат, фазо, вакт бирлиги.
Материя чексиз равипща содир булиб турадиган харакат, ўсиш, ўзгариш ва тараққиёт хамиша фазо билан вактда юз беради. Фазо ва вакт хам материянинг мавжудлик шаклларидир.
Харакатни, фазо ва вактни материядан ажратиб булмайди. Фазо тушунчаси моддий объектларнинг биргаликда мавжудлигини ва бир - биридан узоклигини, уларнинг куламини ,бир-бирига нисбатан жойлашиши тартибини ифодалаиди. Оламда мавжуд булган предметлар бир - биридан сифат жихатдангина эмас, узунлиги, хажми, кенглиги, баланд - пастлиги, катта-кичиклиги урни жихатидан хам фарк килади. Уларни хар бири бир - бирига нисбатан якин ёки узок, куйи ёки юкори, чап ёки унгда жойлашган булади.Буларнинг хаммаси фазо тушунчасида ифодаланади.
Вакт хам материянинг мавжудлик шакли булиб,моддий жараёнларни кенг ёйилиши изчилигини, бу жараёнларнинг турли боскичлари ,бир-биридан ажралганлиги,уларнинг давом этиши,уларнинг ривожланишини билдиради.
Хар бир нарса уз утмиши,хозири,келгусига эга. Нарса, ходисаларни баъзи бирлари аввалрок,бошкалари кейинрок булади. Булар эса вакт тушунчасини ифодалайди.
Хар бир моддий объект вактда булмасдан туриб факат фазода булиши мумкин эмас. Хамма вакт ва хамма жойда хар қандай жисм фазода хам, вактда хам мавжуддир. Бунинг маъноси фазо ва вакт бир-бири билан узвий боглик демакдир.
Фазо ва вакт хам материя каби объектив хусусиятга эга.
Фазонинг узига хос хусусияти унинг уч улчовга эга булишидир. Вактнинг мухим хусусияти бир улчовлиги ва кайтарилмаслигидир. Хулоса килиб айтганда материя, харакат, фазо ва вакт узаро узвий богликдир.
А Д А Б И Ё Т Л А Р
Каримов И.А. Кўп жилдлик асарлар тўплами.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: «Ўзбекистон», 2003 й.
Йўлдошев С. ва бошқалар. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа
фалсафаси (XVII – XX асрлар). Т.: «Шарқ», 2002 й.
Абилов Ў. Ўзбекистон тараққиётининг оптимистик руҳи. Т.:
«Истиқлол» 2003 й.
Фалсафа. Қомусий луғат. Т.: «Шарқ», 2004 й.
Эргашев И. Сиёсат фалсафаси. Т.: «Академия», 2004 й.
Жаҳон фалсафаси тарихидан лавҳалар. Т.: 2004 й.
Фалсафа асослари. Т.: «Шарқ», 2005 й.
Қодиров А. Сиёсат фалсафаси. Т.: 2005 й.
Норқулов Д.Т. Вақт ва инсон Т.: «Фалсафа ва ҳуқуқ», 2006 й.
Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий –
маърифий асослари. Т.: «Тошкент Ислом Университети», 2005 й.
Саифназаров И. и другие. Философия. Т.: 2005 й.
Эркин ва фаровон ҳаётни юксак маънавиятсиз қуриб бўлмайди. Т.
«Ўзбекистон», 2006 й.
Сафарова Н. Терроризм: манбалар, мақсади глобаллашув жараёни.
(тарихий - фалсафий таҳлил) Т.: «Фан», 2006 й.
15. Джалилов И. Они стояли у истоков философских и юридических
наук в Узбекистане. Алматы, 2006 й
Do'stlaringiz bilan baham: |