4 – МАВЗУ: Онтология – борлиқ фалсафаси.
Режа:
4.1.Борлиқ тушунчасининг таҳлили. Борлиқ шаклларининг таснифи. Иқтисодий борлиқ тушунчаси.
4.2. Материя тушунчаси ва унинг ташкиллашув даражалари. Оламнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси.
4.3. Ҳаракат - материянинг яшаш шарти. Ҳаракатнинг типлари ва шакллари. Макон ва вақт - борлиқнинг фундаментал шакллари.
адабиётлар 1.Мирзиёев Ш.М. Янги ўзбекистон стратегияси. Т.: Ўзбекистон, 2021. -458 б. 2.ФАЛСАФА.Иқтисодий мутахассисликлар учун дарслик.//И.Саифназаров ва бошқалар//Тошкент: “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи”, 2021-- 424 б. 3.Фалсафа. Ўқув қўлланма.// Ш.Мадаева ва бошқалар – Тошкент: Университет, 2019.-256 б 4.Тўраев Б. Борлиқ(фалсафий таҳлил) //Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, - Самарқанд – Тошкент:2022 й.234 б. 6.Шермуҳамедова Н.А. Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси. –Т.: Ношир, 2013 720 б. Интернет сайтлари: www.Ziyonet.uz www.faylasuf.uz Тавсия этиладиган сайтлар рўйхати - www.bilim.uz
- www.philosophu.ru
- www.filosofiya.ru
- http.philosophu.albertina.ru
- www.history.ru
- www.philosophy.com
- www.teuphil.narod.ru
Борлиқ ,йўқлик, обеъктив ва субеъктив борлиқ, мавжудлик ва реаллик,ҳаракат, фазо ва вақт,субстанция,акциденция, монизм,плюрализм.
Мавзу бўйича ўрганиладиган асосий таянч иборалар. - Борлиқ ва йўқлик - моддийлик ва маънавийликни, объективлик ва субъективликни, мавжуд бўлган ва мавжуд бўладиган оламларни, ўтмишни, ҳозирни ва келажакни, ўлим ва ҳаётни, руҳ ва жисмни қамраб олувчи фалсафий категориядир.Йўқлик- ҳеч нарсадир.Бу категория – борлиқнинг аксидир.
- Объектив ва субъектив борлиқ – инсон ингидан ташқарида бўлган реал мавжудлик ва субъекттив борлиқ эса ҳар бир олинган алоҳида шахсга тегишли бўлган онг билан алоқадор ҳодиса.
- Субстанция – модда (лат. substantia -моҳият; асосида турувчи нарса) - бу мавжуд бўлган алоҳида ҳодисалардан фарқли ўлароқ, ўз-ўзидан автоном равишда мавжуд бўлган нарса. "Субстансия" —бу объектив воқеликни унинг намоён бўлиши ва ўзини ўзи ривожлантиришнинг барча шаклларининг ички бирлиги нуқтаи назаридан белгилаш учун ишлатиладиган ва реал воқеликни ифодалайдиган фалсафий категориядир.
- Акциденция – (лотинча: аccидентиа — тасодифан пайдо бўлиш) - Аристотел томонидан ўзининг юнонча версиясида киритилган ва нарсанинг тасодифий, деярли ҳар доим аҳамиятсиз хусусиятини билдирувчи фалсафий атама
- Моддий ва ғоявий борлиқ – Моддий мавжудлик-бу моддий, табиий нарсалар, жисмларнинг кенгайиши, массаси, ҳажми, зичлиги. Ideal мавжудот субъектив (индивидуаллашган) маънавий мавжудот, инсон онгидан туғилган ғоялар ва тассовурлар билан ифодаланади; ва объектив (individual бўлмаган) маънавий мавжудот (Худо, мутлақ, дунё ақли).
- Реал ва вертуал борлиқ – ҳақиқий, реал мавжуд бўлган объектив борлиқ ва унинг акси ҳисобланган вертуал(Virtual дунёда) хаёлий, рамзий воқелик, борлиқ.
- Монизм – (қадимги юнонча: μόνος — монас — якка, ягона) — дунёдаги турли ҳодисалар негизида битта ибтидо, ягона субстансия ётади деб ҳисоблайдиган таълимот. Mонизм дуализм ва плюрализмнинг акси.
- Дуализм – идеал ва моддий асосни тенглигини тан олувчи, лекин уларнинг нисбийлигини тан олмайдиган фалсафий таълимот.
- Плюрализм – Плюрализм ёки Плурализм (лотинча: плуралис — кўплик): 1) борлиқнинг бир неча (ёки кўплаб) мустақил ибтидоси ёки билимнинг бир қанча асоси мавжуд деб ҳисобловчи фалсафий қараш.
- Вақт ва фазо - Борлиқнинг асосий яшаш шаклларига фазо ва вақт киради. Фазо нарсаларнинг кўламини, ҳажмини, ўзаро жойлашиш тартибини, узлукли ёки узлуксизлигини ифодаласа, вақт ҳодисаларнинг кетма-кетлиги, жараёнларнинг давомийлигини ифодалайди.
- Ҳаракат — борлиқнинг ажралмас хусусияти бўлган ўзгарувчанликни (қаранг Барқарорлик ва ўзгарувчанлик) ифодаловчи фалсафий категория.
Фалсафанинг борлиқни ўрганувчи
таълимоти — Онтология (юн. Ontos
– борлиқ, logos – таълимот) деб аталади.
(Бу тушунчани 1613 йилда фанга
биринчи бўлиб немис файласуфи
Рудольф Гоклениус киритган. Х.Вольф ўз
дарслигида қўллаган).
Борлиқ нима?
Борлиқ моддийлик ва маънавийликни, объективлик ва субъективликни, мавжуд бўлган ва мавжуд бўладиган оламларни, ўтмишни, ҳозирни ва келажакни, ўлим ва ҳаётни, руҳ ва жисмни қамраб олувчи фалсафий категориядир.
Do'stlaringiz bilan baham: |